Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган мухандислик технология институти Сотволди Турсунов



Download 1,65 Mb.
bet31/65
Sana05.07.2022
Hajmi1,65 Mb.
#739903
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   65
Bog'liq
Kuzgi don ekinlarining ahamiyati yetishtirish texnologiyasi

Леукурум 3. Ўзбекистон дончилик илмий текшириш институти («Дон» илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси)нинг селекцион нави Ўзбекистон ўсимликшунослик илмий текшириш институти коллекциясининг Туркия (К-16034) намунасидан яккалаб танлаш йўли билан яратилган.
Муаллифлар: Покровский Н.В, Аминов М.А, Мамиров Н.М.
1995 йилдан Жиззах, Самарқанд, Тошкент вилоятларининг лалмикор ерларида кузги экиш муддатида Давлат реестригига киритилган.
Дуварак (биологик баҳорги). Леукурум тур хилига мансуб.
Бошоғи найсимон, майда (5-6 см), оқ, туксиз. Қилтиғи узун, оқ, нимтарқоқ, йўғон, дағал, бошоғидан 1,5-2,0 баробар узун.
Бошоқ қипиғи ланцетсимон. Кам томирланган. Елкаси тор кесилган ва тўғри. Чоки аниқ. Чок тишчаси, калта ўткир.1000та донининг вазни 41,0 г.
Ўртаапишар. Вегетация даври 146 кунгача (эрта баҳорда тўла униб чиққанда). 1995-1999 синов йилларида дон ҳосилдорлиги республиканинг лалмикор нав синаш шаҳобчаларида гектаридан Ғаллаорол ва Қамашида 15,6-22,0 центнерга тенг.
Нав ётиб қолиш ва тўкилишга бардошли. Қурғоқчиликка чидамлилиги юқори 5,0 балл. Қишга чидамлилиги ўртача 4,0 баллга тенг, лекин Ўзбекистон шароитида яхши қишламайди.
Қишлоқ хўжалик касалликлари ва хашоратлар билан кучсиз даражада, 19,0 % атрофида зарарланади.
Навнинг технологик ва макаронлик сифати яхши: оқсил миқдори (протеин)-14,0 %, клейковинаси 31,0-34,0 % га. Маккароннинг пишиш сифати ва унинг умумий бахоси яхши.
Марварид. Ўзбекистон дончилик илмий текшириш институти («Дон» илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси) нинг селекцион нави.
Географик жойлашуви жиҳатдан фарқланувчи навларни чатиштириб олинган Алтын-буғдой х Юбилейная х Мелянопус 2 дурагай комбинациясидан яккалаб танлаш йўли билан яратилган.
Муаллифлар: Мамиров Н.М, Бекназаров Н.Б, Хайтбаев А, Мейлиев Т.М, Ахмеджанова Д.А, Аманов А.А, Мансурова Х.И.
1998 йилдан Қашқадарё вилоятининг лалмикор ерларида кузги экиш муддатида Давлат реестрига киритилган.
Дуварак (биологик баҳорги). Мелянопус тур хилига мансуб, бошоғи найсимон, оқ, ўртача узунликда, зич, тукли. Бошоқ қипиғи элипссимон шаклда, кам томирланган, бошоқ қипиғи тишчаси ўткир. Қилтиғи узун, дағал кучсиз ёйилган, қора.
Дони йирик, овал-найсимон, оқ, қахрабо тусли, шишасимон, ариқчаси ўртача. 1000 та доннинг вазни 38,7 г. 19994-1999 синов йиллари ўртача дон ҳосилдорлиги Қамаши ва Ғаллаорол нав синаш шаҳобчаларида гектаридан 21,7-15,0 центнерга тенг.
Ўрта эртапишар. Вегетация даври айрим синов йилларида 160-180 кунгача. Ётиб қолишга, тўкилишга, қурғоқчиликка бардошли, қишга чидамлилиги 5,0 балл.
Қишлоқ хўжалик касалликлари ва хашоратлари билан кучсиз даражада 10,0 % гача зарарланади, об-ҳаво ноқулай келган йиллари 24,0 % гача зарарланади.
Навнинг технологик ва макаронлик сифати яхши: оқсил миқдори (протеин)-16,2 %, клейковинаси -31,5%. Макаронининг пишиш сифати ва унинг умумий бахоси яхши 4,0 балл.
Мамлакатимизда дон етиштиришни кўпайтириш ҳамда суғориладиган майдонлар ҳосилдорлигини ошириш муайян тупроқ ва иқлим шароитига мос буғдой навларини экиш билан бевосита боғлиқ. Чунки Кузги буғдой навлари мамлакатимизнинг барча минтақаларида жойлашган тупроқ иқлим шароитларида ўзининг ҳосилдорликдаги ички имкониятларини тўлиқ кўрсата олмайди. Битта нав муайян минтақада тезпишарлик, ҳосилдорлик, касалликларга чидамлилик хусусиятларини намоён қилса, бошқа минтақада бунинг акси бўлиши ёхуд бу хусусиятлар тўлиқ юзага чиқмаслиги мумкин. Худди шунинг учун кенг жорий этилаётган навларга нисбатан селекциячилар маълум минтақани тавсия этадилар. Айнан шунинг учун экин майдонларга жорий этилаётган ўсимлик навларини ҳариталаш амалга оширилади. Экинлардан юқори ҳосил олиш учун ҳар бир навнинг ўзига хос ва мос агротехник тадбирларини қўллаш лозим. Ҳосилдорлик экин майдонларини кўпайтириш эвазига эмас, балки янги, юқори ҳосилли навларни яратиш ва ишлаб чиқаришга татбиқ қилиш, илғор агротехник тадбирларни қўллаш ҳисобига оширилиши керак.
Республикамизда гектаридан 60-70 центнер ва ундан ошириб ҳосил олиш имкониятига эга, касалликларга ва зараркунандаларга чидамли, ноқулай тупроқ иқлим шароитларига мос келадиган буғдой навлари мавуд. Ҳар бир навнинг ўзига хос технологиясини айрим элементларини ғалла етиштириладиган минтақанинг тупроқ-иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда яратиш мақсадга мувофиқдир.

Download 1,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish