Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган мухандислик технология институти Сотволди Турсунов



Download 1,65 Mb.
bet25/65
Sana05.07.2022
Hajmi1,65 Mb.
#739903
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   65
Bog'liq
Kuzgi don ekinlarining ahamiyati yetishtirish texnologiyasi

Кўкбулак. Ўзбекистон Дончилик илмй текшириш институти («Дон» илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси) да Қизил Шарқ х К44395 комбинацияларидан яккалаб танлаш йўли билан яратилган.
Муаллифлар: Аманов А, Умиров Н, Киряш В.А, Ҳолматов М,
2001 йилда Жиззах, Қашқадарё, Самарқанд вилоятларининг лалмикор ерларида кузги экиш муддатида Давлат реестрига киритилган.
Эритроспермум тур хилига мансуб. Дуварак. Биологик кузги.
Бошоғи оқ, урчуқсимон ўртача зичликда. Бошоқ қипиғи ланцетсимон, кучсиз томирланган. Бошоқ қипиғининг тишчаси ўткир, елкаси энсиз кесилган, чоки яхши кўринади.
Қипиғи оқ, тарқоқсимон, ўртача узунликда ва дағалликда. Дони ўртача йирикликда, қизил овал-узунчоқ шаклда, саёз ариқчали. 1000 та донининг вазни 38,9 дан 45,0 г гача.
Нав ўртапишар навлар гуруҳига мансуб, ўртача 235 кунда пишади. 1996-2000 синов йилларида вегетация даври (эрта баҳорда униб чиққанда) 147 кундан 177 кунгача бўлган. Нав қишга чидамли.
Ётиб қолиш ва тўкилишга бардошлилиги 5,0 баллга тенг. Қурғоқчиликка чидамлилиги 4,0-4,3 балл. 1996-2000 синов йилларида ўртача дон ҳосилдорлиги лалмикор нав синаш шаҳобчаларида гектаридан: Ғаллаорол нав синаш шаҳобчасида-15,1 центнер, Қамаши нав синаш шаҳобчасида-19,1 центнерни ташкил этди.
Синов йилларида қишлоқ хўжалик касалликлари (сариқ занг) билан фақат Ғаллаорол нав синаш шаҳобчасида кучсиз даражада, 16,0 % атрофида зарарланганлиги аниқланди.
Республика нон инспексияси лабараториясининг маълумотига кўра навнинг нон ёпиш сифати қониқарли: оқсил миқдори -9,8 % клейковинаси -25,0%, нонининг кўтарилиш хажми -229 см3. умумий нон ёпиш бахоси 3,8 балл.
Купава. П.П. Лукьяненко номидаги Краснодар қишлоқ хўжалик илмий текшириш институтида дурагай популяциясидан икки маротаба яккалаб танлаш йўли билан яратилган, олинган селекцион чатиштиришда Кавказ, Атлас-66 ва бошқа навлар қатнашган.
Муаллифлар: Колесников Ф.А., Филобок Л.П, Пучков Ю.М. Резникова Л.Г. Грицай Т.И, Ли Т.С, Лысок Н.И, Казанцева А.Т, Ефименко В.В.
1999 йилдан Республиканинг суғориладиган ерларида кузги экиш муддатида Давлат реестрига киритилган.
Лютесценс тур хилига мансуб. Биологик кузги
Йирик бошоқли ва ҳосилдор нав. Дони ўртача йирикликда, қизил ёки оч қизил рангли, ярим чўзинчоқ шаклда. 1000 та донининг вазни 40,0 дан 46,0 гр гача.
Ўзбекистон шароитида 220 кунда пишади. Республиканингг шимолида (Қорақалпоғистон)-255 кун, жануб шароитида-186 кун.
Ўртача дон ҳосилдорлиги 1999-2000 синов йилларида суғориладиган нав синаш шаҳобчаларида гектаридан 40,5 дан 45,2 центнергача. 1999 йили яхши ҳосил Вобкент нав синаш шаҳобчаси (Бухоро вилояти)да 65,8 центнер, Олтинкўл нав синаш шаҳобчаси (Андижон виляти) да 65,8 центнер, Урганч нав синаш шаҳобчасида-63,9 центнерни ташкил этди.
Нав ётиб қолиш ва тўкилишга бардошли, қишга чидамлилиги – 5,0 балл. Қишлоқ хўжалик касалликлари ва хашоратларига чидамли. 1999 йили сариқ занг билан зарарланиш республиканинг айрим вилоятларида: Қашқадарё-90,0 %, Хоразмда-75,0 % қолган вилоятларда кучсиз ўртача даражагача 15,0-35,0 % аниқланди.
Республика нон инспекцияси тажрибахонасининг маълумотига кўра навнинг технологик ва нон ёпиш сифати ёмон эмас: оқсил миқдори (протеин)-11,0-12,5 %, клейковинаси -26,0-28,0 %, гача, ун чиқиши-72,0-78,0 гача, нонининг кўтарилиши хажми-299-331 см3. Умумий нон ёпиш бахоси яхши 4,0 балл.

Download 1,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish