Санзар 4. Ўзбекистон дончилик илмий текшириш институтида Бутун иттифоқ ўсимликшунослик илмий текшириш институтининг коллекциясидан № 2267 ва 6030 намуналаридан яккалаб ва кўплаб танлаш йўли билан яратилган.
Муаллифлар: Ковалев А.И. Ковалев Ю.А, Гайбуллаев С.Г, Умаров Д.Т, Киряш В.А.
1999 йилдан Республиканинг суғориладиган ерларида кузги экиш муддатида Давлат реестрига киртилган.
Ферругинеум тур хилига мансуб. Дуварак. Биологик кузги.
Бошоғи призматик, ўртача узунликда, ғовак.
Бошоқ қипиғи ланцетсимон, кам томирланган. Тиши калта (1 мм), ўткир, тўғри. Елкаси қисқа, кесилган. Чоки аниқ. Қилтиғи калта, бироз тарқоқ. Дони думалоқ-узунчоқ. Ариқчаси тор, саёз. 1000 та донинг вазни 38,0 г дан 44,0 г гача.
Нав ўртапишар. Вегетация даври ўртача 220 кун. Республиканинг шимолида 250 кунда пишади, жанубда 181 кун.
Ётиб қолиш ва тўкилишга бардошли, қишга чидамлилиги 5,0 балл. 1999-2000 синов йилларида ўртача дон ҳосилдорлиги суғориладиган нав синаш шаҳобчаларида гектаридан 42,9 дан 56,5 центнергача.
Синов йилларида қишлоқ хўжалик касалликлари ва хашоратлари билан кучсиз даражада зарарланди.
Об-ҳаво ноқулай келган 1999 йили сариқ занг билан кучли зарарланиш, айниқса, Қашқадарё, Сурхондарё, Хоразм вилоятларида 60,0-100 % гача аниқланди. Бошқа вилоятларда ўртача даражада 10,0-35,0 % гача зарарланди.
Республика нон инспекцияси лабораториясининг маълумотига кўра навнинг технологик ва нон ёпиш сифати яхши: оқсил миқдори (протеин) 11,6-14,8 % клейковинаси-27,0-29.0% гача, ИДК- 75-90 ед. ун чиқиши -68.0 дан 74.0 % гача. Нонининг кўтарилиш хажми -348 дан 388 см гача. Умумий нон ёпиш бахоси яхши 4.0 -5.0 балл.
Санзар 6. Ўзбекистон дончилик илмий текшириш институти («Дон» илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси) да Ред-ривер 68 х ранная 12 дурагай чатишмасидан яккалаб ва гуруҳлаб танлаш йўли билан яратилган.
Муаллифлар: Ковалев А.И., Ковалев.Ю.И., Гайбуллаев С.Г., Умаров Д.Т., Питоня А.А., Одинцова И.Г.
1991-йилдан Жиззах, Сирдарё, Тошкент вилоятларининг лалмикор ерларида кузги муддатда давлат реестрига киритилган.
Эритроспермум тур хилига мансуб. Дуварак биологик кузги.
Бошоғи призмасимон, ўртача узунликда ва зичликда.
Бошоқ қипиғи ланцетсимон, кам томирланган. Тишчаси ўткир тўғри, калта. Елкаси калта, кесилган. Дони думалоқ. Ариқчаси тор, саёз. Дони йирик. 1000 та донанинг вазни 37,0 дан 45,0 г гача.
Эртапишар. Вегетация даври 145 дан 177 кунгача (эрта баҳорда тўла униб чиққан). Ётиб қолишга, тўкилишга, қурғоқчиликка, қишга чидамлилиги 5,0 балл.
Ғаллаорол ва Қамаши нав синаш шаҳобчалари маълумотига кўра 1999-2000 синов йилларида лалмикор шароитда ҳосилдорлик гектаридан: 17,7 ва 23,4 центнер, оғир лалмикор шароитда Каттақўрғон нав синаш шаҳобчасида 7,7 центнерни ташкил этди.
Нав қишлоқ хўжалик касалликлари ва хашоратлари билан кучсиз даражада зарарланади. Об-ҳавонинг ноқулай келган 1999-2000 йиллари сариқ занг билан зарарланиш Ғаллаорол лалмикор нав синаш шаҳобчасида ўртача даражада 37,0 % гача аниқланди.
Республика нон инспекцияси тажрибахонасининг маълумотига кўра навнинг технологик ва нон ёпиш сифати ўртача: оқсил миқдори (протеин) 8,5%, клейковинаси -27,0 %, ун чиқиши-71,0 %, Ноннинг кўтарилиш хажми-294 см3. Умумий нон ёпиш бахоси ўртача 3,0 балл.
Do'stlaringiz bilan baham: |