Назорат саволлари
1.Турли ѐш гуруҳларда тасвирий фаолият машғулотларини ўтказиш вақтини айтинг?
Тасвирий фаолият машғулотларининг муваффақиятли уюштиришда тарбиячи тайѐргарлигининг афзалликлари ҳақида маълумот беринг.
Тасвирий фаолият машғулотларининг қисмлари ҳақида изоҳ беринг.
Тарбиячи ўтказадиган машғулотларнинг муваффақияти нималарга боғлиқ?
4-мавзу: МАКТАБГАЧА ЁШДАГИ БОЛАЛАРНИНГ РАСМ ЧИЗИШГА ЎРГАТИШ.
Таянч тушунчалар: графика-рассомлик, колорит,композиция.
Мактабгача таълим муассасасида болаларни тасвирий фаолиятга ўргатишда расм турлари
Расм чизиш — предмет ва ҳодисаларни графика-рассомлик усулида тасвирлаш бўлиб, унинг асоси колорит, шакл ва композициядир. Предметни кузатар эканлар, болалар расмда унинг характерли хусусиятларини ифодалайдилар; бадиий образ яратар эканлар, мазмунни акс эттиришни ўрганадилар; расм чизиш техникасининг бошланғич малакаларини аста-секин эгаллаб, нақшнинг баъзи элементларини ўзлаштирадилар (декоратив расм чизишда):
Мактабгача таълим муассасасида болаларни тасвирий фаолиятга ўргатишда расм асосий ўрин эгаллайди ва учта турни ўз ичига олади:
Алоҳида предметларни чизиш.
М азмунли расм чизиш.
Декоратив расм чизиш.
Тасвирий фаолиятга ўргатишнинг асосий вазифаси–теварак-атрофдаги борлиқни тасаввур қилишда болаларга ѐрдам бериш. Уларда кузатувчанликни ривожлантирмоқ, эстетик гўзаллик ҳиссини тарбияламоқ, ҳамда тасвирлаб бериш усулларини ўргатмоқдир. Бу билан бирга тасвирий фаолиятнинг энг асосий вазифаси–
маълум бир ѐш учун мос тасвирий материаллари билан турли хил предметларнинг турли тимсолларини яратиш каби ижодий болаларда шакллантириш амалга оширилади.
Мактабгача таълим муассасасида алоҳида предметларнинг расмини чизишга ўргатишнинг вазифалари
П сихологларнинг тадқиқотларига кўра, битта предметни бошқа предметлар орасидан ажратиб олиш учун болага шу предметни идрок қилишда предметнинг шаклини билишга ѐрдам берар экан. Шаклларни тасвирлаш жараѐнидаги хатоликлар фақатгина боланинг нотўғри тушунчалари ва кўникмаларнинг етарли эмаслиги эмас, балки предметни тўғри идрок этишни билмаслиги билан тушунтирилади. Боланинг тасвирлай олиш қобилияти ҳали яхши ривожланмагани учун унинг олдида фикр юритиб тасвирлаш каби қийинчиликлари ҳам туради. Расмда шакл тўғри контур билан чегаралаб чиқилган, лекин шу билан бирга ишнинг 1-босқичлари чизиқларни тўғри аниқ чизиш ва контурларни (аниқлаш) тасвирий, расмда ишлаш жараѐнининг вазифаси бўлиб ҳисобланмайди. Агар умумий шакл топилмаган бўлса, контурни тўғри чизиқ билан чизиб бўлмайди, чунки у ҳар доим ўзгарувчан, шунга қараб уни чизиш ҳам ўзгаради, яъни нитижаси, расмнинг охири йўналиши ҳам ўзгарувчандир.
Рассом предметни тасвирлаѐтганда аввал асосий шаклнинг белгиларини қоғозда белгилаб олади. Мактабгача тарбия ѐшдаги болага, айниқса, 3-4 ѐшли болага тасвирлашнинг бундай усули жуда қийин, чунки у предметни бутунлигича тасаввур қила олмайди.
Унга предметни
аста-секинлик билан бир томонга чизиш осонроқ. Тасвирлашнинг бу усули
боланинг ишини осонлаштиради. олдин битта бўлагини танлаб, натурадаги кейинги бўлагини эслаб ѐки кўриб шу бўлагини бўлакка бўлиб, расм чизишни давом эттиради. Аста-секинлик билан болаларга расмнинг умумий белгиларини қоғозга тушуриб чизишни ўргатиш зарур, чунки расмни бўлакларга ажратиб чизишнинг ўзига ҳос қийинчилиги бор. Бунда керакли шаклнинг асосий бўлаклари ва иккинчи даражали бўлакларнинг ўзаро жойлашишлари ва фазодаги ўринларини аниқ пропорционал ҳолатда чизиш, аниқлаш қийин бўлади. Ҳамма ѐш гуруҳлар учин расм чизиш фаолиятига ўргатишнинг асосий умумий вазифалари қуйидагилар:
Предметнинг шакли ва тузилишини тасвирлашга, уларнинг қисмларини ўзаро пропорциялашни кўрсатиб беришга, ҳаракат натижасида уларда ўзгатишларда ўргатиш.
Тасвирлашни образли ѐрқин қиладиган баъзи бир характерли қисмларни тасвирлашга ўргатиш.
Предметнинг рангини, унинг мазмуни ва образ характерини ўзаро бирлаштириб беришга ўргатиш.
Б ўѐқ, рангли қалам ва бошқа материаллар билан чизишда техник кўникмаларни ривожлантириш.
Do'stlaringiz bilan baham: |