Кичик гуруҳда ўргатишнинг мазмуни ва вазифалари. Ҳаѐтни 4 йилида бола предметни яхшироқ ѐки ѐмонроқ тасвирлай олишни ҳам билмасалар ҳам, лекин улар расм чизишнинг маъносини биладилар. Улар ўзлари чизган шаклсиз расмларни предметнинг бирор бир белгисига асосан ўхшатиб чизадилар. педагог болаларнинг расм билан предметнинг ўхшаш белгиларини топишга уринишни рағбатлантириб туриши ва шу билан бир қаторда турли шаклларни тўғри тасвирийга ўргатиб бориш зарур. Бу ѐшда тасвирий фаолиятни ўргатиш вазифалари бир режага қўйилган.
Содда предметларни асосий белгилари (ранг, шакл) бериб, турли хил тўғри ва айланасимон шаклларини тасвирлашга ўргатиш.
Рангни билиш сезгиси асосий рангларни ажратиш ва айтишни билишни ривожлантириш.
Композицион кўникмаларни, қоғозни ўртасига тасвирларни жойлаштиршни ривожлантириш.
Техник кўникмаларни ўзлаштириш.
Бу гуруҳда тўғри ва эгри чизиқларни тўғри чизишга ўргатиш биринчи вазифа бўлиб қолади. Бунда турли чизиқларни турлича чапдан ўнгга, тепадан пастга, кесишган чизиқни чизишга ўргатилади. Буларни, масалан, тизимча, йўлакча, қалам, ѐмғир шаклида чизиш мумкин. Икки кичик гуруҳ болаларига бир хил шаклдан (қорбобо, икки ѐки уч айланадан иборат) ѐки икки хил шаклдан иборат (қуйи битта айлана ва биргина тўғри чизиқдан иборат) бўлган предметларни анча қийин, чунки уч ѐшли боланинг таҳлил синтез қилиб фикрлаши яхши ривожланмагани учун бу гуруҳ дастурида фақат икки хил шаклдан иборат бўлган предметни, масалан, (қуѐшнинг нурлари, арчанинг игначалари) тасвири киритилган. Шакл қанчалик мураккаблашса рангдан фойдаланиши ҳам шунчалик мураккаблашади. Болалар расмда аниқ предметларни тасвири учун шу предметга мос рангни ишлата олишни ўрганадилар. Масалан, қизил ранг байроқ, яшил ранг арча ва бошқалар.
Ўрта гуруҳда расм чизишга ўргатишнинг мазмуни ва вазифалари Бу гуруҳда ўргатишнинг вазифалари қуйидагилар:
Тўғри тўртбурчакли ва айланасимон шаклдаги предметларни тасвирлаш уларнинг тузилишини, асосий қисми ва қисмларини беришга ўргатиш.
Рангдан бадиий ифодалаш воситаси сифатида фойдаланишга ўргатиш.
Қоғоз марказида предметни жойлаштиришда композицион уқувини билишда ривожлантириш.
Расмни қалам ва бўѐқ билан бўяшда техник кўникмаларни мустаҳкамлаш.
Бу гуруҳда болаларга ритмик жойлашган предметнинг қисмларини тасвирлаш ўргатилади - юқорида, пастда, бир томонда, бошқа томонда ҳамда бир қанча пропорционал жойлашган қисмларни тасвирлаш ўргатилади. Бу алоҳида қисмларни ўзаро солиштириш ва таҳлил қилиш имконини беради. Масалан, Қорбобо ва арча 2 томонлама жойлашган новдалари билан. Бу гуруҳда тасвири қийин бўлган объект - одамни расмини чизиш машғулотларга киритилади. Одамни чизишдан олдин болалар соддароқ шаклларни, қорбобо, матрѐшка, қўғирчоқларини чизиш эди.
Do'stlaringiz bilan baham: |