Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот тенологиялари университетининг



Download 15,43 Kb.
Sana21.06.2022
Hajmi15,43 Kb.
#688498
Bog'liq
АКТ МТБ хулоса 22 май


Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги
Тошкент ахборот тенологиялари университетининг
5A350602 – “Электрон кутубхона ва архивлар мутахасислиги бўйича
ХУЛОСАСИ
Моддий-техник таъминот, ўқув-лаборатория жиҳозлари, компьютерлаштириш салмоғи, уларнинг замонавий асбоб-ускуналар билан тўлдирилиш ҳолати ва улардан фойдаланилиши ҳамда фойдали ўқув-лаборатория майдони билан таъминланганлик даражаси

Ўзбекистон республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2909-сон Қарорида ҳам олий таълим муассасаларининг ўқув-илмий лабораторияларини замонавий асбоб ва ускуналар билан жиҳозлаш орқали янада мустаҳкамлаш масалаларига ҳам катта эътибор қаратилган.


Магистратура мутахасислиги ўқув режаси бўйича лаборатория учун дарс соатлари ажратилмаган, шунга мувофиқ лаборатория жиҳозлари мавжуд эмас.
Моддий-техник таъминот бўйича: кафедрада ўқув жараёнини ташкил этишда ўқув-аудиториялардан фойдаланилади.
Мутахассис чиқарувчи кафедрада 1 та жиҳозланган маъруза хонаси мавжуд. Ўқув режага мос ҳолда мутахассисликка оид 5 та фандан амалий ишлар режалаштирилган.
Моддий-техник база етарли даражада. Лаборатория ускуналари Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси томонидан лойиҳа асосида янгиланган. 2013 йилда “Электрон кутубхоналар” (лойиҳа раҳбари Рахматуллаев М.А.) номли 98,7 млн.сўмлик, 2015 йилда “Электрон кутубхоналар ва корпоратив ахборот тармоқлари” (лойиҳа раҳбари Ганиева Б.И.) ўқув лабораториясини ривожлантириш ва жиҳозлаш кўзда тутилиб 30 168 700 сўмлик лойиҳа асосида 2 та лаборатория хонаси шакллантирилган.
Мазкур лойиҳалар магистратура талабаларини ўқитиш тизимини янада такомиллаштиришга йўналтирилган бўлиб, уларнинг ахборотлаштириш ва кутубхонашунослик соҳаси корхоналарида келажакдаги муваффақиятли фаолиятларини таъминлашга қаратилган. Лойиҳа электрон кутубхоналар ва корпоратив ахборот тармоқлари лабораторияси моддий-техник базасини ривожлантиришга асосланган.
Лойиҳа доирасида кафедрада “Электрон кутубхоналар ва корпоратив ахборот тармоқлари ўқув лабораторияси”ни ривожлантириш ва жихозлаш кўзда тутилган. Ушбу лабораторияда талабалар корпоратив ахборот-кутубхона тизимлари ва тармоқлари билан ишлаш, махсус электрон кутубхоналар, жумладан, мультимедиа электрон кутубхоналар яратиш, RFID (Radio Frequency Identification, радиочастотали идентификация) технологиялардан фойдаланиш бўйича билим ва кўникмаларни эгаллашга мўлжалланган. Лойиҳа асосида ўқув лаборатория моддий-техник базасини кучайтириш мақсадида қуйидаги жиҳозлар харид қилинган: лазерли принтер, проектор, U-Board портатив электрон интерфаол доска, китобларни микрочиплаш қурилмаси, проектор учун экран, UPS, веб камера, тармоқ ва монтаж (коммутатор, кабеллар, кронштейн ва бошқалар) ҳамда мебел жиҳозлари.
Барча фанлардан амалий ишларини бажариш бўйича услубий кўрсатмалар мавжуд, факультет илмий-услубий Кенгаши Қарори билан кичик ададда нашр этилган. Амалий ишларини бажаришда соҳа ишлаб чиқариш корхоналарининг, жумладан, ахборот-кутубхона муассасаларининг моддий-техник базасидан ҳам фойдаланиш йўлга қўйилган, хусусан “Жаҳон ахборот ресурслари”, “Архив иши” ва мутахасслик танлов фанларинингг амалий машғулотлари, малакавий амалиётлари УзАрхив агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Марказий давлат архиви, Ўзбекистон Республикаси Кинофотофоно ҳужжатлари Марказий Давлат архиви, Республика ахборот кутубхона маркази, Ўзбекистон Миллий кутубхонаси билан ҳамкорликда бажарилади.


Таклифлар:
Download 15,43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish