Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик қурилиш институти


-Қисқа муддатли ва кечиктириб бўлмайдиган ишлар



Download 1,49 Mb.
bet60/78
Sana05.06.2022
Hajmi1,49 Mb.
#637393
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   78
Bog'liq
ММваТХ ф-2.. 300322102051

-Қисқа муддатли ва кечиктириб бўлмайдиган ишлар Қисқа муддатли, узоғи билан 1 соатгача давом этадиган ишлар фармойиш билан таъмирлаш ходими, навбатчи ёки тезкор-таъмирлаш ходими назоратида, ҳамда навбатчининг ёки тезкор-таъмирлаш ходимларининг ўзи бажаришига рухсат берилади. Бундай ишларга қуйидагилар киради: - кабел, сим, шина, электр мотор ва бошқа ускуналами бўшатиб ажратиш ёки улаш; - тақсимлаш ускунасидаги релели ҳимоя, автоматика, телемеханика, алоқа, шу жумладан ҳимоя ва алоқа филтрлари ускуналаридаги ишлар; - 0,4 кВ кучланишли ҳаво электр тармоғини, ҳамда ҳамма кучланишли кабел электр тармоғини улаш ва ажратиш; - фазировка қилиш; - кабел электр тармоғини узилган ёки узилмаганлигини текшириш; - трансформаторда ўрнатилган кучланишни ошириш ва камайтириш шахобчаларини бураш; - мой ўлчагич ойнасини ва айрим якка изоляторларни артиш; - трансформатор мойини қуйиш ва текширишга олиш; - трансформатор мойини қуритиш ва тозалаш учун ўрнатилган асбобларни улаш ёки бўшатиб ажратиш; - ҳаво билан ишлайдиган ўчиргичдаги манометрни алмаштириш; - электр ускунадаги ток ўтказувчи қисмларни қизиши ва титрашини ўлчаш; - электр ўлчов қисқич (омбир) лари билан ўлчаш; - электр узатиш тармоғига тушиб қолган бегона нарсаларни олиб ташлаш; - ҳаво электр узатиш тармоғи симига қулаган дарахт, шох-шабба ва бошқаларни олиб ташлаш; - электр ускунани диспетчерлик ва технологик бошқарув воситаси, истеъмолчини сифатли электр энергия билан таъминлашга хавф солувчи ёки шундай носозликлар содир бўлганда уларни бартараф қилиш учун керак бўлган зарурий ишлар; Юқорида қайд этилган ишларни бажариш учун ишчилар сони, назорат қилувчи ходим билан биргаликда уч кишидан ошмаслиги керак. 1000 В кучланишдан юқори электр ускунада ишлаганда иш бажараётган ёки назорат олиб борувчи навбатчи ёки тезкор-таъмирлаш ходимнинг раҳбари электр хавфсизлиги бўйича IV гуруҳга, 1000 В кучланишгача бўлган электр ускунада иш бажаришда эса, III гуруҳга эга бўлиши керак. Бригаданинг қолган аъзолари III гуруҳга эга бўлишлари шарт. Истеъмолчи уланган электр узатиш тармоғида иш олиб бориш учун маҳаллий истеъмолчи ходимини ҳам жалб қилиниши мумкин. Иш бошлашдан олдин очиқ тақсимловчи ускуналарда иш жойини арқон билан ўрашдан ташқари, иш жойини тайёрлашга оид барча техник тадбирларни амалга оширилиши керак. Бундай ҳолларда очиқ тақсимловчи электр ускунада иш жойини арқон билан ўраш шарт эмас. Юқорида қайд этилган ишларни бажариш 1 соатдан кўп вақт ёки уч кишидан ортиқ ишчи талаб этса, у ҳолда ушбу ишлар наряд билан бажарилиши керак.
-Бригада таркиби Бригададаги ишчилар сони ва унинг таркиби, уларнинг электр хавфсизлиги бўйича гуруҳини ҳисобга олган ҳолда, иш бажариш шароитига, ҳамда бригада аъзолари устидан ишбошининг назорат қила олиш имкониятига қараб белгиланади. Ишбоши раҳбарлик қилаётган бригада аъзолари II гуруҳга эга бўлиши шарт. Иш кучланиш остида бажариладиган бўлса, III гуруҳга эга бўлиши керак. Техника хавфсизлиги қоидаларига асосан, ҳаво электр узатиш тармоғида бажариладиган ишлар бундан мустаснодир. Бундай ишларни электр хавфсизлиги бўйича IV гуруҳга эга бўлган ишчилар бажариши зарур. Электр хавфсизлиги бўйича III гуруҳга эга бўлган ҳар бир бригада аъзосига I гуруҳга эга бўлган бир ишчи бириктирилиши мумкин, лекин I гуруҳли бригада аъзоларининг умумий сони уч кишидан ошмаслиги керак. Техника хавфсизлиги қоидаларида кўзда тутилган айрим ишларни фармойиш бўйича бир ишчи (якка ўзи) бажариши мумкин. Навбатчи ўзидан юқоридаги навбатчининг рухсати билан нарядга киритмасдан, тезкор диспетчерлик журналида қайд қилиб, таъмирлаш бригадасида ишлашга жалб қилиниши мумкин. Бригада таркибини ўзгартириш наряд берувчи ёки ушбу электр ускунада ишни бажариш учун наряд бериш ҳуқуқига эга бўлган бошқа ходимга рухсат этилади. Бригада таркибини ўзгартириш тўғрисидаги кўрсатма телефон, радио ёки чопар орқали ишлашга ижозат берувчига, иш раҳбарига ёки ишбошига берилиши мумкин. Улар ўз имзоси билан ушбу ўзгартириш тўғрисидаги кўрсатмани берган ходимни тасдиқлаб, унинг исм-шарифи ва фамилиясини нарядда ёзиб қўяди. Бригада таркибини ўзгартириш жараёнида юқорида қайд этилган талабларни бузилишига йўл қўймаслик керак. Ишбоши бригада таркибига қўшилган янги ишчиларга йўриқнома бериши шарт. Иш раҳбарини ёки ишбошини алмаштирилганда, ҳамда бригада таркибини ярмидан кўпроқ қисми ўзгартириладиган бўлса, янги наряд берилиши лозим.
-Иш жойини тайёрлаш ва ишлашга ижозат бериш. Иш жойини тайёрлаш ва ишлашга ижозат бериш фақат навбатчи ёки бунга ваколати бор шахс томонидан рухсат олинганидан сўнг, амалга оширилиши мумкин. Иссиклиқ автоматикаси ва ўлчовчи ускуналарида ишлашга ижозат бериш тартиби бундан мустасно. Рухсат, иш жойини тайёрлашга ва ишлашга ижозат беришни бажарадиган шахсга, телефон, радио, чопар ёки яқин ўртадаги подстанция навбатчиси орқали берилади. Бундай рухсатни олдиндан бериш қатъиян ман этилади. Бригадани фақат битта наряд билан ишлашига ижозат берилади. Нарядда иш жойини тайёрлашга тааллуқли кўрсатилган чора-тадбирларни ўзгартириш ман қилинади. Иш жойини тайёрлашга тааллуқли чора-тадбир тўғри ва етарлигига, ҳамда ишни хавфсиз бажарилишига шубҳа пайдо бўлган ҳолатида, иш жойини тайёрлаш тўхтатилади. Ишбоши ишлашга ижозат берувчи вазифасини ўриндошлик йўли билан бажараётган тақдирда, у иш жойини бригада аъзоларидан электр хавфсизлиги бўйича III гуруҳга эга бўлган ходим билан тайёрлаши шарт. Ишлашга ижозат берувчи ишлашга ижозат беришдан олдин, иш жойини тайёрлашга тааллуқли техник тадбирларни бажарилганлиги тўғрисида ишонч ҳосил қилиши керак. Ишонч, ўз кўзи билан кўриш, тезкорлик журналида ёзилган ёзувга қараб, ишлаб турган электр тармоқ чизмасидаги белгиларига қараш ёки навбатчи, тезкор-таъмирловчи ходим ва электр энергияни истеъмол қилувчи корхона ходимининг маълумотлари орқали ҳосил қилиниши мумкин. Иш раҳбари ва ишбоши ишлашга ижозат беришдан олдин ишлашга ижозат берувчидан иш жойини тайёрлашда қандай чора-тадбирлар кўрилганини аниқлаши ва бу жойни тайёрлаш қандай бажарилганини бевосита шахсан ўзи иш жойига бориб кўздан кечириши керак. Ишлашга ижозат беришдан олдин иш жойи тайёрлигини иш раҳбари ишлашга ижозат берувчи билан биргаликда ёки унинг рухсати билан ишбоши, иш раҳбари ёки ишлашга ижозат берувчи ходим билан текшириши керак. Электр ускунада наряд ва фармойиш билан ишлашга ижозат бериш бевосита иш жойининг ўзида амалга оширилиши лозим. Фармойиш билан ишлашда иш жойини тайёрлаш керак бўлмаган тақдирда, бригадани ишлашга ижозат бериш иш жойига бориб амалга оширилиши шарт эмас, ҳаво ва кабел электр узатиш, ҳамда ҳаво алоқа тармоқларида эса талаб қилинмайди. Бригадани ишлашига ижозат бериш, иш жойининг тайёрлиги текширилганидан сўнг, амалга оширилади. Бунда ишлашга ижозат берувчи куйидагиларни амалга ошириши зарур: - наряд ёки фармойишда кўрсатилган бригада қисмидаги барча ходимларни мослигини бирма-бир шахсий гувоҳномаларига қараб текшириш керак; - йўриқнома бериш (бригадани наряд ва фармойиш мазмуни билан таништириш); - иш жойининг чегарасини кўрсатиш; - иш жойига яқин турган, кучланиш йўқлигидан қатъий назар, уларга яқинлашиш ман қилинган жой, таъмирланаётган ва унинг ёнидаги қўшилиш жиҳозларининг ток ўтказувчи қисмлари, ҳамда ускуналарни кўрсатиши керак; - бригадага тармоқдаги ерга улагичларни қўйиш жойини кўрсатиш билан ёки иш жойи кўринмаган тақдирда, кучланиш бор-йўқлигини текшириш билан биргаликда, иложи бўлса, 35 кВ ва ундан паст кучланишли электр ускуналарда, кейинчалик ток ўтказувчи қисмга қўл теккизиш орқали кучланиш йўқлигини исботлаш зарур. Бригада аъзоларига ишлашга ижозат берувчидан ташқари, ишбоши ҳам йўриқнома бериши керак. У иш бажариш технологияси, асбоб-ускуна, юк кўтариш машинаси ва механизмлардан фойдаланиш тўғрисида йўриқнома бериш билан биргаликда, ишни хавфсиз бажариш ҳақида ҳам йўриқнома беради. Иш раҳбари керак бўлганда йўриқномани тўлдириши мумкин. Йўриқнома бермасдан, бригадани ишлашига ижозат бериш ман қилинади. Бригадага йўриқнома бериш ва ишлашига ижозат бериш, ишлашга ижозат берувчи ва ишбошининг имзоси билан наряднинг 3-жадвалида куни ва вақти кўрсатилиб расмийлаштирилади. Ишлашга ижозат беришда ўтказилган йўриқномани, йўриқнома ўтказиш журналида расмийлаштиришни талаб қилинмайди. Ишлашга ижозат бериш икки нусхада нарядда расмийлаштирилади. Нарядни бир нусхаси ишбошида, иккинчиси эса навбатчи ёки тезкор-таъмирлаш ходимдан тайёрланган ишлашга ижозат берувчида қолдирилади. Ишбоши, ишлашга ижозат берувчи шахс вазифасини ўриндошлик йўли билан бажарган тақдирда, ишлашга ижозат бериш наряднинг фақат бир нусхасида расмийлаштирилади. Фармойиш билан ишлашга ижозат бериш тезкорлик журналида ёки наряд ва фармойиш билан бажарилган ишларни қайд қилиш журналида расмийлаштирилади (6-илова).

Download 1,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish