Машғулотнинг якуни–болалар билан бажарилган топшириқни таҳлил қилиш.Тарбиячи ишни тугатишни қатъиян таклиф этса, болалар ҳаммаси ишни тугатиши ва тарбиячи куннинг иккинчи ярмида болаларга ўз ишларини тугатиб олишга имкон яратиши лозим. Болалар ишини таҳлил қилиш муҳим методлардан бири бўлиб ҳисобланади. Болалар ишларини таҳлили таълимийтарбиявий аҳамиятга эга. Болалар ишлари деворий рўзнома қилиб осилади. Болалар деворий рўзномадаги ишларини яхшилаб кўриб чиқадилар. Тарбиячи болаларнинг фикрларини сўрайди ва болалар ишларига умумий баҳо беради. Машғулотдан сўнг болаларга ўз ишларини кўриб чиқиш учун яна бир бор имконият яратиб беради. Агар машғулот чўзилиб, вақт қолмаса, сайрдан кейин ѐки куннинг иккинчи ярмида амалга ошириш мумкин. Болалар ишларида тарбиячи ота-оналар учун бурчак ташкил этади ва болалар ишларини у ерда кейинги машғулотгача қолдиради. Албатта, улар даставвал яхшилаб безатилади. Уларни турлича безатиш мумкин. Агар бурчак ташкил этишни иложи бўлмаса, болалар ишидан альбом қилинади. Биттадан варақ бир кишига ажратилади ва варақ устига конверт ѐпиштирилади. Боланинг исми ѐзиб қўйилиб, шу конвертга боланинг ҳар бир бажарган иши қўйилади. Аралаш ѐш гуруҳларда машғулотни ташкил этиш ўзига ҳос хусусиятга эгадир. Бу гуруҳни 2-3 юқори гуруҳга бўлиб, ҳар бири учун ўзининг дастур мазмуни аниқланади. (болаларнинг ҳаммаси, биргаликда, бир вақтда, бир фаолият билан шуғулланса ҳам).
Таълим–мактабгача тарбия ѐшидаги болаларни элементар билимлар тизимини билан таништиришда, мактабгача таълим муассалари учун ишлаб чиқилган дастурларда назарда тутилган кўникма ва малакаларни шакллантиришда етакчи ролни ўйнайди. Таълим жараѐнида болаларга янги билимларни мунтазам бериб бориш, улар жамғарган тасаввурларни аниқлаш ва тизимлаштириш, болаларнинг билиш жараѐнлари ҳамда тафаккур фаолликларини ривожлантириш амалга оширилади. Таълим – икки томонлама жараѐн: машғулотлар кузатилар экан, тарбиячининг таълим бериш фаолиятини, унинг болаларга таъсир этиш имкониятларини ҳамда болаларнинг жавоб бериш реакцияларини, ўқув ҳаракатлари сифатини ҳам баҳолаш муҳимдир.Таълим жараѐни болаларнинг жисмоний, маънавий, меҳнат ва эстетик ривожланишларига ҳар томонлама таъсир кўрсатади. Таълим жараѐнининг муҳим вазифаси унинг болаларга тарбиявий, умумтаълим таъсирини (кузатувчанлик, зеҳнлилик, ақлий, нутқий ва ҳаракат фаоллиги, мустақиллик, ижодий ташаббуснинг ривожланишини) аниқлашдир. Педагог ҳар бир машғулотда таълим ва тарбиянинг ўзаро боғланган вазифаларини амалга оширишни эсда сақлаши муҳимдир. Масалан, болаларга расм чизиш усулларини тушунтирар экан, у болаларга предметни изчил таҳлил қилишни, кўрганларини тасвирлашни, ҳаракат усуллари ҳақида гапиришни, бўѐқдан тартибли фойдаланишни, ўртоғига ҳалақит бермасликни охирида ҳамма нарсани ўзи жой-жойига олиб қўйишни ўргатади. Тасвирий фаолият машғулотларида болаларнинг ташқи дунѐ ҳақидаги тасаввурлари қандайлигини, улар ўз фикрларини эркин баѐн қила олишларини, уларнинг луғат бойликлари қандайлигини аниқлаш мумкин. Болалардаги маънавий тасаввур даражасини бажарилган ишларни баҳолаши ва шу кабилардаги фикрлари ҳамда луқмаларидан билиб олиш мумкин. Демак, кўрилган ҳар бир машғулотларда дастурнинг барча бўлимлари бўйича болалар билан олиб борилган ишнинг даражаси худди кўзгудагидек акс этади. Тарбиячи ўтказадиган машғулотларнинг муваффақияти уч шартга: дастурни яхши билишга, таълим методикасини эгаллаганликка, ўз гуруҳидаги болаларнинг ѐш ва индивидуал хусусиятлари ҳамда имкониятларини билишга боғлиқ бўлади. Тарбиячини назорат қилиш ва унга ѐрдам кўрсатиш учун мактабгача таълим муассасаси мудираси барча ѐш гуруҳларининг дастурини ҳамда таълим методикасини билиши, мактабгача тарбия ѐшидаги болаларнинг психофизиологик хусусиятларини тушуниши, янги илмий тадқиқотлар ва илғор педагогик тажрибадан хабардор бўлиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |