Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик-қурилиш институти


Ўсимлик зараркунандаларига қарши курашнинг биологик усуллари



Download 21,04 Mb.
bet12/56
Sana26.02.2022
Hajmi21,04 Mb.
#467196
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   56
Bog'liq
Диссертация Хайитов Баходир 22222

1.1.1. Ўсимлик зараркунандаларига қарши курашнинг биологик усуллари
Ҳозирги вақтда қишлоқ хўжалиги экинлари зараркунандаларига қарши курашда асосан кимёвий препаратлар юқори самара берсада, лекин бир қанча камчиликлардан ҳам ҳоли эмас. Жумладан, кимёвий препаратлар қўлланилганда атроф муҳит кучли зарарли моддалар билан зараланиши айниқса одамлар ва иссиққонли ҳайвонлар учун кучли салбий асоратлар қолдириши, экин майдонларидаги фойдали ҳашаротлар: ўсимликларни чанглатувчи ҳашаротлар кўплаб қирилиб кетишига сабаб бўлади. Зараркунандалар сонини камайтириш мақсадида кимёвий воситалар сурункасига ишлатилиши натижасида улар кимёвий воситаларга нисбатан чидамлилик ҳосил қилмоқда. Бу эса зараркунандаларга қарши курашда йил сайин ишлов бериш ҳажми ва такрорийлигини, пестицидлар сарфлаш меъёрини оширишга олиб келади [112; С.18-37, 72; С. 3-17, 153; 1-39].
Ўсимликларни биологик ҳимоя қилиш юқорида келтирилган барча камчиликлардан истисно бўлиб, у асосан қуйидаги йўналишларни ўзида мужассамлаштирган. Жумладан: зараркунандаларга қарши энтомопатоген микроорганизмлар (бактериялар, замбуруғлар, вируслар, бир ҳужайрали жониворлар, гельминтлар ва ҳоказо) дан, текинхўрлардан ва йиртқичлардан фойдаланишга асосланган.
Ўсимликларни ҳимоя қилишнинг биологик усуллари бир неча асрлар илгари пайдо бўлган. Бундан тахминан минг йил муқаддам Хитойда зарарли ҳашаротларни йўқ қилиш учун цитрус экинзорларида чумолиларни кўпайтиришга киришилган [84; 123–124-б.].
1760 йиларда фаолият олиб борган европалик олим Де Геер: “Биз хеч қачон зарарқунандаларга қарши олиб борадиган қурашни, бошқа турдаги зараркунандаларни ёрдамисиз амалга оширишимиз мумкин эмас” деб таъкидлаган эди [71; 12–13-б.].
Ҳинд океанида жойлашган Маврикия оролида қишлоқ хўжалиги дастлаб ривожлана бошлаган даврида ўсимликларга хавфли зарар келтирадиган қизил чигирткага (Nomadacris septemfasciata Serville) қарши 1762 йилда Ҳиндистондан маврики (Acridotheres tristis L). “майна” қуши олиб келинган ва ундан фойдаланилган [71; 13–14-б.].
Америкалик олим энтомолог Райли 1873 йилларда биринчи бўлиб, Франциянинг вино ишлаб чиқариш саноатига ўта хавфли таъсир кўрсатган узум филлоксерига (Yitcus vitifolii Fitch.) қарши йиртқич канани Tyroglyphus phylloxerae Riley топган [71; 13–14-б.].
Рус олими И.И.Мечников ғалла ёки кузка қўнғизи (Anisoplia austriaca Herb.) билан лавлаги узун бурунига (Bothynoderes punctiventris Germ.) қарши яшил мускардина (Metarrhizium anisopliae Metch.) қўзғатувчилардан фойдаланиш юзасидан тажрибалар ўтказган. И.М.Красильшик эса кейинчалик бу замбуруғни кўпайтиришни биринчи бўлиб йўлга қўйди ва Россияда зарарли ҳашаротларга қарши курашишнинг микробиологик усуллари асосчиси бўлиб қолди [84; 123–124-б.].
XIX аср охирида АҚШда йиртқич ва паразит ҳашаротларни интродукция қилиш (четдан келтириб урчитиш) ва иқлимлаштиришга киришилди. Австралия тарновсимон қуртига (Iceria purchase Mask.) қарши курашиш учун Австралиядан Калифорнияга родолия йиртқич қўнғизи (Rodolia cardinalis), цитрус унсимон қурти (Pseudococcus gahani Green) ва узум унсимон қуртига (Ps citri Rissa) қарши эса криптолемус (Criptolemus montrouzieri Muis.) олиб келинган [84; 123–124-б.].
1903 йилда Туркистонга Харьков губерниясидан олиб келинган тухумхўр теленомуслар (Telenomus) ҳавсани йўқотишга ёрдам берди. А.Ф.Радецкий шунга ўхшаш тажрибани бироз кейинроқ такрорлаб, Астрахань губерниясидан Туркистонга олма мевахўри (Laspeyresia pomonella), тухумлари паразити - трихограммани олиб келди. Трихограммани сунъий йўл билан кўпайтириш бўйича ўтказилган тажрибаларда В.П.Поспелов катта муваффақиятларни қўлга киритди [80; 301–302-б., 84; 123–124-б.].
Ўтган асрнинг 80-йилларида С.А.Алимухамедов, А.Қодиров ва Б.П.Адашкевичлар оққанотнинг паразити энкарзия ва эритромицерусни зараркунандага қарши қўллаш мақсадида ватанимизга Исроилдан олиб келиб, иссиқхоналарда кўпайтиришган. 1989-йили оққанот ва бошқа сўрувчи зараркунандалар сонини бошқариш мақсадида Х.Х.Кимсанбоев ва М.И.Рашидовлар Украинадан йиртқич қандала макролофусни олиб келишган [129; 18–19-б.].
В.А.Шепетильникова тавсияси билан Ўзбекистоннинг Ўрта Осиё ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий тадқиқот институтида 1967 йилда трихограммани лаборатория шароитида кўпайтириш бўйича илмий изланишлар олиб бориш бошланди. 1969 йилига келиб Ўрта Осиё Республикаларида трихограмма турларини излаб топиш ва уларнинг турларини аниқлаш борасида тизимли ишлар ташкил қилинди. Дастлаб Фарғона вилоятида трихограммани маҳаллий тури топилиб, бу тур кейинчалик О.В.Капустина томонидан Thrichogramma evanescens Westv эканлиги аниқланди. 1974 йилда Қорақалпоғистон Республикаси шароитида Thrichogramma pintoi (euproctidis) тури илдиз қурти тухумидан Л.А.Қашқарова томонидан олинди [40; 55–56-б.].
Карадрина қуртини бракон билан зарарланиши ҳақида Н.П.Симонов биринчи бўлиб маълумот берган. Кейинчалик С.Боголюбова помидорда ғўза тунлами қуртини зарарлаган текинхўрларни бошқа экинларда учрайдиган зараркунандаларга ҳам қўллаш кераклигини таклиф этган [40; 61–62-б.].
Зараркунандаларга қарши биологик кураш усули паразит ва йиртқич бўғимоёқлилардан - ҳашарот ва каналар, микроорганизмлар ҳашаротхўр қушлар ва йиртқич умуртқалилардан иборат табиий душманлардан фойдаланишга асосланган [101; 65–66-б.].
Одатда кўпгина ҳаммахўр энтомофаглар табиий шароитларда зараркунандаларни мустақил равишда камайтириб тура олмайди. Чунки, уларнинг ривожланиши зараркунанданинг тегишли тури кўпайиши билан мос келмайди. Бундай энтомофагларнинг нуфузи қўшимча хўжайинларга боғлиқ бўлади ва суст ортиб боради [37; 33–36-б.].
Ҳозирда республикамиз агроценозида зараркунандалар миқдорини бошқаришнинг бир неча усуллари мавжуд бўлиб, шулардан, фақатгина ғўзани зараркунандалардан ҳимоя қилишнинг 90% улуши биологик ҳимоя қилиш усулига тўғри келади [38; 17–27-б., 39; 4–5-б].
Зараркунандалар миқдорини камайтиришда паразитларнинг аҳамияти бениҳоядир. Жумладан, айрим тур паразитлар зарарли тунламларининг 30-45%, ғўза битларининг эса 42% гача сонини камайтириб туриши кузатилган [128; 61–65-б.].
Ҳозирда биолабораторияда кўпайтирилиб қўлланилаётган тур паразитлар бракон, трихограмма ва энкарзия ҳисобланиб, уларни сифатли ва тўғри қўлланилиши агробиоценоз ўсимлик зараркунандаларини 70-80% гача сонини камайтиради [82; 44–46-б.].
Б.А.Сулаймонов зараркунандаларни иссиқхоналардаги сонини бошқариш учун ғўза тунламини тухумига қарши трихограммани, унинг қуртига қарши браконни, олтинкўзни занг канасига, энкарзияни оққанотга қарши, ўсимлик битларига қарши олтинкўз ва галлица афидимизани қўллашнинг самарали сарф миқдорини, қўллашнинг схемаси ва муддатлари ишлаб чиқилган [111; 8-б].
Чет эл олимлари П.А.Элиопоулос, Г.Ж.Статхаслар томонидан бракон паразити (Habrobracon hebetor Say) ни пахтачиликдаги зараркунанда ҳашаротларнинг қуртларига репродуктив таъсири ўрганилган. Улар браконни маълум ўлчамли юза майдонга 1; 5; 15; ва 30 донадан тарқатиб 1 кун ўтгандан сўнг самарадорли текширилганда 1 дона ва 5 дона бракон тарқатилган майдонда паразитнинг зарарлаш кўрсаткичи паст, 15 дона ва 30 дона бракон тарқатилган майдонда юқори эканлигини аниқлаганлар. Уларнинг хулосаларига кўра, пахта майдонига браконни тарқатиш бир юза майдон ҳисобига 15 донадан кўп бўлгандагина самаралироқ эканлигини исботлайди [157; 982–983-б.].
Илмий изланишлар олиб бораётган Эрон олимлари Д.Саадат, Али Р.Бандани, Мехди Дастранжлар ўзларининг тадқиқот натижаларига асосланиб, бракон (Habrobracon hebetor Say) хақиқатда полифаг паразитоид бўлиб, турли зараркунандаларни бартараф этадиган биологик восита ҳисобланади, лекин уни биологик параметрлари ҳақида маълумотлар етарли даражада маълум эмас деб таъкидлайдилар ва ўзларини изланишлари давомида турли номли Ectomyelois, Plodia interpunctella, Ephestia kuehniella, Helicoverpa armigera ва Malacosoma disstria ҳашаротларга бракон паразитининг биологик параметрларини ҳамда (α амилаза ва протеаза) озиқ-овқат хазм этувчи ферментларни таъсир кўрсатиш даражалари ўрганганлар. Уларнинг хулосаларга кўра, браконни нафақат қишлоқ ҳўжалик заракунандаларига қарши балки, қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотларини сақлаш жараёнида пайдо бўладиган турли ҳил зараркунандалар қарши курашда қўллаш ҳам я хши самара беради деб ҳисоблайдилар [155; 495–500-б.].
С.Дусмановнинг олиб борган илмий тадқиқотчиларига кўра, Ўзбекистон Республикасининг Самарқанд вилоятидаги кунгабоқар экинларда кунгабоқар парвонаси (Homoeosoma nebulella Hb) зараркунандаларнинг 24,7% ни ташкил этишини, бу заракунандага қарши курашиш учун зараркунандаларнинг личинкасига энтомофаглардан бракон паразити (зараркунанда : паразит) 1:5 ва 1:10 нисбатда қўллаганлар. Энтомофагларнинг самарадорлиги йиғилган ҳосил миқдорига қараб ҳисобга олинган ва ижовий самара берган [66; 36–38-б.].
Р.А. Жумаев дунё бўйича илк бор бракон авлодларини in vitro усулида кўпайтиришда сунъий тунлам қуртлари яратган. Braconidae оила вакиллари асосий икки тури (Bracon hebetor Say; Bracon juglandis Ashm) in vitro усулида кўпайтирилган ва самарали бўлган сунъий озуқа муҳитлари яратилган. Бунда: Bracon hebetor Say турини нормал озиқланиши ва ривожланиши учун мум парвонаси ёки кўсак қурти гемолимфаси, гемолимфа 52,0 %, тухум сариғи 30,0 %, табиий сут 18,0 %. Bracon juglandis Ashm турини нормал озиқланиши учун ун парвонаси гемолимфаси (A1) 55,0 %, тухум сариғи (A3) 22,5 %, табиий сут (A4) 22.5 % сунъий озуқа муҳитлари мақбул деб топилган [69; 17–18 б.].

Download 21,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish