Фаолият хавфсизлигининг эргономик асослари
Режа:
Эргономика ҳақида тушунча.
Асосий эргономик вазифаларнинг синфланиши.
Машинанинг бошқариш қисмлари ва воситалари.
Эргономиканинг асосий жихатлари.
Эгрономика илмий фан бўлиб, у техника, психология, физиология ва гигиена фанларининг бирикишидан пайдо бўлган, Унда анатомия, биомеханика, токсикология, антропометрия ва биофизика фанларининг маълумотлари қўлланилади.
Эргономика меҳнат жараёнларида қулай (оптимал) шароитларни яратиш мақсадида инсоннинг функционал имкониятлари ва афзалликларини ўрганади. Бунда меҳнат юқори унумли ва ишончли бўлади, ҳамда интеллектуал ва физик ривожланишга янги имкониятлар очади. Бошқача қилиб айтганда инсон характеристикалари билан муҳит характеристикалари ўртасида маълум келишувчанлик ҳақида сўз боради. Албатта бунда ақлга яраша ҳаёт фаолияти хавфсизлигининг айрим масалалари ечилади. Лекин бу соҳа билимларини бир-бирига тенглаштирмоқ тўғри келмайди. Қисман, эргономика техникани инсонларга мослаштиришга интилади, аммо бу масала ҳар доим хам ечилавермайди. ХФХ эса инсонни техникага мослаштириш муаммоларини кўради.
Эргономика - бу меҳнат қонуниятлари ва ишчи жараёнлар ҳақидиги фандир. Эргономика тушунчаси грекча: ergon - иш ва nomos - қонун деган сўзлардан келиб чиққандир.
Эгрономика сўзини биринчи бўлиб, 1875 йили ўзининг, “Эргономика жиҳатлари, яъни меҳнат ҳақидаги фан” деган ишида поляк олими Ястшембовский таклиф қилган.
Янги илмий фанни яратиш ғояси бошида 1921 йилда Совет олимлари Бехтерев В.М. ва Мясиев В.Н.лар уни “эргология” кейин “эргонология” деб аташни таклиф қилишган.
1949 йилда Англияда янги илмий фанни яратиш учун фаннинг хар хил сохаларидан бир гурух мутахассислар бирикканларида эргономика тушунчаси қабул қилинди. Бу тушунча аста-секин кенг тарқала бошлади, наинки у билан биргаликда бошқа таърифлар ҳам ишлатилаб келинди; мисол: инсон инженерияси, инженерлик психологияси, “инсон-машина” системасини изланиш, инсон омилларини ёки қисқача инсон омиллари каби тушунчалар.
Эргономика техника ривожланишининг маълум этапи (босқичи) да пайдо бўлган бўлиб, ишлаб чиқаришда муҳим муаммоларни ечишда зарур шарт-шароитдир. Янги жихоз ва унга тўғри келган ишлаб чиқариш муҳитини лойиҳалашда содир бўладиган кўпчилик саволларни фақат соғлом фикр асосида ечиш мумкин бўлмаганда эргономикага мурожаат қилинади. Айрим янги машиналар намунасини синаш ва фойдаланиш натижасида олинган маълумотларни таҳлил қилиш натижасида конструктор ва инженерларимиз шунга ишонадиларки, инсон организмисиз машиналарга бўлган илмий асосланган талаблар балки энг такомиллашган техник ечимлар хам етарсиз даражада самаралидир. Бу шундай тушунтириладики, машиналарнинг конструкцияси инсоннинг функционал эҳтиёжларига мос келмаслигидир.
Демак эргономика “инсон-машина-ишлаб чиқариш- мухит” системасини ўрганади.
Эргономика фанининг мақсади - машина ва ишлаб чиқариш қуроллари ўлчам (параметр) ларини, ҳамда “ишлаб чиқариш муҳитини инсон эҳтиёжларига мослаштиришдир, яъни меҳнат жараёнларини меъёрлаш (оптималлаштириш) ва ҳамма кўнгилсиз ишлаб чиқариш омилларини бартараф қилиш ёки максимал камайтиришдан иборатдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |