Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик-қурилиш институти



Download 21,04 Mb.
bet13/56
Sana26.02.2022
Hajmi21,04 Mb.
#467196
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   56
Bog'liq
Диссертация Хайитов Баходир 22222

Braconidae оила вакилларини in vitro муҳитида кўпайтиришда турли хўжайин гемолимфаларидан фойдаланилган. Унга кўра, катта мум куяси (Galleria mellonella N), кўсак қурти (Heliothis armigera Hb), карам куяси (Plutella maculipenins Curt.), ва тут ипак қурти (Bombyx mori) каби гемолимфалар ташкил этган. Браконларни сунъий озуқа муҳитларида кўпайтиришда ҳам тут ипак қурти гемолимфаси самарали эканлиги аниқланди. Ушбу озуқаларда Bracon hebetor, Bracon juglandis турларини кўпайтириш йўлга қўйилди [70; 27–28-б.].
Кўп йиллар давомида энтомофаглар зараркунанда ҳашаротларга қарши қураш олиб бориш мақсадида оммавий кўпайтириладиган ва қўлланадиган объект ҳисобланган. Сунъий шароитларда кўпайтирилган браконнинг таъсир этиш самарадорлиги гектарига 1-3 минг дона меъёрларда қўлланилганда маккажўхори, пахта ва акация зараркунандаларини йўқотишда самарадор бўлиб, 70-90 % ни ташкил этган [31; 8–11-б., 14; 26-48-б.].
Энтомофаглардан кенг кўламда фойдаланишнинг икки усули мавжуд бўлиб, биринчиси – энтомофагларнинг маҳаллий турларини топиб, улардан самарали фойдаланиш, иккинчиси эса – тажовузкор турларини четдан келтириб (интродукция) маҳаллий шароитга мослаштиришдир.
Йиртқичлик қиладиган энтомофагларнинг (олтинкўз, кокцинеллидлар, арилар ва бошқалар) паразитлардан фарқи шундаки, булар ўлжани секин-аста эмас, балки зудлик билан нобуд қилади. Юқорида айтиб ўтилганидек, паразит ва йиртқичларнинг маҳаллий турларини лаборатория шароитида (биофабрикаларда) урчитиб кўпайтириш ва зараркунанда тушган далаларга қўйиб юбориш (тарқатиш) йўли билан зарарли ҳашарот ва каналарнинг зичлигини хўжалик учун безарар даражада ушлаб туриш имконияти яратилади [140; 412–418-б., 172; 239–269-б.].
Бир неча тадқиқотчилар маълумотларига кўра, кўсак қуртининг табиатдаги сонини камайишига табиий энтомофаглар ва касаллик қўзғатувчилар таъсири катта. Ғўзанинг вегитацияси даврида табиий кушандалар ўртача 60% кўсак қуртини йўқотади. Шундай бўлса ҳам бу ҳолат доим ҳам зараркунандаларни тўла йўқотишга омил бўла олмайди. Шу муносабат билан кўсак қуртига қарши биологик воситалар (бракон, трихограмма ва бошқалар)ни лаборатория шароитларида кўпайтириш ҳамда уйғунлаштириб ишлатиш мақсадга мувофиқдир [107; 19–21-б., 32; 51–52-б.].
1.1.2. Катта мум куясининг морфологияси ва биоэкологик кўрсаткичлари
Катта мум куяси (“восковая моль”) – Galleria mellonella, Pyralidae, Lepidoptera Ўзбекистонда кенг тарқалган ҳашарот бўлиб, унинг 2 тури учрайди ва асаларичиликка бирмунча зарар етказади.
Катта мум куяси – ер шарининг совуқ иқлим жойлари ва денгиз сатҳидан 1500-2000 метрдан баланд ҳудудларидан ташқари асалари яшайдиган барча ҳудудларда тарқалган [79; 46–48-б.].
Бу ҳашаротни ривожланиш босқичи қуйидаги фазаларни ўз ичига олади: тухум, қурт, ғумбакланиш арафаси, ғумбак ва имаго [77; 24–26-б.].
Тухумдан очиб чиққан қурт хира-оқ тусда бўлади. Қуртни узунлиги ўртача 1-3 мм бўлиб, у бош, кўкрак ва қориндан иборат. Танасини олдинги қисми орқасига қараганда кенгроқ. Оёқлари уч жуфт ва танасини охирги қисмида иккита қилча бор.
Тухумдан чиққандан кейин 10-20 дақиқада у ҳаракатсиз, сўнг мум катаклар бўйлаб ўрмалайди, 15-30 дақиқадан кейин кўпроқ фаоллашади, 10-30 дақиқа давомида очиқ мумкатакдаги асал билан озиқланади. Икки соатдан кейин яна асал билан озиқланишда давом этади, сўнг эса асалари муми билан озиқлана бошлайди [34; 157–159-б.].
S.D.Веck ўзини илмий ишларида қурт тухумдан чиққандан 15 кун ўтиб ўзини максимал вазн тўплай олишини кўрсатиб ўтган. Жадал равишда ўсишини ўзгариши тахминан 10-кунга келиб содир бўлади, тана вазни ҳар куни икки ҳисса ортиб боради. Ўсиш меъёри 10-11 кундан камайиб боради ва охирига келиб қуртларнинг вазни ўртача 200 мг га яқинлашади. [143; 137–148-б.].
Туркия олимлари М.Соskun ва бошқалар қуртлар озуқа етишмаган вақтда эрта муддатда ғумбакка айланишини айтиб ўтган [150; 855–858-б.].
Катта мум куяси ғумбаги дастлаб оқ рангда, ривожланиш давомида сарғиш-жигаррангга ўтади, капалаклар чиқишидан олдин тўқ-жигарранг бўлиб, тана ўлчами ўртача 15 мм. Урғочи ғумбакни узунлиги 16 мм, эркаклари 14 мм га боради [132; 418–419-б.].
Катта мум парвонасининг қуртларида бракон яйдоқчисини кўпайтириш анча қўл келади. Катта мум парвонасининг капалаги қанотларини ёзганида 30-40 мм келади. Урғочисининг ранги оч-жигарранг, кулрангсимон тангачалар билан қопланган. Кейинги қанотлари кулрангсимон оқиш, сарғиш товланиб туради [78; 280–289-б., 79; 46–48-б, 132; 418–419-б.].
Биринчи ёшдаги қурти оқроқ, боши оч сариқ, танаси сийрак калта малларанг тукчалар билан қопланган. Катта ёшдаги қуртлар оқиш кулранг, боши ва елкаси қўнғирроқ, ҳар бир бўғимнинг олдинги қисмида қорамтир хитинлашган қалқончаси бўлади. Қурти охирги ёшида 3-4 смга етади [78; 280–289-б., 79; 46–48-б., 132; 418–419-б.].
Қуртларни тухумдан чиқиш вақтидаги вазни ўртача 0,02 мг; биринчи ва кейинги туллаш вақтида тегишлича ўртача 0,07; 0,22; 0,83; 1,82; 6,45; 20,68; 56,78 мг гача ортиб боради, ривожланиши охирига бориб эса 151,10 мг гача боради. [41; 45–46-б.].
Урғочиларни боши чўзинчоқ ва пайпаслагич томонга йўналганлиги сабабли торайиб боради ва жинсий фарқини осон аниқлаб олинади. Урғочиси тукли ва қисқа хaртумга эга, катта фасеткали кўзлари бор, 60 та бўғимдан иборат мўйловлари ҳарактчан ингичка, қорни 10 бўғимли, уни кучли эзилганда узун тухум қўйгичи чиқиб туради [41; 16–17-б.].
Эркак капалаклар бироз кичикроқ ва оқишроқдир, уларнинг лаб пайпаслагичлари бўлмайди. Қанотларини ёзилгандаги кенглиги 14-33 мм ва тана узунлиги 11,3 мм га етади [41; 16–17-б].
Катта мум куяси имагосини оғиз аппарати ва овқат ҳазм қилиш тизими ривожланмаган. Шунингдек, капалак афагия характерига эга, яъни улар озиқланмайди ва личинка босқичида тўплаган озуқа ҳисобига яшайди. Лекин танаси эзилганда, улардан суюқ қўнғирсимон-сарғиш экскремент ажралиб чиқади [41; 17–18-б.].
Пиллалардан чиққандан бир неча соат ўтиб, урғочи ва эркаклар оталанади. Урғочилар оталангандан 24 соат ўтиб тухум қўя бошлайди. Урғочилар 2-3 кунда ўртача 80-100 тага яқин тухум қўиш хусусиятига эга [79; 46–48-б.].
Кўпчилик тадқиқотчиларнинг фикрича урғочи капалак 26 кунгача яшаши мумкин ва 1500-2000 тача тухум қўяди [78; 280–289-б., 110; 56–59-б., 135; 96–103-б., 177; 216–224-б.].
Мум куяси капалакларини жинсини ажрата олиш мумкин. Эркак капалаклар тинч турган вақтида қанотларини деярли кенг ёйиб, урғочилари эса йиғиб туради. Урғочи капалаклар ўртача 9-20 кун яшайди, тухумларини асалари уяси тубига, ёриқларга, мабодо асалари оиласи кучсиз бўлса, тўғридан-тўғри мум катакларига қўяди. Бир урғочи капалак, ташқи шароитига, озуқа миқдорига қараб 650 дан 2000 тагача тухум қўяди. Лаборатория шароитида капалаклар тухумларини банкалар ва садоклар деворларига, озуқа муҳитига, банкалар қопқоғига тортилган матоларга қўяди. Мум куяси иссиқсевар ҳашарот бўлиб, унинг ривожланиши учун ҳарорат 30-35°С бўлиши керак. Мум куясининг тўлиқ ривожланиши учун юқоридаги ҳароратда 41-53 кун керак бўлади [58; 182–189-б., 132; 418–419-б.].
Ҳарорат 20°С дан паст бўлганида эса, 70-86 кунга чўзилади. Ҳарорат +10°С дан паст бўлганида қуртлар ривожланишидан тўхтайди ва шундай ҳолда асалари уясида келаси йилнинг баҳоригача қишлаб қолади. Асалари мум куясининг ривожланиш давомийлиги лаборатория шароитида 32-35°С ҳароратда қўйидагича давом этади. Асалари мум куяси Ўзбекистон табиий шароитида йилига 3-4 насл берса, лаборатория шароитида эса ундан 7-9 марта авлод олиш мумкин [23; 45–46-б.].

Download 21,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish