Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик – Қурилиш институти



Download 3,35 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/71
Sana22.02.2022
Hajmi3,35 Mb.
#98749
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   71
Bog'liq
2-qism

Фойдаланилган адабиётлар 
1. Тайлақов Н.И. Масофали ўқитиш курсларининг модель ва шакллари 
 
Халқ таълими. –2004. –№2. –Б. 85–89. 
2. Тайлақов Н.И. Республикамиз узлуксиз таълим тизимида масофадан 
ўқитишни жорий қилишнинг истиқболлари
 Международная научно–
практическая конф. «Применение Internet в учебном процессе». Тез. докл. 
Москва – Ташкент. –2002. С.–42–43. 
3. Усмонов М. Мультимедиа муҳитида ўкитиш курсларини ишлаб чикиш. 
Материалы Межзональной научно-теоретической конференции Иктидорли 
талабаларнинг “Ёшлар ва замонавий техника ва технологиялар” Жиззах 28-29 
март, 2008. 370 б. Жиззах. 2008, 322-324 б. 
ТАЪЛИМ СИФАТИНИ КАФОЛАТЛАШДА ИННОВАЦИОН 
ДАСТУРИЙ-ДИДАКТИК МАЖМУАНИНГ ЎРНИ 
проф. Х.А.Тўракулов, магистрант Н. С. Жабборов(ЖДПИ) 
 
Маълумки, билиш фаолиятининг самарадорлиги кўп жиҳатдан 
фойдаланилаётган илғор технологиялар ва ўқув воситаларнинг хусусиятларига 
боғлиқ бўлади. Бу маънода янги ахборот технологияларнинг дидактик 
хоссалари таълим амалиётида юкори самарадорликка омилдир. Бу борада 
инновацион дастурий-дидактик мажмуадан ўқув жараёнида фойдаланишда 
қуйидаги таълим самарадорликларини қўлга киритиш нуқтаи назардан иш 
тутиш лозим бўлади. Бунда профессор – ўқитувчи ҳам, талаба ҳам қўлай 
вазиятлардан фойдаланиб, тушунтириш ва тушунтиришнинг оптимал 
вариантига эга бўлади. Бунга талабаларнинг билим, кўникма ва малакаларини 
эгаллашидаги самарадорликка эришиш, дарс машғулотларини оптимал 
вариантларини ташкил қила олишга шароит яратиш, ўқитишнинг энг 
прогрессив усулларидан фойдаланишга имконият яратганлигига ишонч ҳосил 
қилиш, ўқитувчи ва талабаларнинг ўзаро ҳамкорлиги нафақат ўқитувчиларнинг 
ўзи янги билимларга эга бўлиши, балки бунда талабаларнинг ҳам ўзгача 
янгиликлар оламига кириб бориши муҳитини ҳам ташкил қилмоғи лозим ва бу 
билан талаба ўзига интеллектуал қадриятни эгаллаганлигини сезса, унинг бу 
соҳага иштиёқи (қизиқиши) ортиришлиги асосида таълим жараёнини ташкил 
этиш лозим, мавзу мазмунини тўлиқ ўзлаштиришга имконият яратилишини 
эътиборга олиш, ўкитувчи инновацион дастурий-дидактик мажмуа асосида 
таълим берганда ўқув материалларидан вариантив фойдаланишга имкон 
яратилишини, яъни ягона муайян таълим жараёнида анъанавий ва инновацион 
компонентларни мувофиқлаштириш ва муқобиллаштириш вазифасини ҳал 
75


этишни илмий- услубий жиҳатдан ҳал этиш лозим, ўқитувчи инновацион 
дастурий-дидактик мажмуанинг компонентларидан бири бўлмиш ўқув 
материалларини электрон шаклларини яратишда анъанавий – дидактик 
ишланмаларни яратишга нисбатан махсус дидактик ёндашувларни онгли 
равишда сезиш лозим, инновацион дастурий-дидактик мажмуадан амалий 
фаолиятда 
фойдаланишда 
ўқитувчи, 
талабалар 
касбий 
фаолиятини 
юксалтиришда таълим самарадорлиги бўйича тасдиқданган услубий 
тамойиллар, уларга мос дидактик асослар, кўргазмали воситалар ва дастурий 
таъминот, шунингдек, мустақил таълим бўйича ўзлаштириш лозим бўлган 
билимлар сифатини аниқловчи тест-саволлари тўплами ҳамда ўкув 
жараёнининг сифатини кўрсатувчи мониторингдан мунатазам фойдалана 
олишдек интеллектуал салоҳиятга эга бўлиш лозим.
Умуман олганда, педагогик инновациялар таснифларини, уларнинг 
мазмуни – моҳиятини мақсадга муофиқ ёритилиши ва ўкув жараёнига жорий 
этиш йўлларини илмий-услубий жиҳатдан асослаш, таълимнинг барча 
босқичларида юқори самарадорликни қўлга киритиб, ссзиларли сифат 
ўзгаришларини қилиш имкониятини таъминлайди.
Институтимизда хусусан, бошланғич таълим факультетида бу борада 
муайян ишлар қилинмоқда. Жумладан, миллий - маънавий қадриятларни 
талабалар онгига сингдиришда ахборотли тохнологиялар яратилди, яъни 
Н.Х.Кушвактов томонидан «ҚАДРИЯТЛАР» номли компьютерли тизим 
яратилди, «БУНЁДКОР» номли компьютерли тизимни яратишга маълумотлар 
баъзаси ва дастурий таъминот татқиқотчиси О.А.Равшанов томонидан 
яратилди, 
Ш.М. 
Камолова 
томонидан 
бўлажак 
бошлангич 
синф 
ўқитувчиларининг илмий дунёқарашларини юксалтиришга асосланган «Шахс 
камолоти» номли компьютерли тизим учун ахборотли таъминотни тайёрлаш 
технологияси ва С.Т.Алиқулов томонидан бўлажак мутахассисларни 
тайёрлашда тушунчалар узлуксизлиги ва ўзвийлигини таъминлашнинг 
ахборотли технологияси тайёрланди. Булар асосида педагогик инновацияларни 
ишлаб чиқиш ва жорий этишнинг зарурий кетма-кетлигини амалга ошириш 
орқали таълим тизимида сезиларли инновацион ёндашувлар қилишга 
эришилди. Бунинг натижасида юқори малакали, жаҳон таьлими талабаларига 
жавоб берадиган, рақобатбардош мутахассислар тайёрлашга эришилади. 
Албатта, бу зарурий кетма-кетликни жорий этиш борасида кенг миқёсидаги 
илмий тадқиқот ишлари олиб борилиши мумкин ва уларга ўз соҳаларининг 
мутахассис олимларини жалб этиб, ҳамкорликдаги фаолиятини олиб боришга 
тўғри келади. 
Бу борада олиб борилган кўп йиллик илмий изланишларимиз 
натижаларининг кўрсатишича таълим-тарбия жараёнига инновацион дастурий-
дидактик мажуани қўллаш қуйидагидек қатор таълимий афзалликларни қўлга 
киритиш имкониятини берар экан: 
-
ўқитишнинг ижодий муҳити яратилади; 
-
талаба сифатли ва ишончли ўқув - дидактик ва интеллектуал 
маълумотлар билан таъминланади, яъни улар ўзи шуғилланаётган соҳа бўйича 
илм-фан ва техника-технологияларни энг сўнгги ютуқларидан хабардор бўлади; 
76


-
инновацион дастурий-дидактик мажмуа барча турдаги ўқув 
машғулотларида компьютер дастурининг қўлланилишини таъминлашга имкон 
яратади;
-
иниовацион дастурий-дидактик мажмуа талабаларни янги ахборот 
технологияларидан фойдаланишга ўргатади ва уларнинг касбий фаолиятида 
мустақил ҳолда билимлар эгаллашларида ишончли унверсал восита сифатида 
бўлиб, янги ахборот технологияларидан фойдаланишга эҳтиёж ва мойилликни 
кўчайтиради.
Бундай жараённинг диққатга сазовор жойи шундаки, бўлажак мутахассис 
ўз касбий фаолиятини такомиллаштиришга онгли ва ижодий ҳолатда ёндашади. 
Демак, педагогик инновациялар, хусусан инновацион дастурий-дидактик 
мажмуа кенг қамровли, кўп функцияли мураккаб динамик ижодий ташкилий-
педагогик интеллектуал мулк бўлиб, унинг ёрдамида таълим-тарбия 
жараёнининг истиқболли ва самарали услубиятини яратиш мумкин ҳамда 
«Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» да қайд этилган рақобатбардош 
замонавий мутахассисларни тайерлашга эришилади.

Download 3,35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish