2.Ҳимояловчи ўчириш воситаларининг вазифаси, ҳимояловчи ўчиришнинг хусусиятлари, улаш схемалари ва ишлаши
Ҳимояловчи ўчириш-тез ҳаракат этувчи ҳимоя воситаси бўлиб, инсон ҳаёти учун хавфли кучланиш ҳосил бўлиши билан электр ускунани автоматик ҳолатида ўчиришни таъминлайди.
Ҳимояловчи ўчириш ускуналар ер билан мустаҳкам ёки чала туташувида, изоляцияни, ерга улаш ёки нолланиш занжирини, ҳамда ўз-ўзини автоматик ҳолатида назорат этишда зарурдир.
Ҳимояловчи ўчириш ўз ҳимояловчи функцияларни бажариш учун қуйидаги хусусиятларга эга бўлиши керак: етарлича сезгирчанлиги, тез ҳаракатланиши (0,2 сек.дан ошмаган вақт давомида ўчириш талаб этилади) ишончли ишлаш, ўз-ўзини назорат этиш ва ҳаказо.
Сезувчи омилларнинг ўзгарилиши кириш қийматларига боғлиқ бўлган ҳимояловчи ўчириш воситаларини схемалари қуйидагича: қобиғи ерга нисбатан кучланиш схемалари ер билан туташувга токни нол кетма-кетлик кучланишига, нол кетма-кетлик токини, ерга нисбатан фазани кучланишига, доимий тезкор токига, ўзгарувчан тезкор токи ва аралаш схемаларида қўлланилади. Ерга нисбатан қобиқ кучланиши ва ерга туташув ток схемалари энг оддий ҳимоя воситалари ҳисобланади.
Бу схемаларни занжирига магнит юрғизгичли
.
Ҳимояловчи ўчириш схемаси
1- корпус; 2- автоматик ўчириш; КО- ўчириш ғалтаги; Н – максимал кучланиш релеси; RЗ - ерга улаш қаршилиги; Rб –ёрдамчи ерга улаш қаршилиги
ғалтагини (МҒ) киритилиб ҳимояловчи ўчириш (ҲЎҒ) меёрли берк контактли релесига кетма-кет “Пуск” ва “Стоп” тугмалари билан уланади. Ҳимяланаётган асбоб-ускуна қобиғи орқали ерга уланилади. Қобиғи ерга нисбатан кучланиш схемасида-кучланиш релеси, ер билан туташув токи схемасида эса-ток релеси орқали ерга уланади. Улама (ерга нисбатан кучланиш ёки ер билан туташув токи) кўтарилиши билан реле ишлаб кетади ва МҒ ни токсизлантиради. Асбоб-ускуна ўчади. Схема тўғри ишлаши учун дастак назорат қилиниши кўзда тутилган, назорат тугмаси босилиши билан асбоб-ускунани қобиғига фазаларидан бири сунъий уланиб қолади. Ҳимоявий ўчириш тўғри бажарилганида асбоб-ускуна ўчиб қолади.
Қобиғи ерга нисбатан кучланиш схемасида жиддий камчилиги асбоб-ускунани қобиғини ва ғалтакни иккинчи сими алохида ерга улаб қўйиш шарт. Бошқа ҳолатида, қобиқни ерга улаш қурилмаси билан кучланиш релесини ғалтак орқали, катта қаршилик билан ерга уланади. Ток реле кучланишида (ер билан туташув токи схемасида) бундай камчилиги йўқ.
Нол кетма-кет кучланиш схемасида датчик бўлиб нол кетма-кет кучланишни филтири қўлланилади. Филтр бўлиб юлдуз шаклида уланган волтметрлар, чўғланувчи лампалар, конденсаторлар, регисторлар ҳамда газлашган ёриткичлар бўлиши мумкин. Шу билан бирга иш бажарувчи релени юлдузни умумий нуқтаси билан ер орасида ўрнатилади. Филтр сифатида кучланиш трансформаторларни ҳам, қўллаш мумкин. Фақат бирламчи чўлғамини ерга уланган юлдузига ўрнатилади. Тармоқ қисмини узадиган МҒ (ҲЎГ) контакти уланади.
Нол кетма-кетлик кучланиш схемалари антисимметрияга жуда сезгир болади. Инсон фазали симга тегиб кетиши билан кучланишни симетрияси бузилади ва шу заҳоти ҳимоя восита ишлаб кетади. Фазани ерга уланиб қолишида энг катта миқдорда антисиметрия ҳосил бўлади.
Схемани ижобий томони шундаки, тузилишини соддалиги ва фаза ерга уланиб қолиши ёки ерга уланган асбоб-ускунани қобиғига уланиб қолган ҳолатида аниқ ишлаб кетади. Схемани камчилиги бутун тармоқни узилиб қолишида, изоляция қаршилигини симметрик ўзгаришларига таъсир этмаслиги ва ерга уланган нейтрал тармоқларда керак бўлмаслигидан иборат.
Ҳимоя воситалари ўзгармас тезкор ток схемаларида ўзгарилмас тезкор токни изоляциясини автоматик ҳолатида назорат қилиб туради .
Схемадаги дросселлар бажарувчи реле орқали ўзгармас токни чегаралаш филтри ўрнида қўлланилади. Агар тармоқни эквивалент ерга нисбатан қаршилиги меёридан пасайиб кеца ва ток реле чўлғами орқали кўпайиб кетадиган бўлса, реле ишга тушади.
Ускунани носозлиги туфайли (мисол учун занжирни узилиши) ток реле орқали нолгача пасайиб кетади ва электр тармоқни ўчиради, яъни схема ўз-ўзини назорат қилади.
Схемани ижобий томони, бу баланд сезувчанликка эгалиги, мисол учун фазалардан бирига тегиб кетилса, унда инсонни хавфсизлигини таъминлай олади. Салбий томони бутун тармоқни ўчириши ва фақат изоляцияланган нейтрал тармоқларида қолланилиши мумкинлиги.
Ҳимоя воситали ўзгармас тезкор ток схемаси
Инсонни хавфсизлигини таъминлайдиган, етарлича сезгирчанлигига эга бўлган нол кетма-кетлик ток схемалари оҳирги вақтда кенг қўлланилиб келади. Бу схемаларни кучланиши 1000 В дан ошиқ бўлган тармоқларда исталган нейтрал режимида қўллаш мумкин. Шу схеамаларида датчик бўлиб нол кетма-кет токни филтри хизмат қилади.
Нол кетма-кет токни филтри бўлиб учта бир хил ток трансформаторлари хизмат қилиш мумкин. Уларни иккинчи чулғамлари параллел уланган бўлиб, бажарувчи реле билан бойитилган, ҳамда биринчи чулғам ўрнига тармоқни барча ўтказгичларни қамраб олади. Нол кетма-кет ток трансформаторни магнитли ўтказгич, биринчи ҳолатида иккиламчи чулғамларни токлари қўшилади, иккинчи ҳолатида-магнит оқими, таъсири натижасида кучланишни симметрияси бузилганида ҳосил бўладиган нол кетма-кет токи ажралиб чиқади.
Мустаҳкам ерга уланган нейтрал тармоқларида филтрни (ток трансформатори), озиқа манбаини нейтрал нуқтаси билан ишчи ерга улаш қурилмаси орасидаги ўтказгичга қўшилади.
Схемани ижобий томони уни универсаллиги (тармоқдаги нейтрал режимига боғлиғи йўқ) ва баланд сезгирчанлиги, салбий томони эса, нол кетма-кет трансформаторини конструкциясини мураккаблиги (дисбаланс ток ҳисобига).
Ҳимоя восита ускуналарини биринчи навбатда юргизиладиган электр ускуналарида ва дастакли электр асбобларига қўлланиш керак.
Ҳимоя ўчириш ягона ҳимоя воситаси ўрнига (ҳимояловчи ерга улаш ёки, нолланиш ҳимоя воситаси ўрнига) ёки, асосий ҳимоя воситаси қилиб, қўшимча ерга улаш ёки ноллатиш билан бирга қўлланиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |