Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик – Қурилиш институти



Download 3,35 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/71
Sana22.02.2022
Hajmi3,35 Mb.
#98749
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   71
Bog'liq
2-qism

Фойдаланилган адабиётлар 
1.
Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг 2018 йил 5 июндаги “Олий таьлим 
муассасаларида таьлим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга 
оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таьминлаш 
бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори. 
2.
Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил 20 апрелдаги “Олий таьлим
тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори 
3.
WWW.Uza.uz
 
 
 
 
62


НАЗАРИЙ БИЛИМ ҲАМДА КЎНИКМАЛАРНИ АМАЛИЁТДА 
ҚЎЛЛАНИШДА ИННОВАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИНГ ЎРНИ 
О.Х. Азимов (НамМТИ) 
 
Кейинги йилларда мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий ривожлан-
ишнинг устувор йўналишларига ҳамда халқаро стандартлар талабларига мос 
келадиган олий таълим тизимини яратиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга 
оширилмоқда. Шу билан бирга олий таълим муассасаларида таълим сифатини 
оширишда инновация, инновацион ғоя, инновацион технология каби тушун-
чалар республикамизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар, 
ижтимоий ва иқтисодий соҳалардаги янгиланишларда ўз сўзини айтмоқда. 
Замонавий шароитларда жаҳон фани ва инновация фаолиятининг ютуқларидан 
кенг фойдаланиш жамият ва давлат ҳаётининг барча соҳаларини изчил ва 
барқарор ривожлантиришнинг, мамлакатнинг муносиб келажагини барпо 
этишнинг муҳим омили бўлиб бормоқда Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг 2017 
йил 20 апрелдаги “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-
тадбирлар тўғрисида”ги ва 2018 йил 5 июндаги “Олий таълим муассасаларида 
таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг 
қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-
тадбирлар тўғрисида”ги қарорларида ҳам ушбу масалага алоҳида урғу берилди. 
Шу боис, таълим соҳасида инновацион технологиялардан фойдаланиш ушбу 
масалани ҳал этишда муҳим аҳамият касб этади. 
Ана шундай инновацион технологиялардан бири сифатида Олий таълим 
муассасаларида таҳсил олаётган талаба ёшларни келгусида етук мутаҳассис 
кадр бўлиб етишиши учун соҳа корхоналарининг ишлаб чиқариш технология-
лари ва уларнинг ички ва ташқи тузилиш механизмларини ўрганилиб, ушбу 
жараёнда тадқиқ этилган замонавий технологиялар ҳақидаги маълумотларга 
таянган ҳолда ёш мутахассис кадрлар орасида кенг қамровли тарғиботини 
амалга ошириб боради. 
Ушбу ўрганишлар босқичма-босқич амалга оширилади. Бунга кўра 2-3 
босқич талабаларидан иборат ҳар томонлама юқори салоҳиятга эга бўлган, бир 
нечта чет тилларини биладиган талабалардан иборат гуруҳ таркиби тузилади. 
Унинг асосий мақсади: илмий-амалий изланишлар, замонавий технология ва 
технологик жараёнларни тўғридан-тўғри кузатиш, амалий жиҳатдан ўрганиб 
бориш ҳамда ривожланган давлатлардаги замонавий технологиялар билан кенг 
қамровли тартибда танишиб чиқиш имконини беради. Тадқиқотчилар ОТМ 
лабораторияларида ўзлаштирилган билим ҳамда кўникмалардан кенг 
фойдаланган ҳолда, ўз билим ва салоҳиятларини ишлаб чиқариш корхона ва 
бошқа кўплаб линияларда амалиётга тадбиқ этадилар. Бу орқали кичик 
тадбиркорликка кенг йўл очиб берилаётгани, ишлаб чиқариш соҳалари ва 
технологик линиялар турлари ортиб боришини изчил такомиллаштириб бориш 
ҳамда ишлаб чиқаришда экспорт хажмини ошириш ва импорт махсулотларни 
маҳаллийлаштириш орқали кичик тадбиркорликни йўлга қўйишда муҳим 
аҳамият касб этади. Бугунги кунда мамлакатимизда фаолият олиб бораётган 
63


ишлаб чиқариш корхоналарида замонавий техника, технологиялардан кенг 
фойдаланилаётганлиги ҳам бунга яққол мисол бўла олади Бу жараён юқори 
тезликда амалга оширилаётгани боис янги фан ва техника ютуқлари эришган 
технологиялар тўғрисидаги маълумотлар базасини яратишни ҳам асосий 
мақсадларидан бири этиб белгилайди. 
Хулоса қилиб айтганда, таълим сифатини ошириш бўйича назарий билим 
ҳамда кўникмаларни амалиётга тадбиқи борасида шу кунгача йўл қўйиб 
келинган хато ва камчиликларимизни ўрнини тўлдиришимиз ҳамда бу орқали 
мутахассис кадрларнинг ҳар томонлама салоҳиятини янада оширишга катта 
ҳисса қўшган бўламиз. 

Download 3,35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish