Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган мухандислик технология институти Сотволди Турсунов


Ўзбекистонда районлаштирилган буғдой навларининг хўжалик биологик тавсифи



Download 1,65 Mb.
bet22/65
Sana05.07.2022
Hajmi1,65 Mb.
#739903
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   65
Bog'liq
Kuzgi don ekinlarining ahamiyati yetishtirish texnologiyasi

Ўзбекистонда районлаштирилган буғдой навларининг хўжалик биологик тавсифи
Андижон-2. Нав Андижон дон ва дуккакли экинлар илмий текшириш институти ва Краснодар қишлоқ хўжалик илмий текшириш институти билан ҳамкорликда Купава навидан қайта танлаш йўли билан яратилган.
Муаллифлар Колесников Ф.А, Маймисов В.В, Тўланов Р, Эшмирзаев К, Джалалов Т, Қосимов О.
2003 йилдан Андижон, Бухоро, Самарқанд, Сурхондарё вилоятларининг суғориладиган ерларида кузги муддатларда экиш учун Давлат реестрига киритилган.
Биологик кузги. Лютесценс тур хилига мансуб.
Бошоғи найсимон, ўртача узунликда ва зичликда, оқ рангли. Бошоқ қипиғи чўзинчоқ овалсимон, кам томирланган. Тишчаси калта, ўткир. Елкаси тўғри. Чоки ўртача аниқликда Дони оч қизилдан қизилгача, ярим чўзинчоқ, ўртача йииркликда, ариқчаси ўртача. 1000 та донининг вазни 39,2-46,5 г.
Нав ўрта бўйли. Ётиб қолишга чидамли ва тўкилишга бардошли (5,0 балл) қишга чидамли. Вегетация даври Ўзбекистоннинг жанубий вилоятларида 187 кун, қолган вилоятларида 205-237 кун.
Ўртача дон ҳосилдорлиги 2000-2004 синов йиллари 45,0-58,3 центнер. Юқори дон ҳосили Андижон вилояти Олтинкўл нав синаш шаҳобчасида 68,0 центнерни ташкил этди.
Синов йиллари нав қишлоқ хўжалик касалликлари ва хашоратлари билан кучсиздан ўртача даражада 20% гача зарарланди.
Навнинг технологик ва нон ёпиш сифати қониқарли даражада 2,0 -3,0 балл. Оқсил миқдори-11,3%, клейковина 26-28,0%, ИДК-85-95 ед.
Андижон-4. Нав Андижон дон ва дуккакли экинлар илмий текшириш институти ва Краснодар қишлоқ хўжалик илмий текшириш институти билан ҳамкорликда Югтина навидан қайта танлаш йўли билан яратилган.
Муаллифлар Тўланов Р, Джалалов Т, Тешабоев С, Тимофеев В.Б, Дудка Л.Ф, Кафтуненко В.Я, Филобок В.А, Беспалова Л.А, Кудряшова И.Н..
2004 йилдан Андижон, Сурхондарё, Фарғона вилоятларининг суғориладиган ерларида кузги муддатларда экиш учун Давлат реестрига киритилган.
Биологик кузги. Этритроспермум тур хилига мансуб.
Бошоғи найсимон, ўртача узунликда, оқ рангли. Бошоқ қипиғи овалсимон, кам томирланган. Тишчаси ўртача, ўткир. Елкаси ўртача катталикда тўғри. Чоки аниқ эмас. Қилтиқлари оқ, тарқоқ, тишчали, ўртача дағал. Дони қизил, овалсимон ўртача йирикликда, доннинг пастки қисми тукли, ариқчаси саёз. 1000 та донининг вазни 38,4-42,6 г.
Нав ўртапишар. Ётиб қолишга чидамли ва тўкилишга бардошли (5,0 балл) қишга чидамли.
Вегетация даври Ўзбекистониннг жанубий вилоятларида 189 кун, қолган вилоятларида 204-217 кун.
Ўртача дон ҳосилдорлиги 2000-2004 синов йиллари 27,5,0-69,1 центнер. Юқори дон ҳосили Андижон вилояти Олтинкўл нав синаш шаҳобчасида 72,4 центнерни ташкил этди.
Нав қишлоқ хўжалик касалликлари ва хашоратларига чидамли. Об-ҳаво ноқулай келган йиллари сариқ занг билан ўртача 30% гача зарарланиши мумкин.
Навнинг технологик ва нон ёпиш сифати қониқарли даражада 2,0 -3,0 балл. Оқсил миқдори-11,9%, клейковина 22-28,0%, ИДК-85-95 ед.

Download 1,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish