Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги о'рта махсус, касб-ҳунар таълими маркази



Download 1,18 Mb.
bet76/107
Sana01.07.2022
Hajmi1,18 Mb.
#723615
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   107
Касаллик белгилари. Касаллик ўткир ва сурункали оқимларда ке- чади. Касалликнинг ўткир оқими 2—3 ҳафталик чавоқлар орасида баҳор-ёз ойларида кузатилади. Чавоқ организмига тушган қўз- ғатувчининг личинкалари турли ички органларга миграция қилади. Натижада жигар, сузгич пуфаги, буйраклар ва бошқа органларнинг функсияси бузилади. Ҳали унчалик чидамли бўлмаган чавоқ организми личинкаларнинг таъсирига анча сезувчан бўлади. Ка- салликнинг бошланғич даврида балиқларнинг ҳаракат коорди- натсиясининг бузилиши характерлидир. Чавоқлар тез ва тартибсиз айланма ҳаракат қилади. Бундай ҳаракат тартибсиз ёнбошига су- зиш, сувдан отилиб чиқиш каби ҳаракатлар билан алмашиб туради. Яққол клиник белгилар билан касалликнинг кечиши 1—3 кун давом этиб, чавоқларнинг нобуд бўлиши билан якунланади.
Ўлган чавоқларни ёриб кўрилганда 7—12 филометроидес личинкалари топилади, сузгич пуфагининг девори ёрилиб кетган бўлади. Ушбу йилгиларнинг нобуд бўлиши 40—75% гача етиб бориши мумкин.
Агарда зарарланган балиқлар ўлмай қолса, касаллик узоқ давом этувчи сурункали оқимга ўтиб олади. Балиқлар ориқланади, ҳол- сизланган ҳаракат қилади, жабраси оқаради (анемия). Сув бетига кўпроқ сузиб юради, иштаҳаси пасаяди. Икки ва уч ёшли зоғорабалиқларда касаллик сурункали кечиб, ориқланиш билан ха- рактерланади. Личинкалар тери тангачаларидаги киссачаларга кириб қолса, танада тугунчалар, шишлар, қизарган жойлар пайдо бўлиб, тангачаларнинг тўкилиши, хиралашуви кузатилади. Паразитлар тери ва қон томирларни жароҳатлайди. Улар паразитлик қилаётган жойларда қонли доғлар ҳосил бўлади. Тангачаларнинг пигменти ўзгаради, мозаик (аралаш-қуралаш) чизиқлар пайдо бўлади. Балиқларнинг ташқи кўриниши ўзгариб, товарлик қиймати йўқолади. Зарарлан- ган балиқларнинг тана оғирлиги бир хил шароитда ўстирилаётган соғ- лом балиқларга нисбатан 15—25 % камаяди.
Патогенез ва патологоанатомик ўзгаришлар. Организм бўйлаб миграция қилаётган личинкалар жигар, буйрак, сузгич пуфаги, тўқималар, қон томирларни жароҳатлайди. Чавоқларда сузгич пуфагидаги қон томирларни ҳам жароҳатлайди. Чавоқларда сузгич пуфагининг девори анча юпқа бўлганлиги учун миг- ратсия қилаётган личинкалар уларни тезда йиртади, натижада газ алмашинуви ва ҳаракат координатсияси бузилади, сувда ҳаракат қила олмайди ва тезда нобуд бўлишига сабаб бўлади.
Ўлган балиқларни ёриб кўрилганда жигарда яллиғланиш жа- раёни кузатилади, катталашган лой-тупроқли рангда пулпаси қон қуйилиш билан юмшаган, бўшашган бўлади. Буйраклар бир неча марта катталашган, қон билан тўлган. Сузгич пуфагининг деворида яллиғланган кўкимтир ифлос мозаик (аралаш-қуралаш) чизиқлар кузатилади.
Сузгич пуфагининг деворидаги қон томирлар кучли катта- лашган, қон билан тўлган. Тана бўшлиқларида қизғиш тусдаги экссудат тўпланган. Ушбу йилги балиқларнинг тана бўшлиғида урғочи филометроидес нематодаларини учратиш мумкин. Улар жигар билан ичаклар орасида жойлашган бўлиб, баҳоргача шу ерда сақланиб қолади. Қон таркибида ҳам ўзгариш кузатилади. Лейкотситоз ҳолати, гемоглобин 6—8% га пасайган, эритротсит сони камайган, лейкотситар формулада эса полиморф ўзакли лейкотсит ва нейтрофиллар томонига силжиган бўлиб, уларнинг сони 1,5—3 ма- ротаба кўпайган бўлади.
Ташхис. Касалликнинг ўткир оқимига ташхис қўйиш учун касалликнинг клиник белгиларини инобатга олиб чавоқларни гелмин- тологик ёриб кўриш натижасига қараб қўйилади. Ички органлар, сузгич пуфаги билан биргаликда олиниб компрессорум усулида текширилади. Бунда кўп миқдордаги личинкаларни топиш мумкин.
Касалликнинг сурункали оқимини аниқлашда эса балиқларни клиник текширувдан ўтказиб, гелминтологик ёриб кўриш усули қўл- ланилади. Компрессорум усулида ички органлар: жигар, буйрак, сузгич пуфагидан намуна олиб текширилади, бунда личинка ёки жинсий вояга етган эркак филометроидесларни топиш мумкин.

Download 1,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   107




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish