Интенсивная. Қирғизистон илмий текшириш институтида Безостая 1 кузги буғдой навини Қирғизистон 126 баҳорги буғдой нави билан чатиштириш йўли билан яратилган.
Муаллифлар: Товстик М.Г, Ефименко С.М., Любавина Нестеров Л.Е. Самойличенко Н.И.
1981 йилдан Қашқадарё, Самарқанд, Сурхондарё, Тошкент вилоятларининг суғориладиган ерларида кузги экиш муддатига Давлат реестрига киритилган.
Ферругениум тур хилига мансуб. Дуварак, биологик баҳорги. Кузги ва баҳорги экиш муддатида яхши натижа беради.
Бошоғи призмасимон, йирик, ўртача зичликда, бошоқ қипиғи тухумсимон, кам томирланган. Бошоқнинг пастки қисмидан елка йўқ, юқорисида тор, баланд. Чоки ўртача аниқ. Қилтиғи тарқоқ, ўртача дағалликда.
Дони тухумсимон, ўртача йирикликда, майда ариқчали, донининг ости силлиқ, 1000 та донининг вазни 42,2 г.
Эртапишар. Вегетация даври кузги экиш муддатида 165 кундан 205 кунгача, баҳорги экиш муддатида 78 кун.
Ётиб қолиш ва тўкилишга бардошли, қурғоқчиликка чидамлилиги яхши (4,5-5,0 балл), шартли суғориладиган лалмикор ерларда яхши ҳосил беради.
1996-2000 синов йилларида ўртача дон ҳосилдорлиги суғориладиган нав синаш шаҳобчаларида гектаридан 38,3-442 центнерга тенг. Шартли суғориладиган лалмикор ерларда Қамаши нав синаш шаҳобчасида 22,8 центенргача. Нав қора куяга ўртача чидамли, лекин об-ҳаво ноқулай келган йиллари занг ва ун шудринг билан зарарланишга мойил. 1999 йил сариқ занг билан зарарланиши Ўзбекистоннинг жануб (Узун нав синаш шаҳобчаси) шароитида 40,0 % гача..
Республика нон инспекцияси тажрибахонасининг маълумотига кўра навнинг нон ёпиш ва технологик сифати ёмон эмас: оқсил миқдори (протеин)-10,6%, клейковинаси-25,0-27,0%, нонининг кўтарилиш хажми -307 см3. Умумий нон ёпиш бахоси 3,8 дан 4,2 баллгача.
Красноводопадская 210. Красноводопад Давлат селекция станциясида (Красноводопадская 49 х Бима 1) х Безостая 1 навларини чатиштириш йўли билан яратилган.
Муаллиф: Марко А.Ф.
1980 йилдан Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд, Сурхондарё, Тошкент вилоятларининг лалмикор ерларида кузги экиш муддатида Давлат реестрига киритилган.
Эритроспермум тур хилига мансуб. Биологик кузги.
Бошоғи призмасимон, тўғри бурчакли, майда (6,0-7,8 см), ўртача зичликда. Қилтиғи ўртача узунликда, тарқоқ, дағал. Бошоқ қипиғи овалсимон, йирик, туксиз, елкаси жуда кучсиз ривожланган. Чоки ингичка, қипиқ асосигача чўзилган. Чокининг тишчаси ўртача узунликда, ўткир, асосидан бошлаб юқорисигача ортиб боради, орқага бироз эгилган. Дони бочкасимон, қизил ариқчаси ўртача.
Дони ўртача йирикликда. 1000 та донининг вазни 35,8-40,0 г гача. Нав эртапишар. Вегетация даври ўртача. 143-177 кун. Ётиб қолиш ва тўкилишга бардошли 5,0 балл. Навнинг қимматбахо физиологик белгиси унинг қурғоқчиликка чиадмлилигидир 4,3-5,0 балл.1996-2001 синов йиллари лалмикор ерлар шароитида: Жиззах вилояти Ғаллаорол нав синаш шаҳобчаси ва Қашқадарё вилояти Қамаши нав синаш шаҳобчасида ўртача дон ҳосилдорлиги гектаридан 15,9-29,1 центнерга тенг. 1996-2001 синов йилларида сариқ занг касали билан кучсиздан ўртача даражада зарарланди, Ғаллаорол нав синаш шаҳобчасида 20,0 % гача.
Навнинг технологик ва нон ёпиш сифати яхши: клейковина миқдори-26,0-27,0 %, оқсил миқдори (протеин)-13,4 %, ун чиқиши-70,0 %. Умумий нон ёпиш бахоси яхши 4,2 балл.
Do'stlaringiz bilan baham: |