8Мавзу. Менежер фаолиятини ташкил қилиш



Download 168,51 Kb.
bet1/3
Sana25.06.2022
Hajmi168,51 Kb.
#703994
  1   2   3
Bog'liq
8-мавзу 2


8Мавзу . Менежер фаолиятини ташкил қилиш
Режа
1.Бошқарувчилик меҳнати, унинг хусусиятлари ва кўринишлари
2.Бошқарувчилик меҳнатини илмий ташкил қилиш
3.Меҳнатнинг моҳияти ўрганиш усуллари
4.Раҳбарнинг ўзини ўзи бошқариши ва унинг вазифалари
5.Менежер фаолиятини режалаш ва ташкиллаштиришнинг асбоблари.
8.1. Бошқарувчилик меҳнатини ташкил қилиш ва унинг шароитлари
Бошқарувчилик меҳнати–ташкилотда маъмурий-бошқарув ходимлари томонидан бошқарув ишлари вазифаларини бажариш тури.
Маъмурий-бошқарув ходимлари ишчилардан фарқли равишда ўз қўллари билан(меҳнат воситаларини ишлатиб) меҳнат қилмайдилар, моддий бойликлар яратмайдилар. Улар ишлаб чиқариш(савдо-сотиқ) вазифаларини бавосита бажарувчи одамларнинг самарали меҳнат қилишлари учун керак бўлган ташкилий-техникавий ва ижтимоий-иқтисодий замин яратадилар.
Демак, бошқарувчилик вазифалари қанчалик сифатли бажарилса, ишлаб чиқариш объекти шунча ишончли ва самарали ишлайди. Бошқарувчилик меҳнати жараёнида муайян ресурслардан фойдаланилади – моддий, молиявий, меҳнат ва бошқалар, улардан самарали фойдаланиш ҳам ишлаб чиқариш фаолиятининг пировард натижасига таъсир қилади. Шу тариқа, бошқарувчилик меҳнати бу - жамоавий ишлаб чиқариш меҳнатининг кўринишларидан бири, чунончи, биргаликда етиштирилган маҳсулот ишчилар ва бошқарув ходимларининг фаолияти натижасидир. У ишчилар меҳнати каби зарурийдир.
Шунга қарамай, бошқарувчилик меҳнатининг энг характерли (кўзга кўринган) операцияларини ажратиб кўрсатиш мумкин, улар, авваламбор, бошқарувчиликка оид қарорлар ишлаб чиқиш ва қабул қилиш жараёнида учрайди. Улар қуйидагилардир:
- муаммони ўртага ташлаш;
- қўлда ва компьютер ёрдамида ахборот излаш;
- ахборотни таҳлил қилиш;
- ахборотни гуруҳлаш(қўлда ёки компьютер ёрдамида);
- компьютерсиз энг оддий ҳисоб-китоблар;
- компьютер ёрдамида ҳисоб-китоблар;
- қарорни тайёрлаш;
- қарорларни шахсий қабул қилиш;
- қарорларни бамаслаҳат қабул қилиш;
- хужжатларни расмийлаштириш, хатлар ёзиш ва ҳ..к.з.
Бошқарувда иштирок этувчи ходимлар бажарадиган вазифалари мазмуни ва хусусиятига кўра уч тоифага бўлинади:
- бошқарув қарорлари қабул қилиш, бевосита бошқариш ваколатларига эга бўлган раҳбар ва менежерлар;
- бошқарув хизмати аппарати ходимлари; бошқарув объекти(ким ёки нима) тўғрисидаги ахборотни таҳлил қилувчи, бошқарув қарорларини тайёрлаш, муҳокама қилишда қатнашувчи, бошқарувчилар учун кўрсатмалар тайёрловчи амалдор мутахассислар;
- бошқарувчи ва мутахассисларга хизмат кўрсатувчи, бошқарув жараёни ва унинг қатнашчилари учун ёрдамчи вазифаларни бажарувчи техник ходимлар.
Ҳозирги шароитда бошқарувчилик меҳнатининг уч турини ажратиб кўрсатиш мумкин: эвристик(унумли ижодий фикрлаш), маъмурий ва операторлик.
Бошқарув меҳнатини оқилона ташкил қилиш жуда муҳим амалий аҳамиятга эгадир. Бунда “бошқарув меҳнатини энг яхши ташкил қилиш” тушунчасидан фойдаланиш қабул қилинган.
Маъмурий-бошқарув ходимлари меҳнатини илмий ташкил қилиш деганда илм-фан ютуқлари ва илғор тажрибадан, хўжалик юритишнинг тараққий топган шаклларидан фойдаланиш ҳамда техник воситаларни қўллашга асосланиш тушунилади. Бу ходимларнинг ўзаро ва ишчилар билан муносабатини ниҳоятда яхшилаш ва такомиллаштиришга имкон яратади.
Шунингдек, бошқарув вазифаларини бажариш ҳамда ишлаб чиқариш(савдо-сотиқ)ни мухандислик-техник ва иқтисодий таъминлаш жараёнларида қўлланадиган техник воситалардан фойдаланишни яхшилайди..

Download 168,51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish