Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик-қурилиш институти



Download 21,04 Mb.
bet22/56
Sana26.02.2022
Hajmi21,04 Mb.
#467196
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   56
Bog'liq
Диссертация Хайитов Баходир 22222

Ярим дашт-субтропик зонада ҳавонинг йиллик ўртача ҳарорати 13,4-15,5оС га тенг. Фойдали ҳарорат йиғиндиси 2250-2700°С га, ўсиш давридагиси 2404-2442°С га, вегетация даври 195-225 кунга тенг. Йиллик ёғингарчилик миқдори ўртача 168-250 мм ни ташкил этади. Ёғингарчиликнинг асосий қисми баҳор ва қиш ойларига тўғри келади. Ҳавонинг нисбий намлиги ўсув даврида 53-48 фоиз атрофида бўлади. Сувнинг ер юзасидан буғланиши бир йилда 1119-1283 мм га тенг. Бу зонада асосан суғориладиган бўз ва ўтлоқи-бўз тупроқлар, Шунингдек, кам унумли шағал қатлами яқин бўлган оч тусли бўз тупроқлар учрайди. Суғориладиган типик бўз тупроқлар Янгиқўрғон, Чортоқ, Косонсой ва Чуст туманларида тарқалган. Бу тупроқларда гумус миқдори ҳайдов қатламда 1,3-1,6 фоизни, азот 0,09-0,15 фоизни ташкил этади.
Бу зонадаги типик буз тупроқларнинг 0,5 метрдан пастки қатламда шағал кўп учрайди, шунинг учун ўсув даврида сувни кўп талаб қилади. Уйчи, Норин ва биз тажриба ўтказган Наманган туманларининг дарё қирғоғига яқин зонасида асосан ўтлоқи тупроқлар учрайди.
Чўл-субтропик зона денгиз сатҳидан 200-300 метр баландликда жойлашган бўлиб, ҳавонинг ўртача ҳарорати 14,5-16°С ни ташкил этади. Фойдали ҳарорат йиғиндиси бу зонада 2700-3250°С га тенг. Ўсув даврининг давомийлиги 230-240 кунга тенг, ёғингарчилик миқдори 180-161 мм дан ошмайди. Бу зонада асосан ўтлоқи, бўз ва сур тусли қўнғир тупроқлар учрайди. Суғориладиган ўтлоқи тупроқлар асосан Сирдарёнинг чап қирғоғига жойлашган бўлиб, ҳар хил даражада шўрланган, сув ўтказувчанлиги ёмон. Ер ости сувларининг кўп буғланиши туфайли тузларни тупроқ ва ер ости сувларида тўпланиши билан ҳарактерланади.
2016-йилнинг об-ҳаво шароитлари ҳам кўп йиллик ўртача шароитлардан фарқ қилди. Қишнинг январ, феврал ойлари ва баҳорнинг март ойи нисбатан илиқ ва қуруқ келди. Бу ойларда ҳавонинг ўртача ҳарорати ўртача тегишли равишда 3,3; 6,7 ва 14,1 оС ни ташкил этиб, кўп йиллик ўртачадан +5,8; 5,9 ва +5,3 оС га юқори бўлди. Ёғин миқдори 19,1; 2,2 ва 13,9 мм. га тенг бўлди. Бу кўрсаткичлар кўп йиллик ўртачадан -3,9; -18,8 ва -16,1 мм.га камдир.
Апрел ойи нисбатан салқин келди, бу ойда ҳавонинг ўртача ҳарорати 17,7 оС ни ташкил қилиб, кўп йиллик ўртачадан 1,4 оС га юқори бўлди. Ёғин миқдори кам бўлиб, 3,7 мм га тенг бўлди, ёки кўп йиллик ўртачадан -18,3 мм га кам бўлди.
Май ойининг об-ҳавоси ҳам иссиқ келиши билан ажралиб турди. Бу ойда ҳавонинг ўртача ҳарорати юқори бўлиб, 22,1 оС ни ташкил этди, ёки кўп йиллик ўртачадан -0,7 оС га паст бўлди. Ой давомида ёғингарчилик ўта юқори бўлиб, 97,7 мм ни ташкил этди. Бу кўрсаткич кўп йиллик ўртачадан 76,7 ммга кўпдир.
Июн ойида ҳам ҳавонинг ўртача ҳарорати юқори бўлиб, 28,0 оС га тенг бўлди. Ой давомида ёққан ёғин миқдори, 12,2 мм ни ташкил этди. Кўп йилликка нисбатан 3,2 мм кўп ёққани маълум бўлди. Июл, август, сентябр ойлари нисбатан иссиқ келди. Бу ойларда ҳавонинг ўртача ҳарорати кўп йиллик ўртачадан тегишли равишда 2,5; 1,4; 2,8 оС га юқори бўлди. Июл ойида ёғин бироз ёққан бўлиб, ёққан ёғин миқдори кўп йиллик ўртачадан 6,3 мм га кўп бўлди. Август ва сентябр ойларида ёғингарчилик кузатилмади.
Март, апрел, май, июн, июл, август ва сентябр ойларида самарали ҳарорат йиғиндиси кўп йиллик ўртачадан юқори бўлди. Бунинг сабаби ёз ойлари ва сентябр ойининг иссиқ келиши билан боғлиқ. Вегетация давридаги самарали ҳарорат йиғиндиси кўп йиллик ўртача кўрсаткичга нисбатан 249,6 оС га юқори бўлди. Бундай шароит ғўзани яхши ўсиб ривожланишига шароит яратди.

Download 21,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish