Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика


Ўрта гуруҳда декоратив расм чизишга ўргатишнинг мазмуни ва вазифалари



Download 4,2 Mb.
bet28/69
Sana11.06.2022
Hajmi4,2 Mb.
#655275
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   69
Bog'liq
Тасвирий фаолиятга ўргатиш методикаси(1)

Ўрта гуруҳда декоратив расм чизишга ўргатишнинг мазмуни ва вазифалари. Декоратив расм чизиш болаларга 4 ѐшдан бошлаб ўргатилади. Ўрта гуруҳда декоратив расм чизишга ўргатишнинг вазифалари қуйидагилар:

  • Чизикда, квадратда, доирада шаклларни ритмик жойлаштиришнинг композицион малакасини ривожлантириш;

  • Ранглар ҳиссини ривожлантириш, яъни контраст, ѐрқин рангларни чиройли мослаштириш;

  • Турли йирик ва майда шаклларни – нақшнинг содда элементларини чиза олиш малакасини ривожлантириш;

  • Мўйқаламдан фойдаланишнинг техник кўникмаларини ривожлантириш, қоғозга енгил текказиб, нуқталар ҳосил қилиш;

  • Мўйқаламнинг бошчасидан тўғри чизиқлар ўтказишда ҳамда доғчалар ҳосил қилиш усулида мўйқаламдан тўлиқ фойдаланиш; ранг – нақш орнаментида композиция билан чамбарчас боғланган, нақш безагида уларни бир-биридан ажратиб бўлмайди. Мактабгача ѐшдаги болалар рангларнинг бир-бирига мос келиб, уйғунлашишини албатта, барчасини ўзлаштира олмайдилар. Лекин, ранг ҳисси уларда боғчагача бўлган ѐшдан бошлаб ривожлана бошлайди. Декоратив расмда ранглардан фойдаланиш вазифаси ҳар бир гуруҳда мураккаблашиб боради: ѐрқин, контраст рангларнинг мослашувидан бошлаб, илиқ ва совуқ ранглар жилоси (оттенок) нинг турли уйғунлашувига қадар. Бу вазифани амалга оширишни болалар энг содда тасвирий шаклларни чизишни ўрганиб бўлганларидан кейингина, болалар диққатини янги вазифага концентрациялаш, яъни қаратиш лозимдир: бу–шу оддий-содда шаклларни нақш ҳосил қилиш учун маълум бир кетма-кетликда жойлаштиришдир.

  • Бошланғич тасвирлаш кўникмаларга болалар биринчи ва иккинчи кичик гуруҳда эга бўладилар. Иккинчи кичик гуруҳда айрим вазифалар декоратив характерга эга. Масалан: «Рўмолчанинг четини чизиқлар билан беза». Лекин бундай машғулотнинг асосий мақсади – нақш ҳосил қилиш эмас, тўғри чизиқларни турли йўналишда ўтказиш малакасини мустаҳкамлашдир.

  • Ўрта гуруҳда декоратив расм чизишга ўргатишнинг мазмуни ва вазифалари. Декоратив расм чизиш болаларга 4 ѐшдан бошлаб ўргатилади. Ўрта гуруҳда декоратив расм чизишга ўргатишнинг вазифалари қуйидагилар:

  • чизикда, квадратда, доирада шаклларни ритмик жойлаштиришнинг композицион малакасини ривожлантириш;

  • ранглар ҳиссини ривожлантириш, яъни контраст, ѐрқин рангларни чиройли мослаштириш;

  • турли йирик ва майда шаклларни – нақшнинг содда элементларини чиза олиш малакасини ривожлантириш;

  • мўйқаламдан фойдаланишнинг техник кўникмаларини ривожлантириш, қоғозга енгил текказиб, нуқталар ҳосил қилиш;

  • мўйқаламнинг бошчасидан тўғри чизиқлар ўтказишда, ҳамда доғчалар ҳосил қилиш усулида мўйқаламдан тўлиқ фойдаланиш;

  • ўрта гуруҳда декоратив расм чизишнинг композицион вазифаси тайѐр

  • ш аклларни елимлашга ўхшашдир. Бошланғич машғулотларда, болалар мўйқалам билан текис чизиқлар чизиб, уларнинг орасида мўйқалам ѐрдамида доғчалар ҳосил қилишни, нуқталар ҳосил қилишни ўрганадилар. Бунда доғчаларнинг рангларини ва нақш мураккаблашган сари, ўрнини ўзгартирадилар. Мўйқалам ѐрдамида доғчалар ҳосил қилиш усули (мазок) бажариш учун енгил бўлган декоратив элементдир. Бу аниқ бир ҳаракатни талаб қилмайди ва мўйқаламни қоғозга ботириб олишдан ҳосил бўлади. Шунинг учун нақш чизишда аввал ботириб олиш усули киритилади, сўнг нуқта ҳосил қилиш усули киритилади. Нуқта ҳосил қилиш мўйқалам билан ишлашда янги усулни талаб қилади: мўйқаламни вертикал ҳолатда ушлаш лозим, шу билан бирга болада координацион ҳаракат етарлича ривожланган бўлиши керак, чунки мўйқалам қоғозга фақатгина учи билангина теккизилади. Бошланғич расмларнинг композицияси ҳам соддадир: биргина элементни ритмик қайтариб, нақш чизиш. Фақатгина инсонлар учун хос бўлган қўлнинг ритмик ҳаракати ана шу машқларни қайтаришни енгиллаштиради ва тасвирий шаклдаги ритмни етказиб беришга ѐрдам беради.

  • Алмашинув – композициянинг мураккаблашган усулидир. Чунки у бир нечта шаклларнинг ўзаро мослашувига

  • асосланади. Ўрта гуруҳдаги болалар учун иккитагина элементни шакли ва ранги билан навбатма-навбат алмаштириш етарли бўлади. Дастурдаги материалнинг мукаммаллашиб бориши мураккаброқ композиция билан нақшда янги тасвирий элементларни киритиш ҳисобидан ҳосил бўлади. Нуқталар чизиш ва мўйқаламни ботириб олиш усулидан ташқари, болалар нақшда доирачалар, халқалардан фойдаланиб чизишни ўрганадилар. Бу элементларни болалар кичик гуруҳларда тасвирлашни ўрганганлар. Декоратив расмда бу шаклларни чизиш анча ўзгаради: улар анча кичик ҳажмда, чизаѐтганда шакллар бир-бирига ҳажми жиҳатдан мос бўлиши керак; ундан ташқари, бу шакллар предмет образи билан боғлиқ эмас, бу албатта бола учун тасвирий жараѐнни мураккаблаштиради. Болалар яна нақшни фақат бир чизиқда эмас, балки тўртбурчак шаклида, доирада ҳам жойлаштиришни ўрганадилар. Бу шакллар нақшда бошқа композицияни талаб қилади. Квадратда, тўғри чизиқда жойлаштирилган нақшни чизиш ярамайди, чунки квадратнинг тўртта томони, бурчаги, маркази мавжуд; доирада эса марказ билан чекка айлана чегараси бор.

  • Қуйидаги вазифаларни ўз ичига олади.

  • Айлана, квадрат, тўғри тўртбурчак ичига нақш чизишда шаклларнинг ритмик жойлаштиришда қўлланадиган композицион қобилиятни ривожлантириш.

  • Ранг қобилиятини ривожлантириш, контраст рангларни мос ҳолда

  • ишлатишни ўргатиш.

  • Нақшнинг оддий элементларини чизишга ўргатиш. o Мўйқаламдан фойдаланишнинг техник кўникмаларини ривожлантириш (қоғозда енгил юрғизиш, нуқталар қўйиш, чизиқлар чизаѐтганда мўйқаламнинг бутун усти билан чизиш).

  • Аввал болалар мўйқалам билан тўғри чизиқларни чизишни ва уларни орасига нуқталар қўйиши, рангларни кетма-кет алмаштириб чизишни ўргатадилар. Ундан ташқари болалар, думалоқ ва айлана шаклларни чизишга ўрганадилар.
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish