Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик-қурилиш институти


Сунъий озуқа муҳитларини тайёрлаш ва уларнинг таркиби



Download 21,04 Mb.
bet16/56
Sana26.02.2022
Hajmi21,04 Mb.
#467196
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   56
Bog'liq
Диссертация Хайитов Баходир 22222

1.1.5. Сунъий озуқа муҳитларини тайёрлаш ва уларнинг таркиби
Катта мум куясини синов-объекти сифатида фойдаланиш учун алоҳида тайёрланган мосламаларда ва табиий шароитга мос равишда шароит яратилади. Сунъий озуқа муҳитда ривожланиши учун тўлиқ жавоб берадиган ва балансда бўлган асосий озуқа таркибига кирувчи, оқсиллар, ёғлар ва углеводлар киради [150; 855–858-б.]. Бугунги кунда катта мум куяси қуртини озиқлантириш учун чет эл ва ўзимизнинг муаллифлар томонидан 20 тадан ортиқ рецепт бўйича сунъий озуқа муҳитлари тайёрланган.
Биринчи бўлиб Америкалик олим М.Ҳ.Ҳайдак сунъий озуқа муҳитида катта мум куясини парвариш қилган. У баъзи бир озуқа муҳитларини алоҳида таркибини ишлаб чиқди ва максимал ўсишига йўл берувчи қуруқ сут толқони, ҳамиртурушларни таклиф этган (худди протеин манбаи каби). Шунинг учун ҳам муаллифни фикри бўйича, сунъий озуқа таркибида асалари муми бўлиши шарт эмас [161; 581–588-б.]. Д.Беск ва Р.Г.Йўнг оз миқдордаги асалари муми билан қуртларнини ўсиши тезлашганини аниқлашган [143; 137–148-б., 173; 657–659-б.]. Америкалик тадқиқотчи A.Балазс, М.Ҳ.Ҳайдак тайёрлаган озуқасини модификация қилиш учун асалари муми ва сувни таклиф этган [142; 47–69-б.].
Р.Ҳ.Дадд фойдаланилаётган асалари муми ва уни таркибини батафсил ўрганиб чиққан ва асалари муми қуртларни ўсишига ёрдам беришини ҳамда сунъий озуқа муҳитларда сувни метаболитик манбаи бўлиб хизмат қилишини таъкидлаган [154; 161–178-б.]. A.Балазс ҳам табиий озуқада парвариш қилишга қараганда, сунъий озуқа муҳитда парвариш қилинган капалаклар ўлчами катта ва ривожланиши тез боришини, кўплаб сонда тухум қўйишини кўрсатиб ўтган. Катта мум куясини физиологияси ва патологиясини тадқиқот қилиш учун Д.Беск томонидан ишлаб чиқилган рецепт энг қулай ҳисобланади [90; 19–26-б.].
МДҲ давлатларида катта мум куяси қуртларини парвариш қилиш учун XX асрнинг 70-йилларида сунъий озуқа муҳит ишлаб чиқиш ишлари бошланди. Новосибирск тиббиёт маркази олимлари. Т.В.Перехвальской, Я.Д.Финкинштейн, Е.Б.Ивашевскойлар томонидан маккажўхори ва буғдой уни, хамиртуруш, асал муми, асал, глицерин, сув ва қуритилган сутни ўз ичига олган сунъий озуқа муҳити яратилган [98; 1315–1319-б.]. Кейинроқ Ю.И.Кузнецова, янги рецепт таркибини ёзган ва ишлаб чиқаришга жорий этган [16; 26–30-б.].
Шу кунгача кўплаб олимлар томонидан катта мум куяси қуртини парвариш қилиш учун, турли хил озуқа муҳит таркибини тавсия этишган. Коновалов томонидан стандартга мос келувчи саккизта арарлашмадан иборат сунъий озуқа муҳити тайёрланган. Булар 1 кг озуқа вазнига нисбатан фоизларда ҳисобланади – асал - 13, асалари муми - 13, глицерин - 13, пиво хамиртуруши - 13, қаймоғи олинмаган сут - 13, маккажўхори уни - 23, кепак ёки буғдой уни 10, сув - 2 фоизни ташкил қилади. [79; 46–48-б.].
Н.А.Спиридонов раҳбарлигидаги олимлар катта мум куяси қуртлари учун озуқа сифатида, асалари мумкатаклари, гул чангчилари, чангчиларга қўшилган асалари муми ҳамда турли хил таркибдан иборат сунъий озуқа муҳитлардан фойдаланишни кўрсатиб ўтишган [96].
Асалари парвонаси ёки катта мум куяси учун сунъий озуқа патенти бўйича Е.М. Шагов бошчилигидаги тадқиқотчилар сунъий озуқаларни тайёрлаш бўйича батафсил ёзиб ўтишган [95].
Озуқани тайёрлашдан олдин, маккажўхори уни ва қора буғдой кепаги қуритиш шкафида ҳарорат 80°C да, 1-1,5 соат давомида стерилизация қилинади. Асалари мумини эриб, бир хил ҳолатга келиши билан олдиндан 0,01 грамм хатоликкача тортилган, маккажўхори уни, буғдой кепаги ва пиво ҳамиртуруши арашмалардан ташкил топган қуруқ ингредиентлар қўшилади. Аралашма синчиклаб бир хил ҳолатга келгунга қадар аралаштириб борилади, сўнг катта мум куясини кўпайтириш учун махсус идишларга солинади [95].
Я.И.Жакаускене ва Ю.М.Ширвинскаслар озуқа тайёрлаш бўйича ўзларининг янги усулларини яратдилар. Бу ерда идишда озуқа қолиб кетади ва у ерда ҳаво ўтиши содир бўлмайди ва моғорланиш бошланади. Озуқа аниқланган камчиликлардан ҳоли бўлиши учун, муаллифлар тайёрланган аралашмаларни гўшт майдалагич орқали ўтқазишди. Шунинг учун ҳам аралашма 7 мм қалинликда чувалчангсимон шаклга ўтди. Бу каби шаклдаги озуқа муҳит идишларда бир маромда ҳавони ўтишига шароит яратиб беради. Альтернатив ҳолатда крахмал ҳизмат қилиши мумкин. Тайёрланган озуқа юмшоқ бўлади, дастлабки юмшоқлигини узоқ сақланиши учун, намликни бир меъёрда тутиб туриш керак. Крахмал миқдорини ўзгартирган ҳолда, турли хил консистенцияга эга бўлган (қуюқ-суюқ, қаттиқ, зичлик дараси кам ёки кўп) озуқа муҳит тайёрлаш мумкин [67; 150–152-б.].
Идишларга сув билан глицерин, крахмал ва хамиртуруш солинади. Ҳаммаси яхшилаб аралаштириб борилади ва идиш намликни буғланиб кетмаслиги учун усти маҳкамланади ва исткичга қўйилади, ҳарорат 600С да 15-17 соат тутиб турилади.Ундан кейин унга асал қўшилиб яхшилаб аралаштирилади ва исткичда 110°C да яна 3-5 соат тутиб турилади. Сут толқони ва буғдой кепаги ҳам юқоридаги ҳароратда қиздирилади. Ундан кейин тайёрланган эритмали озуқага олдиндан яхши аралаштирилган сули толқони, буғдой кепаги ва қуруқ сут бирга қўшилади. Доимий равишда араштирилаётган ингичка тизилаётган сувга эритилган кунгабоқар мойи, асалари муми қўшилади. Олинган озуқа муҳити ранги оч-жигарранг, 2,2-2,9 кг миқдорда гўшт майдалагичдан ўтқазилади. Тайёр озуқа муҳит полиэтилен қопларга жойлаштирилади ва совуткичга сақлаш учун қўйилади [67; 150–152-б.].
С.Е.Штайн нархи қиммат ва танқис бўлган компонентларни, оддий ва арзон аралашмалардан иборат озуқа муҳитлар билан алмаштирган тўрта сунъий озуқа яратган. Уларни таркибига қайта ишланган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари чиқиндиларидан олинган лавлаги пўсти ва шинниси, кунга боқар кунжарасини киритди. Синалаётган озуқани биологик баҳолаш учун муаллиф қуйидаги параметрлардан фойдаланди: яшовчанлиги, қуртларни ривожланиши ва капалаклар сони. С.Е.Штайн сунъий озуқа муҳитларни биологик баҳоланишини таққослаш вақтида буғдой ва арпани майдалагани, кунгабоқар кунжараси, шинни, хамиртуруш ва сувдан иборат аралашмаларни ўзига киритувчи озуқада, энг кўп миқдорда, қуртларнинг яшовчанлиги ва капалакларни учиб чиқишини аниқлаган [138; 34–36-б.].
В.Я.Исмаилов, Ж.А.Ширинян ва О.И.Квасенковлар катта мум куяси қуртлари учун, шунга ўхшаш патентланган сунъий озуқа муҳитидан фойдаланишни таклиф этишган. Уларнинг олиб боришган тадқиқотлари натижасига кўра, муаллифлар рецепти бўйича тайёрланган табиий озуқа (эски асалари мумкатаги) ва сунъий озиқларни бир-бири билан таққослаганда қуртларни ҳаётчанлиги ва турли хил кўрсаткичи бўйича ҳеч қандай фарқ аниқланмаган [103]. Тадқиқотчилар алоҳида тартибда парвариш қилинган қуртларнинг ривожланшини 6-9 босқичида туллаш сони қандай бўлишини чуқур ўрганиб чиқишган, аммо қуртларни асосий миқдори (95%), сунъий озуқа муҳитларда олти марта туллайди ва етти ёшни ўтайди. Табиий озуқаларда бази бир озуқани етишмаслиги сабабли, 20% гача қуртлар қўшимча туллайди [93].
Тадқиқотчиларнинг кузатиши бўйича, озиқ-овқат маҳсулотларини таркиби сарфи камая борган ва меҳнат унумдорлиги ортиб борган. Бу каби натижалар муваффақият қозонган бўлсада, шунга қарамай фақат қўшимча асали бўлган сунъий озуқа муҳитларга катта мум куясини 1-2 кунлик қуртларини парвариш қилиш кўзда тутилган; катта ёшдаги қуртларга қўшимча асал олиб ташланади.

Download 21,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish