Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган мухандислик технология институти Сотволди Турсунов



Download 1,65 Mb.
bet26/65
Sana05.07.2022
Hajmi1,65 Mb.
#739903
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   65
Bog'liq
Kuzgi don ekinlarining ahamiyati yetishtirish texnologiyasi

Княжна. П.П. Лукьяненко номидаги Краснодар қишлоқ хўжалик илмий текшириш институти узоқ дурагайлаш йўли билан (тритикалени буғдой билан чатиштириш) икки такрорий якка танлаш билан биргаликда яратилган.
Муаллифлар: Тимофеев В.Б. Филобок В.А., Дудка Л.Ф. Ковтуненко В.Я., Шўровенкова Л.И, Казарцева А.Т.
2000 йилдан республикамизнинг суғориладиган ерларида кузги экиш муддатида Давлат реестрига киритилган.
Лютесценс тур хилига мансуб. Биологик кузги.
Бошоғи оқ, найсимон, ўртача узунликда ва зичликда бошоқ қипиғи кучсиз тукланган, елкасининг остки қисми кенг ва тўғри. Тишчаси қисқа ва бироз эгилган.
Дони тухумсимон шаклда, қизил, кокилчасининг узунлиги ўртача.
Нав ўртапишар, вегетация даври Ўзбекистоннинг жануб районларида 190 кун, қолган районларда ўртача 247 кунда пишади. Ўртача дон ҳосилдорлиги 1999-2000 синов йилларида Республиканинг суғориладиган нав синаш шаҳобчаларида гектарига 42,2 дан 50,8 центнерга тенг. Юқори ҳосил Урганч нав синаш шаҳобчасида-77,2 центнер олинди. Синов даврида донидан яхши ҳосил: Наманган нав синаш шаҳобчасида 61,0 центнер. Олтинкўл нав синаш шаҳобчасида – 77,2 центнерни ташкил этди.
Нав ўрта бўйли, ётиб колиш ва тўкилишга бардошлилиги 5,0 балл, Ўзбекистон шароитида яхши қишлайди. 1000 та донининг вазни 40,2 дан 43,0 г гача. Қишлоқ хўжалик касалликлари ва хашоратларига чидамли. Сариқ занг билан зарарланиш кучсиздан ўртача 5,5-20,0 % атрофида.
Республика нон инспекцияси лабараториясини маълумотига кўра навнинг нон ёпиш сифати яхшидан аьлогача 4,0-5,0 балл. Клейковина миқдори -26,0 %, оқсил 11,1-12,9 %, нонининг кўтарилиш хажми 321 дан 388 см3 гача
Крошка. П.П. Лукьяненко номидаги Краснодар қишлоқ хўжалик илмий текшириш институтида Ғ1 авлодининг (Спартанка х Лютесценс 4238 Н 151) х Лютесценс 4238Н 151 дурагайининг Ғ2 авлодидан якка танлаш йўли билан яратилган.
Муаллифлар:Ли. Н.И, Пучков Ю.М, Беспалова Л.А. Колесников Ф.А. Лысок Н.И, Керимов В.Р, Алифимов В.А, Казарцева А.Т, Фоменко Н.П.
2000 йилдан Республиканинг суғориладиган ерларида кузги экиш муддатида Давлат реестрига киритилган.
Лютесценс тур хилига мансуб. Биологик кузги.
Бошоғи оқ, найсимон, ўртача узунликда ва зичликда, пишгандан сўнг ётиб қолишга мойил. Бошоқ қипиғи тухумсимон. Тишчаси қисқа ва ўткир.
Дони тухумсимон шаклда, қизил. Дони ўртача йирикликдан йириккача. 1000 та донининг вазни 38,3 дан 47,5 г гача.
Ўртапишар. Ўзбекистон шароитида асосий регионларда ўртача 210-220 кунда пишади, жанубда 184 кунда пишади. Ўртача суғориладиган нав синаш шаҳобчаларида гектаридан 40,0 дан 52,4 центнергача. Юқори ҳосил Урганч нав синаш шаҳобчасида 64,3 центнер олинди. 1999-2000 йил синови бўйича яхши натижа Олтинкўл ва Наманган нав синаш шаҳобчаларида 63,8 центнер олинди.
Нав паст бўйли. Ётиб қолиш ва тўкилишга бардошли 4,7-5,0 баллга тенг. Қишлоқ хўжалик касалликлари ва хашоратлари билан кучсиз даражада 15,0 % гача зарарланади. Республика нон инспекцияси тажрибахонасининг маълумотига кўра умумий нон ёпиш сифати яхшидан аълогача. 4,0-5,0 балл. Клейковина миқдори 25,0-31,0 %, оқсил-11,5-13,7 %, нон кўтарилиш хажми 364 дан 393 см3 гача.

Download 1,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish