Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълимнинг


  8 – БОБ. БОШҚАРУВ ТИЗИМИДА МЕНЕЖЕРЛАР



Download 1,79 Mb.
Pdf ko'rish
bet62/194
Sana25.02.2022
Hajmi1,79 Mb.
#298990
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   194
Bog'liq
3-Boshqarish-nazariyasi-asoslari-2011-darslik

 


100 
8 – БОБ. БОШҚАРУВ ТИЗИМИДА МЕНЕЖЕРЛАР 
ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ 
8.1. Менежер меҳнатини ташкил этиш механизми. 
8.2. Бошқарув аппарати меҳнатини макбуллаштириш. 
8.3. Меҳнат унумдорлиги. 
8.1. Менежер меҳнатини ташкил этиш механизми 
Менежер меҳнатини ташкил этишда бошқарув аппаратидаги ҳар 
бир ижрочининг иши чекланган ва нисбатан бир турда бўлишига 
эришиш талаб қилинади. Бу меҳнат унумдорлиги ортиши, иш сифати 
яхшиланиши ва ҳар бир ижрочи тажрибаси ортиб боришига имкон 
яратади. Ихтисослашув мажбуриятлар доирасини шундай белгилаш 
лозимки, бунда ҳар бир ишловчи масаласи имкони борича тўлиқ ишга 
солинсин. 
Меҳнатни кооперация қилиш бошқарув ташкилотлари билан 
бошқарув аппарати турли бўлинмалари ходимлари ўртасида алоқа 
ўрнатилишини кўзда тутади. Бошқарув жараёнида, ҳам шу корхонада, 
ҳам ундан ташқаридаги алоҳида ходимлар, хизмат ва бўлинмалар 
фаолияти бирлаштирилади. 
Менежерлар меҳнатини тақсимлаш ва кооперация қилиш 
йўллари таркибий бўлинмалар ҳақида қоидалар ва бошқарув 
аппарати ходимлари лавозим қўлланмаси томонидан белгиланган 
бўлади. “Корхоналар тўғрисида” қонун асосида корхона ва унинг 
бўлинмаларида ҳар бир раҳбар, мутахассис ва техникавий ижрочи 
учун лавозим қўлланмалари ишланади. Лавозим қўлланмалари, хуқуқ 
ва мажбуриятлари якка бошчилик тамойили асосида мансабдор 
шахсларнинг бўйсунуши, топширилган вазифа учун жавобгарлиги 
белгиланади. 
Лавозим қўлланмалари ва қоидалар даврий равишда қайта 
қурилиб, ишлаб чиқариш, меҳнат ва бошқарув жараёнлари 
такомиллашиб борганлигини ҳисобга олган ҳолда тузатилиб, 
тўлдирилиб берилиши керак. 
8.2. Бошқарув аппарати меҳнатини мақбуллаштириш 
Бошқарув аппарати меҳнатини мақбуллаштиришга ягона 
ёндашувни таъминлаш мақсадида таъриф-малака маълумотномаси 
ҳам қўлланилиб, уларда ходимлар бажариши лозим бўлган ишлар 
ҳажми мураккаблиги, раҳбарлик лавозими турли бошқарувчилик 


101 
вазифаларини бажарувчилар учун талаб этиладиган даража ҳамда иш 
стажи кўрсатилади. 
Бошқарув иши технологиясида иш вақтининг катта қисми (77%) 
ҳужжатлар билан ишлашга сарфланади. Шу сабабли ҳужжатлар 
алмашинувини доимо такомиллаштириб бориш лозим. 
Менежер меҳнатига, шунингдек, корхона ва ташкилотда ахборот 
оқимлари йўналиши ва ҳужжатлар айланиш технологияси 
мақбуллиги ҳам катта таъсир кўрсатади. Бу ерда ҳужжатлар ўтадиган 
босқичлар сонини уларни бирлаштириш натижасида қисқартириш 
катта самара бериб, натижада асосланмаган мувофиқлаштирув 
бартараф этилади. Агар мувофиқлаштириш муҳим бўлса, ҳужжатлар 
ўтиш босқичлари ўрнини алмаштириш ҳам яхши натижа беради. 
Ҳужжатлар алмашинувига кетадиган вақтни қисқартириш 
мақсадида ўтиш технологияси белгиланади, ахборот узатилишининг 
мақбул йўллари белгиланади. Раҳбар фақат бошқаларга топшириш 
мумкин бўлмаган ҳужжатларга имзо чекади. Хатлар тайёрлаш билан 
боғлиқ иш вақтини тежашда махсус намунали матнлар стандарт 
варақлардан фойдаланиш катта аҳамиятга эга. Корхона ва 
ташкилотлар ўртасида ёзишмаларда келган ҳужжатни жавоби билан 
қайтариш кенг қўлланилади. 
Ҳужжатларни бир хиллаштириш ва стандартлаш-менежер 
меҳнатини ташкил этишнинг муҳим йўналишидир. Стандарт 
варақларни қўллаш хатолар камайишига ва натижада бошқарув 
ҳаражатлари қисқаришига олиб келади. 
Ахборот хажми мунтазам ортиб бораётган шароитда менежер 
меҳнатини механизациялаш ва автоматлаштириш айниқса муҳимдир. 
Мутахассислар фикрига кўра бошқарув аппаратида ташкилий ва 
ҳисоблаш машинаси, алоқа воситалари ёрдамида 7% ишни 
механизациялаш 
мумкин 
экан. 
Менежер 
меҳнатини 
такомиллаштиришнинг муҳим йўналиши иш жойини мақбул ташкил 
этиш ва энг аввало, меҳнат хусусиятларини бўлинмалар ўзаро 
алоқасини 
ишлар 
муҳимлигини 
ҳисобга 
олган 
ҳолда 
жойлаштиришдир. Иш столлари, ускуна, жавон, картотекалар қулай 
ва қўл етадиган қилиб жойлаштирилиши керак. 
Иш жойлари жойлаштирилиши ва уларни техника воситалари 
ҳамда ёрдамчи ускуналар билан жиҳозлашда узлуксиз ишлашни 
таъминлаш талабларини ҳисобга олиниши керак. Тажрибадан 
маълумки, иш жойини технология, эргономика, психофизиология, 
эстетика талабларига мувофиқ жойлаштириш меҳнат унумдорлигини 


102 
ошириш (5% ва ундан кўпга) имконини беради. 
Бошқарув аппарати меҳнати учун санитар-гигиена меъёрлари, 
температура, намлик, ёруқлик меъёрлари, шовқин даражаси, 
шунингдек меҳнат ва дам олиш тартибларини ҳисобга олган ҳолда 
шароит яратиш муҳим аҳамиятга эга. 

Download 1,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   194




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish