42-мавзу.СУЮЛТИРИЛГАН,ЭРИТИЛГАН ВА СИҚИЛГАН ГАЗЛАР САҚЛАНАДИГАН ИДИШЛАРНИ ИШЛАТИШДАГИ ХАВФСИЗЛИК ТЕХНИКАСИ.
Режа:
1.Босим остидаги идишлар билан ишловчилар учун умумий хавфсизлик талаблар.
2.Юқори босимли, суюлтирилган ва сиқилган газлар сақланадиган идишлар билан ишлашдаги хавфсизлик техникаси
1.Босим остидаги идишлар билан ишловчилар учун умумий хавфсизлик талаблар.
Босим остида ишловчи компрессорлар билан ишлайдиган ишчилар махсус кийим-бош, пойафзал, титрашга карши кулкоп ва химоя наушниклар билан таъминланган булиши хамда хавфсизлик техникаси коидаларига каттик риоя этиши лозим.
Агарда резервуар, клапанлар, манометр ва бошка ишчи органларининг яхши ишламаётгани аникланса ёки уларда зарур тамга (пломба) лар йук булса хам сикилган хавонинг харорати кутарилиб резервуарда босим ортиб кетган холларда компрессорларни ишлатишга рухсат этилмайди ва у тухтатилиб, зарур булган ремонт ишлари бажарилиши лозим. Газ балонларини ишлатишда ёки уларни тулдиришда албатта улардаги тамгалар, яъни синалган вакти булган ёзув булиши шарт. Айрим пайтларда газ балонларни ташиш пайтида техника хавфсизлигига катъий риоя килиш керак, риоя килинмаса нохуш ходисаларга олиб келиши мукаррар.
Хар бир газ, кислород ва шунга ухшаш босим остида ишлайдиган балонлар Гостехнадзор инспекторлари куригидан утиши ва утганлиги хакидаги кайдномаси булиши шарт. Агарда юкорида айтиб утилган техника хавфсизлигига риоя килинмас экан, албатта бахтсиз ходиса руй бериши мумкин.
2.Юқори босимли, суюлтирилган ва сиқилган газлар сақланадиган идишлар билан ишлашдаги хавфсизлик техникаси
Юқори босимли идиш ва жиҳозларнинг хавфли томонлари шундаки, улар ёрилиб, портлаб кетиши мумкин. Шунинг учун ҳам юқори босимли идишлар бахтсиз ҳодисаларни келтириб чиқармаслиги учун қуйидаги хавфсизлик техникаси қоидаларига амал қилиш лозим: Юқори босимли идишлар бахтсиз ҳодисаларни келтириб чиқармаслиги учун қандай хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя қилиш керак?
баллонларнинг ишлаш муддатларидан ортиқча муддат ишлатмаслик шарт;
баллонларни техник кўрикдан ўз вақтида ўтказиш шарт;
баллонларни қуёш нури таъсирида ўрнатмаслик ва у ерда қолдирмаслик керак;
баллонлар техник ҳужжатда кўрсатилган рангларида бўлишлигини таъминлаш ва бошқа турдаги рангга бўямаслик керак;
баллонларни тегишли редукторлар ёрдамида ишлатиш шарт;
-редукторларда босим кўрсатувчи манометрларнинг бўлишлигини таъминлаш керак;
-баллонларни жўмракларини фақатгина қўл билан очиб ёпишлик, бунда бошқа металл буюмлардан фойдаланмаслик керак;
баллонларга қаттиқ буюмлар билан зарбий таъсир кўрсатиш мумкин эмас;
баллонларни махсус жиҳозланган машиналарда ташиш керак;
баллонларни юклаш-тушириш ва ташишда бир-бирига зарб билан урилмаслигини таъминлаш керак;
баллонларни иситиш қурилмаларидан камида 1-1,5 м масофада ўрнатиш керак;
баллонларни махсус жиҳозланган хона ва бостирмаларда сақлаш керак;
кислород баллонларидан фойдаланишда уларнинг ёнилғи, мойларга портлаш хавфи кучлилигини доим эсда тутган ҳолда уларни мой тегиб кетиш хавфидан сақлаш керак;
иш жойларида ишлатиладиган баллонлар сонини 2 донадан ортиқ бўлишига йўл қўйилмайди;
ташиш учун баллонларни машинага юклаш ва туширишда ташлаб юборишга йўл қўйилмайди;
иш тугагач ёки дам олиш пайтларида ҳам газ баллонлари жўмракларини беркитиб қўйиш зарур.
Баллонларни махсус жиҳозланган машиналарда, тик ўрнатилган ҳолда ташиш зарур, баллонларни сақлаш жойларидан иш жойларига олиб келишда эса резина ғилдиракли аравачаларда ётқизилган ҳолда бўлишлиги таъминланади.Юқори босимли баллонларни ташишишда қандай хавфсизлик чоралари кўр илади?
-расм. Балонларни маҳкамлаш ва ташиш воситалари.
1-балонларни маҳкамловчи кронштейн, 2- балонлар учун таглик, 3-занбил, 4-аравача.
|
Юқори босимда ишлайдиган буғ қозонлари ва компрессорлар, шу каби автоклавларнинг хавф туғдирувчи томони асосан уларнинг босимлари меъёридан ортиб кетиши, ишлаш муддати ўтиб кетиб, идиш ички қисмларининг коррозияга учраб қолиши ҳисобланади. Бундан ташқари уларда сақловчи клапанлар бўлиб, бу клапанларни ҳар иш кунида текшириб турилиши шарт.
Юқори босимда ишловчи қурилмаларда ҳавонинг сиқилиши, ҳароратлари кўтарилган ҳолларда уларнинг босимлари ортиши мумкин. Бундай ҳолларда уларнинг босимли идишлари, қувурлари ёрилиши ҳатто портлаши кузатилади. Босим ўзининг максимал қийматига етгач, юқори босимли қурилмалар резервуарларига ўрнатилган қўшимча чиқариш клапанлари ишга тушиб, босим меъёри сақланиб туради. Шу сабабли бу клапанларни сақлаш клапанлари дейилади. Бу клапанлар ичида пружина бўлиб, босим кўтарилиб ана шу пружина кучини енггач, клапан очилади. Юқори босимли идиш ва жиҳозлардаги сақловчи клапанларнинг ишлаш принципи қандай?
Хавф олдини олиш мақсадида юқори босим билан ишлайдиган қурилма ва мосламалар, уларнинг автоклапанлари белгиланган муддатларда тозалаб, техник қаров ўтказиб турилади.
Газ баллонлари ва юқори босимли идишлар портлаганда газнинг адиабатик кенгайиши содир бўлади. Адиабатик кенгайиш иши қуйидаги формуладан аниқланади: Газ баллонлари ва юқори босимли идишлар портлаганда газнинг адиабатик кенгайиш иши қайси формулага биноан аниқланади?
кг.м,
бу ерда: P1 - идишдаги газнинг бошланғич босими, Па, кгк см2 (1 кг.к см2 1атм); P2 – охирги босим, кг.к см2; V – газнинг бошланғич ҳажми, м3; m CP CV – адиабата кўрсаткичи бўлиб, бу ерда- CP- доимий босимда газнинг солиштирма иссиқлик сиғими, Ж (кг.к см2), (1ккал (кг.0С) 4,187.103 Ж (кг.0С); CV - доимий ҳажмда газнинг солиштирма иссиқлик сиғими, Ж (кг.0С);
Портлаш қуввати қуйидаги формуладан аниқланади:
кВт,
бу ерда: t- портлпшнинг таъсир
этиш вақти, секунд; 102- кгм сек га ўтказиш коэффициенти, кВт (1кВт 102 кгм сек).
Босим остидаги идиш портлаганда қувват жуда катта қийматга эришади. Масалан, сиқилган ҳавосининг ҳажми 1 м3, босим 12 атм бўлган идиш портлаганда(портлпш вақти 0,1 сек бўлганда) ҳосил бўладиган қувват юқорида келтирилган формулалардан аниқланади (m*1,41- ҳаво учун ):
кгм Шунда
кВт.
