Ўзбекистон Республикаси олий ва Ўрта махсус таълим Вазирлиги Наманган муҳандислик-қурилиш иститути


-мавзу. Бинонинг асосий конструкцияларида учрайдиган шикастланиш ва авария ҳолатлари



Download 1,21 Mb.
bet21/66
Sana21.02.2022
Hajmi1,21 Mb.
#46628
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   66
Bog'liq
BITB Maruza(1)

5-мавзу. Бинонинг асосий конструкцияларида учрайдиган шикастланиш ва авария ҳолатлари.


Режа:
5.1.Пойдеворларда учрайдиган шикастланишлар
5.2.Деворларда учрайдиган шикастланишлар
5.3.Том ёпма конструкцияларида учрайдиган шикастланишлар

5.1. Пойдеворларда учрайдиган шикастланишлар


Бино қурилиб, фойдаланишга топширилгандан кейинги босқичда бино ва унинг конструктив элементларида пайдо бўладиган нуқсонларни эксплуатацион нуқсонлар дейиш мумкин. Эксплуатацион нуқсонлар механик ёки физик емирилиш натижасида пайдо бўлиши мумкин.
Механик емирилиш деганда конструкциянинг кучланиш-деформацияланиш ҳолати натижасида юзага келадиган барча нуқсон ва деформациялар тушунилади.
Физик емирилиш эса асосан материалнинг физик-кимёвий таъсирлар ёки коррозия натижасида юзага келадиган барча нуқсонлар тушунилади.
Демак, механик емирилиш фавқулодда конструкцияда ички зўриқишларнинг ортиб кетиши натижасида пайдо бўладиган емирилиш десак, физик (жисмоний) емирилиш эса вақт омилиги боғлиқ бўлган, материалнинг табиий ҳолда эскириши натижасида юзага келадиган эскириши тушунилади. Лекин шуни ҳам таъкидлаб ўтиш керакки, конструкцияда пайдо бўладиган нуқсонлар иккала жараённинг маҳсули бўлиши ҳам мумкин. Мисол учун йиллар давомида мустаҳкамлигини йўқотган юк кўтарувчи конструктив элементнинг фавқулодда унга таъсир қилган зилзила ёки бошқа бир технологик жараён натижасида деформацияланиши ёки авария ҳолатига келишини келтириш мумкин.
Механик емирилиш натижасида пайдо бўладиган нуқсонларга қуйидагиларни киритиш мумкин:

  • юк кўтарувчи конструкциялар пойдеворларидаги ва ертўла қаватларидаги деворлардаги ёриқлар;

  • пойдевор элементларининг чўкиши ва горизонтал силжиши;

  • деворларда чокларнинг очилиши;

  • тўсин ва перемичкалар тақалган жойларда деворнинг бузилиши.

Физик емирилиш натижасида пайдо бўладиган нуқсонларга қуйидагиларни киритиш мумкин:

  • бетон ва темирбетон элементларда ташқи қатламнинг бузилиши;

  • арматура ва металл элементларнинг коррозия натижасида бузилиши;

  • девор термаларидаги чоклардаги қоришманинг бузилиши;

  • ғиштли терманинг бузилиши.

Пойдеворлардаги механик емирилиш кўп ҳолларда ер усти конструкцияларида бинонинг умумий ҳолатида ёки айрим конструктив элементларнинг деформацияланиши натижасида намоён бўлади. Бироқ, шуни ҳам унутмаслик керакки, бинонинг деворларидаги ва ёпмаларида пайдо бўлган ёриқлар уларнинг маҳаллий зўриқиши ҳисобига ҳам бўлиши мумкин.
Ер ости қисмининг чўкиши натижасида пайдо бўладиган ёриқларни қуйидаги белгилар орқали ҳам аниқлаш мумкин:

  • чўкиш натижасидаги деформациялар ҳар доим дераза оралиқлари атрофида ёриқларни юзага келтиради;

  • агар девордаги ёриқ чўкиш натижасида пайдо бўлган бўлса, у ҳолда параллел ёки кўндаланг деворларда ҳам ёриқлар бўлиши керак, масалан, тасмасимон пойдеворда маҳаллий чўкиш натижасида юзага келган деформация деворда камида иккита ёриқни хосил қилади ва бу ёриқлар бинонинг пастки қисмларида кўзатилади;

  • агар бинода ораёпма темирбетон плиталардан иборат бўлса, у ҳолда чўкишдан ҳосил бўлган ёриқлар плиталар орасидаги чокларда бўлади.

Биноларда чўкиш натижасида ҳосил бўлган ёриқлар жисмоний эскириш билан боғлиқ бўлган бўлиши ҳам мумкин. Пойдеворларнинг коррозия натижасида эскириши уларнинг ост қисмининг юзасини камайишига олиб келади. Бунинг натижасида пойдеворга тушадиган юк ортиб, пойдеворнинг қўшимча чўкишига олиб келади. Пойдеворнинг жисмоний эскириш даражасини фақатгина турли жойлардан очиб кўриш билан аниқлаш мумкин. Бу нарса бинонинг техник ҳолатини аниқлашда зарурий ҳолатдир.
Устун қозиқли пойдеворларнинг эскиришини аниқлаш амалда мумкин эмас. Буни фақатгина ер усти конструкциянинг ҳолати бўйича ва пойдеворларнинг эксплуатация шароитидан келиб чиққан ҳолда мулоҳаза қилиш мумкин.
Йирик панелли биноларда пойдеворларнинг эскиришини фақатгина девор ва ораёпма панеллари орасидаги чокларни очиб кўриш билан аниқлаш мумкин. Бунда бошқача ҳолат, яъни панелларнинг ўзаро бирикмасида бузилиш ҳолати ҳам кузатилиши мумкин. Ер остки қисмининг нотекис чўкиши сезиларли даражада бўлган ҳолларда девор панелларида диагонал ёриқлар кузатилади.
Каркас панелли биноларда юқорида келтирилган белгилар қаторида каркас элементи ригелда ёриқларнинг пайдо бўлиши кўзатилади. Бу каркаснинг қийшайиши натижасида юзага келадиган деформация белгисидир.
Каркасли (саноат) биноларда пойдеворнинг эскиришини юк кўтарувчи элементларнинг туташган жойларида ферма, тўсин, ёпма плиталарининг ўрнатиш жойларидан кузатиш керак. Кўприк кранли биноларда ер остки қисмининг нотекис чўкишини краности тўсинининг горизонталдан оғишига қараб аниқлаш мумкин.

Download 1,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish