Ўзбекистон Республикаси олий ва Ўрта махсус таълим Вазирлиги Наманган муҳандислик-қурилиш иститути


Том ёпма конструкцияларида учрайдиган шикастланишлар



Download 1,21 Mb.
bet23/66
Sana21.02.2022
Hajmi1,21 Mb.
#46628
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   66
Bog'liq
BITB Maruza(1)

5.3. Том ёпма конструкцияларида учрайдиган шикастланишлар


Бинонинг узоқяшовчанлиги ва эксплуатация сифатига кўп жиҳатдан унинг том қопламаси, ёғин сувларини чиқариш тизимининг мукаммаллиги ва умуман том ёпмасининг ҳолатига, хусусан, унинг иссиқлик ва сув ўтказувчанлигига ҳамда намликка бардошлилигига боғлиқдир.
Том қопламасининг ишончлилиги ва узоқяшовчанлиги уни том ёпмаси конструктив ечими билан қанчалик мослигига, ҳимоя қатламига ва қатламнинг қанчалик сифатли бажарилганлигига, булардан ташқари, эксплуатация шароити, таъмирлаш ишларининг ўз вақтида олиб борилишига боғлиқдир.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, бино конструкциялари ичида том қопламаси жуда мураккаб шароитда ишлайди. У қуёш радиацияси таъсирига, ҳароратнинг катта диапазонда тебранишига (булар айниқса республикамиз иқлимига хос) ёмғир, қор, турли агрессив муҳит ва таъмирлаш ёки назорат пайтларида механик таъсирларга учрайди.
Чордоқли том Ёпмаларининг афзаллиги уларнинг нишаби катталигидадир. Бундан ташқари, бундай томларда ёғн сувларини чиқарилишини ташкил этиш жуда қулайдир. Уларнинг камчилиги эса ташқи таъсирларга бардошли бўлиши учун қурилиш материалларининг кўп ишлатилиши бўлиб, том ёпмаси ҳам алоҳидаги конструктив тизимни ташкил этади. Ишончлилик назариясига кўра конструкцияда бирикмалар қанча кўп бўлса, унинг конструкция ишончлилиги шунча камаяди. Бу борада конструктив жиҳатдан ишончли бўлган том қопламаси бўлиб чордоқсиз текис том ҳисобланади. Бундай томларда том қопламасидан тушаётган ташқи юкларни тўғридан тўғри том ёпма конструкцияси қабул қилади. Маълумки, чордоқсиз томларнинг шамоллатиладиган ва шамоллатилмайдиган турлари мавжуд. Шамоллатилмайдиган том қопламасининг асосий камчилиги шундан иборатки, иссиқсақлагич қатламининг пастдан пароизоляция билан, юқори томондан эса бир ёки бир неча қават рубероид қопламаси билан чегараланганлигидир. Бунинг сабаби, иссиқсақлагич қатламининг нам ҳолатда ишлатилишидир [2]. Тажрибалар шуни кўрсатадики, бундай турдаги томларда иссиқсақлагич қатламидаги бошланғич намлик эксплуатация жараёнида жуда секинлик билан камаяди.
Иссиқсақлагич қатламдаги намликнинг йуқолиши том қопламаси- рубероидни қатламлар сонига боғлиқ. Кўзатувлар шуни кўрсатадики, иссиқсақлагич қатлам сифатида қўлланилган керамзитбетонда намликнинг 20% дан 4 %гача камайиши учун бир қаватли рубероидли том қопламасида 10 йил, 4 қаватли рубероидли қоплама шароитида эса 20 йил вақт зарур бўлар экан [2].
Демак, қаватлараро Ёпманинг шикастланиши мустаҳкамликнинг камайиши, дарзбардошлилик, деформациянинг ривожланиши, товушдан ҳимоянинг бузилиши ва ҳ.к.ларга олиб келса, чордоқ ва ертўла ёпмаларининг шикастланиши ташқи сувларнинг ўтиши ва музлашдан бўлади.
Ёпма конструкцияларидаги нуқсонларга қуйидагиларни киритиш мумкин:

  • ортиқча юкланиш ёки хавфли таъсирлар натижасида юк кўтариш қобилиятининг камайиши;

  • бикрликнинг камайишидан ёки плитанинг кўринмас нуқсонларидан дарак берувчи эгилиши.

Эгилишга олиб келган сабабларни аниқлаш учун эгилиш даражаси ўлчанади, дарзлар аниқланиб, уларнинг йўналиши, очилиш кенглиги ўлчанади, ишчи арматураларнинг ҳолати ва бетонниг мустаҳкамлиги аниқланади, ортиқча юкланишни аниқлаш мақсадида плитанинг устки қисмлари текширилади. Эгилиш динамикасини ўрганиш мақсадида ҳар 6 ойда текширув ишлари такрорланади.

  • кенглиги 0,3 мм дан ортиқ бўлган дарзлар, айниқса юқори намликка эга хоналарда бетон ва арматурани очиш билан баҳоланиши лозим. Уларнинг келиб чиқиши характерини (киришиш, коррозия ёки юклама таъсирида) аниқлаш лозим.

  • дарзларнинг пайдо бўлиши ёки товушдан ҳимоя қатламининг бузилиши натижасида товушдан ҳимоя кўрсаткичининг пасайиши. Кўзатув-текширув ишларида нуқсонли конструкцияларни товушдан ҳимояланиш кўрстакичи бўйича зарбий товуш билан текшириш лозим.

  • том ёпмасидан сув ўтиши ва унинг музлаши. Бевосита кузатув ёрдамида нишабликларни ўлчаш, иссиқсақлагич қатламининг қалинлигини, зичлиги ва намлигини ўлчаш ёрдамида аниқланади.



Download 1,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish