1.1.3. Катта мум куясини ривожланишига таъсир этувчи омиллар
Катта мум куясини бутун ҳаёти берк асалари уясида, тўлиқ қоронғи ва нисбатан доимий ҳароратда ўтади. Биринчи марта бу ҳашарот билан Техас қишлоқ хўжалик тажриба станциясида Floyd B. Paddock томонидан жуда ҳам жиддий ишлар олиб борилган [158; 23–34-б.].
Табиий шароитда тухумни ривожланиши учун ҳарорат бир хил режимда 25-30°С, улардан 8 кундан кейин личинка чиқади, ҳарорат 20°С –уларни ривожланиши кечика бошлайди [190; 227–228-б.,191; 26–27-б., 192; 24–32-б.]. G.R.Stairs катта мум куяси қурти ва ғумбагини ривожланиш тезлиги, ҳарорат диапазони 18-40°С да ўтишини аниқлаган. Ҳарорат 45°С экспозицияда 1 соат давомида қуртлар 80%, ғумбаклар 41,7%, капалаклар 100%, нобуд бўлади ва юқорида кўрсатилган ҳароратда тухумлар нобуд бўлмайди [170; 60–62-б.].
Кўплаб тадқиқотчилар, катта мум куясини парвариш қилиш учун қулай ҳарорат 30°С бўлишини кўрсатиб ўтишган [150; 855–858-б., 160; 79–82-б.]. Шунинг учун унга қарши курашишда асалари мум катакларини қиздириш усули қўлланилади [81; 567–574-б., 166; 421–439-б., 171; 202–208-б.].
Бундан ташқари, Б.Кумборовски доимий равишда ва қулай ҳароратда +30°С да катта мум куяси қуртлари ҳарорат режимига сезувчан бўлишини аниқлаган [152; 215–221-б.]. Кўпгина чет эл олимлари лаборатория шароитида ҳароратни 32±1°С бўлишини мақуллаган ҳолда, бу ҳароратда катта мум куясининг яшовчанлиги 96,7% га етишини кўрсатиб ўтишган [148; 657–661-б., 164; 223–228-б.].
Ҳароратни 0°С гача пасайиши қўшимча туллашга олиб келади [151; 669–672-б.]. Қуртлар тез ва доимий равишда ювенил гормон титрини ортиб боришини ҳисобига ҳарорат 0 -+1°С да қисқа вақт музлатилганда қўшимча туллайди [145; 257–260-б.].
Лаборатория шароитида парвариш қилинаётган ҳашаротлар учун, нисбий намлик ва ҳарорат режими муҳим аҳамиятга эга. Лаборатория шароитида нисбий намликни назорат қилишнинг бир қатор усуллари мавжуд. Глицерин сувли эритмаси ёрдамидаги назорат усули мавжуд. Нисбий намликни назорати сифатида глицерин ва сув эритмаси бир қатор афзалликларга эга. Глицериннинг 0% дан 100% гача бўлган эритмаларини тайёрлаш осон ва уларни таркибини солиштирма оғирлиги орқали аниқлаш ёки ўлчовини ўзгартириш мумкин [146; 17–18-б., 169; 543–554-б.].
Хинд олими Ханумантра Свану катта мум куяси қуртларини парвариш қилиш учун тўйинган турли хил тузлар эритмасини қўллаган (қўрғошин нитрат, натрий нитрат, магний ацетат, магний хлорид). Муаллиф ўзини ишларида, нисбий намлик паст 32-33% ва ҳарорат +35°С бўлганда, ҳамда нисбий намлик юқори 95% ва ҳарорат 20°С да урғочилар тухум қўймаслигини кўрсатиб ўтган [171; 202–208-б.].
Ишлаб чиқариш учун нисбий намликни ҳар хил мувозанатда бўлиши эритилган модда концентрациясига боғлиқ. Бунда калий гидроксиди ва глицериннинг тўйинмаган эритмаларидан фойдаланиш мумкин. Қуртларни туллаш сони нисбий намликка боғлиқ. Нисбий намлик 20% бўлганда еттита, 50% бўлганда олтитадан еттитагача, 80% намликда эса фақат олтита босқични ўтайди. Нисбий намлик 0% ва 10% да қуртлар 48 соат давомида нобуд бўлади [160; 79–82-б.].
Г.Чаувин, Ж.Чаувин маълумотларига кўра, ҳашарот вазнини 60-70% сув ташкил этади. Катта мум куяси қуртларида сув етишмайди, қуртни ғумбакка ўтиши учун зарур бўлган намлик вақт ўтиши билан ортиб боради, юқори намликда сунъий озуқа муҳитда ҳаёт кечираётган қуртларни ўсиши нисбий намлик паст бўлган шароитга қараганда тез ва юқори бўлишини кўрсатиб ўтган [160; 79–82-б., 159; 127–139-б.,].
Do'stlaringiz bilan baham: |