Портлашнинг олдини олиш учун идишларни Госгортехнадзор қоидаларига асосан лойиҳалаш, тайёрлаш ва ишлатиш тадбирларини олдиндан белгилаш керак.
Босим остида ишлайдиган идишлар, буғ қозонлари учун металлнинг ёйилувчанлиги, яъни доимий кучланишларда барча йўналишларда деформацияланиш хоссаси муҳим аҳамиятга эга. Юқори температураларда металлнинг ёйилувчанлиги металлнинг оқувчанлиги чегарасидан паст кучланишларда намоён бўлади. Буғ қозони конструкциясининг элементлари учун 100000 соатда 1% узайишга тенг бўлган ёйилувчанлик тезлиги йўл қўйилади.
Хавфсизлик техникаси қоидаларига биноан юқори босимли идишлардан хавфсиз фойдаланиш учун қуйидаги назорат турлари ўтказилади: Хавфсизлик техникаси қоидаларига биноан юқори босимли идишлардан хавфсиз фойдаланиш учун қандай назорат турлари ўтказилади?
-ташқи кўздан кечириш;
-чузилишга, эгилишга мустаҳкамлиги ва зарбий қовушоқлигини механик синаш;
-металлографик синовлар;
-рентген нурлари билан нурлантириб синаш;
-мустаҳкамлиги ва зичлигини гидравлик синаш;
-ҳажмини ва бўш идиш оғирлигини текшириш;
-ички кўздан кечириш.
Босим остида ишлайдиган идишларнинг мустаҳкамлигини ҳисоблаш методи идишнинг цилиндрик қисми ва тубининг деворлари қалинлиги тегишли формулалар бўйича аниқлашдан иборат: 1* , мм; , мм. Бу ерда: Р - идиш ичидаги ҳисобий босим, кгк|см2; D- идишнинг ички диаметри, мм; 2 - чўзилишга йўл қўйиладиган кучланиш (зўриқиш) кгк см2; - пайванд чокларнинг мустаҳкамлик коэффициенти (0,8...0,95 орасида); С - коррозияга тузатма, мм; k- эгилишдаги йўл қўйиладиган кучланиш (зўриқиш), кгк см2; n- идиш тубини бириктириш усули коэффициенти (0,18...0,30).
Ҳамма буғ қозонлари, 0,7 кгк см2 (0,7 атм)дан юқори босим ва 1150С дан юқори сув ҳароратида ишлайдиган идишлар Госгортехнадзор органларида рўйхатдан ўтказилиши шарт. Юқори босимли қурилма ёки идишлар улар жойлаштирилган ва ўрнатилган корхона маъмуриятининг ёзма аризаси ва аризага илова қилинадиган тегишли ҳужжатлар асосида рўйхатдан ўтказилиб, назорат органи рўйхатга олинганлик тўғрисидаги жавоб хатини 5 кун ичида корхонага жўнатиши зарур. Техник кўрикдан ўтказиш камида тўрт йилда бир марта ички кўздан кечиришдан ва 8 йилда бир марта гидравлик синовдан ўтказилиши керак. Қурилма тўғрисидаги маълумот унинг паспортига ёзиб қўйилиши зарур. Унинг ишга туширилиши корхона маъмуриятининг ёзма рухсати билан ишга туширилади. Синовчи ишчилар махсус инструктаждан ўтказилиб, уларнинг билимлари синаб кўрилади ва уларга махсус рухсатнома сертификати топширилади.
Хулоса: Ишлаб чикаришда ишлатиладиган босим остидаги идиш ва курилмаларни ишлатишда уларга куйилган техник хавфсизлик коидаларига риоя килиниши ва уз вактида чора-тадбирларининг ишлаб чикилиш ишлаб чикаришда портлашлар ва бахтсиз ходисалар олди олинади.
Назорат саволлари:
1.Босим остидаги идишлар билан ишловчилар учун умумий хавфсизлик талаблар.
2.Жиҳоз ва курилмаларнинг зич ёпилганлиги.
3.Суюлтирилган ва юкори босимдаги газларни саклаш ва ташиш балонлари.
4.Босим остида ишлайдиган идишларга куйиладиган асосий талаблар.
Do'stlaringiz bilan baham: |