Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик-қурилиш институти


Сувни электрокимёвий фаоллаштириш



Download 21,04 Mb.
bet19/56
Sana26.02.2022
Hajmi21,04 Mb.
#467196
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   56
Bog'liq
Диссертация Хайитов Баходир 22222

1.2.2. Сувни электрокимёвий фаоллаштириш
Суюқлик муҳитидаги моддаларнинг электрфаоллаштириш бўйича илмий изланишлар асосан 1970 йиллардан бошлаб Ўрта Осиё табиий газлар илмий текшириш институти академиги А.С.Алехин рахбарлигида олиб борилган (Тошкент). Биринчи бўлиб “электрокимёвий фаоллаштириш” атамаси шу институт олимлари Б.М.Бахир бошчилигидаги тадқиқотчилар илмий мақолаларида ишлатилган ҳамда улар томонидан биринчи электрокимёвий фаоллаштириш ускунаси яратилган [43; 68–72-б., 48; электронний ресурс, 52; 176–181-б.].
В.М.Бахирнинг илмий ишларига кўра, “фаоллаштириш” атамаси сувни ёки сувли минералли муҳитларни электрдонорлик ёки электракцепторлик хоссаларини ифодалаб, эритма ёки сувни электроддаги модда билан энергия алмашиниш жараёнини, эркин электронлар ўтказиш орқали боришини асослаб берди [43; 68–72-б., 44; 70–74-б., 45; 32–36-б.].
Сувни электрокимёвий усулда фаоллаштиришни асосий мақсади, сувли муҳитларни диафрагмали электролизёрда алохида-алохида қисмида – ишқорий католитни ва кислотали анолитни олиш билан, электролиз жараёнини амалга ошириишдир [25; 103–104-б., 24; 181–182-б, 115; 55–57-б.].
Сувни электрокимёвий фаоллаштириш мақсадида яратилган электрокимёвий фаоллаштириш ускунасини қўллаш 1992 йилда бошланган Росия федерациясининг рахбариятини 15.01.1998 йилда ВЧ-П12-01044 сонли қарорига кўра, турли вазирликлар ва ташкилотларга электрокимёвий фаоллаштирилган сувни – тиббиёт, қишлоқ хўжалиги, саноат корхоналарида кенг кўламда қўллаш вазифалари белгиланган [137; 25-б.]. Чунки ушбу технология юқори самарадорлиги ва сарф-харажатининг унча катта эмаслиги билан ҳам муҳим ҳисобланади [106; 3–12-б.].
Табиий ёки дистилланган сув электролиз қилиниб, анодли ёки катодли ишловдан ўтказилганда анолит (ЭКФС-A) ва католитлар (ЭКФС-K) ҳосил бўлиб, рН кўрсаткичлари амалдаги кислота ва ишқорий эритмаларнинг водород кўрсаткичларига тенг бўлади. Бунда олинган анолит ва католитлардаги рН кўрсаткичлари шундай тартибда бўладики, уларни содда кимёвий реакциялар ёрдамида электрокимёвий таъсирсиз олиб бўлмайди. Ушбу хусусият электрокимёвий фаоллаштирилган сувни аномал хоссаларини ифодалайди [137; 24-б.].
О.А.Паськонинг илмий ишларида (ЭКФС-A), (ЭКФС-K)ларда анионли таркиб ва уларда газли фазанинг миқдори мукаммал ўрганилган. Ушбу жараёнлар давомида сувли-газли-тузли муҳитни фаоллаштириш ҳисобига, суюқлик фазанинг дегазация ва диссоциацияси давомида, тузларни ионлари, эркин радикаллар, водород, кислород ва перекисли бирикмалар ҳосил бўлиши аниқланган. (ЭКФС-A)да асосан водород перекиси, айрим миқдорларда натрий гипохлориди ва хлорли кислота, (ЭКФС-K)да эса кўпроқ ишқорий бирикмалар – натрий гипохлориди ва натрий гидроксиди ҳосил бўлади [92; 124–135-б.].
Электрокимёвий фаоллаштириш давомида оксидланиш, қайтарилиш кўрсатгичларни ўзгариб бориши термодинамик хоссаларини ҳам ўзгаришини содир этиб, (ЭКФС-K) ли фаоллаштирилган система максимал энергияга, (ЭКФС-A)ни эса минимал энергияга эга бўлишини таъминлайди. Шунда биринчи ҳолатда дегазация жараёни, иккинчисида О2 ва СО2 ларни ҳосил бўлиши билан белгиланади ва эрувчан Mg2+ ва Са2+ эритмаларни миқдорларини ўзгаришига кўра, фаоллаштирилаётган суюқ муҳитни қаттиқлиги ва электр ўтказувчанлиги камаяди.
В.И.Прилуцкий олиб борган илмий тадқиқотлари асосида ЭКФС-А усулларини афзаллигини ва тирик организм ва донларда кечадиган биокимёвий жараёнларга ижобий таъсир этиши ҳақида асосли фикрларни юритган [102; 7-б.].
ЭКФС-А кучли бактерицидли ва фунгицидли хусусиятларга эга бўлиб, экиладиган донларни зарарсизлантириб боради, ЭКФС-К лар эса юқори эффектли биостимулятор бўлиб, ўсимликларни ўсиши ва ривожланишига ёрдам беради ҳамда уларга патоген микробларни таъсирини пасайишини таъминлайди [5; 4–9-б.].
Е.И.Чушкина келтирган илмий тадқиқотларини натижалари ва анализ материалларида, сув ва сувли муҳитларни электрокимёвий фаоллаштириш жараёнида барча системанинг молекулараро ўзаро таъсирчанлиги ва тузилмаларини ўзгариши содир бўлиши ҳақида сўз юритилади. Ушбу молекулалар, ЭКФС-А усулини қўллаш давомида, ҳосил бўладиган электр майдон таъсирида водородли боғликларни узилиши ҳисобига, қўшимча эркинлик даражасига эга бўлиб, юпқа физик –кимёвий ва биологик реакцияларга катта таъсир кўрсатади [134; С. 22–24-б.].
Электр кимёвий фаоллаштириш натижасида сув метастабил (фаоллаштирилган) ҳолатга ўтади, бу ҳолат аномал физик-кимё параметрлар билан характерланади, шу жумладан оксидланиш-қайтарилиш потенциали, электр ўтказувчанлик, водород кўрсаткичи рН ва бошқа хоссалари ҳам ўзгаради. Электр кимёвий фаоллаштириш технология сифатида - бу электр кимёвий фаоллаштирилган сувни олиш ва кейин ундан номақбул компонентлардан тозалаш жараёнларида ёки турли технологик жараёнларда мураккаб физик-кимё реакцияларни бошқариш мақсадида, энергияни, вақт ва материалларни тежаш, охирги маҳсулотни сифатини ошириш ва чиқиндиларни камайтириш учун реагент ёки реакция муҳити сифатида фойдаланишдир [27; 98–102-б., 30; 103–113-б., 116; 362–364-б., 117; 221–225-б.].

Download 21,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish