Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика



Download 4,2 Mb.
bet17/69
Sana11.06.2022
Hajmi4,2 Mb.
#655275
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   69
Bog'liq
Тасвирий фаолиятга ўргатиш методикаси(1)

Ўйинли ўргатиш усуллари. Тасвирий фаолиятда ўйинларидан фойдаланиш кўргазмали амалий ўргатиш усулига киради. Бола қанча кичик бўлса, ўйин унинг тарбиясида шунча катта ўрин тутади. Ўйин усуллари қўйилган масалага нисбатан болаларнинг ишини диққатини яхши жалб қилади ва хаѐл билан тафаккурнинг ишини енгиллаштиради. Кичик ѐшдаги болалар учун ўйин машқларидан расм чизишда кенг фойдаланилади. Мақсад болаларнинг оддий чизиқли шаклларни чизишга ўргатиш, ҳамда қўл ҳаракатларини ривожлантиришдир. Болалар тарбиячининг ортидан қўллари билан ҳавода, сўнг қоғозда турли чизиқларни чизадилар. Тарбиячи: «болакай йўлда чопиб кетяпти», «машина юриб кетяпти» ва ҳоказо, деган иборалар билан тушунча ҳосил қилади. Образ билан ҳаракатнинг бирлашуви бола томонидан чизиқларни ва содда шаклларни тасвирлаш малакасига эга бўлишни анча тезлатади. Кичик гуруҳда предметларни тасвирлашда ҳам ўйин усулларидан фойдаланилади. Масалан: меҳмонга қўғирчок келади ва болалар унга нозу- неъматлар ясайдилар, нон, кулча, ширинлик, ва ҳоказо. Бундай иш мобайнида болалар шарни яссилашга уринадилар. Ўрта гуруҳда болалар айиқни юмшоқ ўйинчоғига қараб чизишлари керак. Шунда қизиқарли ўйин ўтказиш учун, айиқча эшикни тақиллатади, сўнг болалар билан саломлашиб, болалардан унинг расмини чизиб беришларини илтимос қилади. Машғулот якунида у расмларни баҳолашда қатнашади ва яхши расмларни ўзи танлайди. 6 ѐшли болалар билан ҳам тасвирлаш фаолияти давомида ўйинлардан фойдаланилади. Лекин кичик гуруҳга қараганда бу ўйинлар анча камаяди. Масалан: сайрда болалар ўзлариниг фотоаппаратлари билан атрофни расмга оладилар: дарахтлар, қушлар, ҳайвонлар ва ҳоказо. Боғчага келиб, ўзлари олган «расмларни проявка қиладилар ва расмларни чиқарадилар», яъни кўрганларини қоғозга туширадилар. Тарбиячи ўйиндан фойдаланганида бутун машғулотни ўйинга айлантириб юбормаслиги керак,чунки бу болаларнинг диққатини топшириқни бажаришдан тортиб, кўникма, малакаларга эга бўлиш мавзусини бузади.
Амалий методлар.
Тасвирий санъатга ўргатиш мобайнида болалар турли материаллардан фойдаланиш кўникмасига эга бўладилар. Расм чизиш, лойдан буюм ясаш, аппликация турли методлардан ҳамда ўргатиш усулларидан фойдаланишни талаб қилади, шу жумладан болаларда кўникма малакаларни ҳосил қиладиган амалий методлардан ҳам
ф ойдаланиш талаб қилади. Амалий методлардан асосийси бўлмиш, техник ва баъзан тасвирий малакаларни ўргатадиган машқлардир. Кичик гуруҳда бу машқлар болалар учун сезиларли эмасдир юмалоқ шаклли предметларни ясашни ўрганиб, болалар коптокни, олмани, апельсинни ва шу каби предметларни ясайдилар. Йўлларни, ѐмғирларни чизиб, улар горизонтал ва вертикал чизиқларни чизишни машқ қиладилар. Катта гуруҳдаги болалар олдида эса тўғридан тўғри маълум бир топшириқ қўйилади, чиройли ва тўғри штрих билан чизишга ўрганиш. Штрихлаб чизишни кўрсатиб бергандан сўнг, болаларга мураккаб бўлмаган предмет контурини (масалан: уй, қўзиқорин, олма) чизиб олиб, уни озода қилиб
бўямаслик расмни хунук қилиб қўйишини биладилар ва сидқидилдан машқ қиладилар. Машқлардан тасвирий характерга эга бўлган топшириқларни тушиниш учун фойдаланилади. Масалан, тарбиячи бир чизиқ билан инсон бошининг ѐнмача қиѐфасини чизишни кўрсатиб берганидан сўнг, болалар бир неча марта одам бошининг расмини қайта - қайта чизадилар. Тарбиячининг вазифаси болаларнинг тасвирий фаолиятини шундай ташкил қилиш керакки, у фаол ва ижодий бўлсин. Ҳар бир машғулот фақатгина дидактик вазифасини эмас, яъни маълум бир предметни тасвирлашни ўргатиш эмас, балки боладан ишни мустақил бажаришни ҳам талаб қилади. Шу мақсад билан тарбиячи турли хил усуллардан фойдаланиши мумкин: маслаҳат, мақтов, топшириқни бажариш усулини кўрсатмаси (тўлиқ бўлмаган), ўйинчоқ кўрсатмаси, эслатма ва шу кабилар. Болани шундай ҳолатга қўйиш керакки, у ўйлаган ўйини бажариши учун ўзи йўл топсин. Шундай қилиб у ѐки бу метод ва усулларни танлаш қуйидагиларга боғликдир:
Машғулот мазмунига ва машғулот олдида турган мақсадга, шу билан бирга, тасвирий фаолиятнинг вазифаларига;
Болаларнинг ѐши ва ривожланиш даражасига;
Болалар фойдаланадиган тасвирлаш материалларига боғлиқдир. Атроф олам ҳақидаги тасаввурларни мустаҳкамлаш мақсадидаги машғулотларда, асосан оғзаки методлар қўлланилади: суҳбатлар, болаларнинг кўрганларини хотирадан қайта эслаш учун ѐрдам берадиган саволлар берилади. Тасвирий фаолиятнинг турли кўринишларида ўргатиш усуллари турличадир, чунки бир образ турли воситалар ѐрдамида вужудга келтирилади. Масалан: мазмунли мавзуларда композицияга ўргатиш вазифасини расмда иллюстрацияларга қараб тушунтирилади, узоқлашаѐтган предметлар юқорироқда, яқиндагилари эса пастроқда чизилади. Бу масала лойдан буюм ясаганда шаклларнинг уларнинг ҳолатига қараб жойлаштирилади; ѐнма-ѐн ѐки кетма-кет ва ҳоказо. Бу ерда алоҳида тушунча ѐки кўрсатма бериш шарт эмас. Ҳар бир усулдан ўйлаб, машғулот олдида турган вазифаларга нисбатан, дастурда берилган машғулотнинг мазмунига нисбатан ва асосан ушбу гуруҳ болаларининг қай даражада ривожланганлигини ҳисобга олган ҳолда фойдаланиш керак. Машғулотда алоҳида метод ва усуллар кўргазмали ва оғзакилари - ўзаро қўшилади, мужассамлаштирилади ва бир-бирига умумий таълим жараѐнида боғланади. Кўргазмалилик болалар тасвирий фаолиятининг моддий ҳиссий асосини янгилайди, сўз эса тўғри тасаввурни, таҳлилни, идрок қилинганларни ва тасвирлаѐтганларини умумлаштиришни шаклланишига ѐрдам беради.

Download 4,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish