Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик – Қурилиш институти


КОЛЛЕЖЛАРДА УМУМИЙ ХАМШИРАЛАР ТАЁРЛАШДА ТИББИЙ



Download 3,35 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/71
Sana22.02.2022
Hajmi3,35 Mb.
#98749
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   71
Bog'liq
2-qism

КОЛЛЕЖЛАРДА УМУМИЙ ХАМШИРАЛАР ТАЁРЛАШДА ТИББИЙ 
БИОЛОГИК ФАНЛАРИНИ ЎҚИТИШНИНГ ЎЗИГА ХОС 
ХУСУСИЯТЛАРИ 
проф. Т.А.(Сагатов ТТА).,
т.ф.н Г. Г. Камолова (Чортоқ коллежи ўқитучиси) 
Мустақил Республикамиз учун рақобатбардош, юқори малакали 
кадрларни тайёрлаш талаблари таълим тизими олдига янги вазифаларни 
қўймоқда. ХХ асрда, айниқса асрнинг иккинчи ярмидан бошланган илмий–
техникавий революция туфайли ахборотлар ҳажмининг кескин ортиб бориши 
билан тайёр билимларни эгаллашга қаратилган, асосан ўқитувчининг фаол 
меҳнатига асосланган анъанавий таълим ўз аҳамиятини йўқотмоқда. Ҳозирги 
таълим жараёнида зарур билимларни ўқувчиларнинг ўзлари қидириб топиши, 
мустақил ўрганиши ва хулоса чиқаришига имкон берадиган замонавий 
педагогик технологияларга эътибор кучайиб бормоқда. 
Тиббиёт колежларида юқори малакали мутахассис тайёрлаш учун тиббий 
биологик фанларини ўқитишда замонавий янги педагогик технологияларни 
жорий этиш ва таълим самарадорлигини ошириш мақсадида амалда 
таълимнинг турли усул ва воситаларни қўллашни тадбиқ этиш учун аввало 
таълимнинг дидактик тамойиллари, таълим шакллари, ўқитиш воситалари ва 
ҳакозоларни инобатга олиш муҳим саналади. Жумладан, таълим шаклларидан 
тўғри фойдаланишни ташкил этишда уларни ўқув жараёнидан тутган ўрни 
ҳамда уларга қўйиладиган талабларга эътибор қаратиш лозим бўлади. 
Тиббий биологик фанларни ўрганишда талабаларнинг ижодий 
фикрларини ривожлантиришга таъсир кўрсатиши, соҳага оид тушунчаларни 
чуқур тушуниши, назарий масалалар билан амалиётни боғлаш маҳоратини 
ҳосил қилишлари учун маъруза қуйидаги асосий талабларга жавоб бериш керак: 

Маълум бир йўналишга, технологиянинг асосий қонунлари, 
жараёнларини, тараққиётнинг муаммоларини таҳлил қилишга қаратилган бўлиши 
керак. Шунингдек, ёш авлоднинг дунёқарашини шакллантириш, ҳаёт кечириш
тарзини танлашнинг тарбиявий аҳамиятини ошириши лозим.

Илмийлиги жиҳатдан назария асосларини амалиёт билан, масаланинг 
қўйилишини илмийлик билан ҳамда иқтисодиётнинг янги долзарб масалаларига 
ижодий ёндашиш билан, назарий далилларнинг мантиқийлик билан узвий 
89


бирлиги таъминланиши керак. 
Тиббий биологик фанлардан маъруза ўқиш учун ўқитувчи олдига 
қуйидаги вазифаларни қўяди: 

талабаларга ўқитиш технологиясига оид тиббий биологик фанларнинг 
назарий бойлигини очиб бериш; 

дунёдаги машҳур соҳанинг илғор етакчилари, технологияларнинг 
ишлари, технологиядаги эришилаётган янги ютуқлар ва уларни чуқур ўрганиш 
ҳамда таҳлил этишга ёрдам бериш; 

бир фандан олган билимларини бошқа фанларни ўрганишда ижодий 
қўллашларига ёрдам бериш; 

талабалардан етук клиник мутахассис тайёрлаш тиббий биологик 
фанларни ўқитишда мураккаб технологик ва бошқа муаммоларни ечиш учун 
тўғри йўл топиш борасида ўзига ишонч рухини тарбиялаш. 
Маърузанинг самарасини оширишда кўргазмали қуроллар (диаграмма, 
схема, жадвал, график кабилар)нинг аҳамияти каттадир. Кўргазмали қуроллар 
орқали ахборотни қабул қилиш, мавзуни чуқурроқ тушунишга, ўқув 
материалини хотирада узоқ сақланишига ёрдам беради. Лекин кўргазмали 
қуролларга хаддан ташқари берилиб кетиш ҳам керак эмас, чунки аудитория 
билан мулоқот йўколади ва натижада маърузанинг самараси пасаяди. Аммо 
танлаб олинган, тайёрланган кўргазмали қуроллар сўзсиз маъруза самарасини 
анчагина оширади. 
Амалий машғулотларда талабаларни билим олишлари, уни пухта 
ўзлаштиришлари ва олган билимларини келгусида реал ҳаётда қўллашни 
ўрганишларида алоҳида ўрин тутади. Шунинг учун ҳам, семинар дарсини 
қизиқарли, талабаларни фаол қатнашишларини таъминлайдиган усулларни 
қўллаб, ўтиш муҳим аҳамиятга эга. 
Амалий машғулотни ўтиш жараёнининг талабалар билимларини 
мустаҳкамлашни таъминловчи, ижодий қобилиятларини намоён қилувчи 
шаклидир. Амалий машғулотларнинг мақсади талабаларнинг чуқур билим 
олишини таъминлаш, олган билимини реал ҳаётда қўллашга ўргатишдир. 
Амалий машғулотларда эса кўпроқ тасвирли ва реал воситалардан, эскиз, 
чизмалар, асбоб-ускуналардан фойдаланилса натижа янада самарали кечади. 
Таълим воситаларидан фойдаланишда уларни муайян мақсад, 
мўлжалланган гуруҳ, махсус соҳа ва усулларга мос ҳолда танлаш муҳим ўрин 
тутади. 
Тиббиёт олийгоҳлари давлат таълим стандартларига мувофиқ, клиник 
мутахассисларга 
таълим 
беради. 
Ўқувчиларнинг 
имкониятлари 
ва 
қизиқишларини ҳисобга олган ҳолда уларнинг жадал интеллектуал 
ривожланиши 
чуқур, 
соҳалаштирилган, 
табақалаштирилган, 
касбга 
йўналтирилган таълим олишни таъминлайди. 
Шундай қилиб, олий ўқув юрти ўқитувчилари дарс ўтишда, албатта, ўқув 
юртининг, ундаги таълим олувчиларнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга 
олишлари, шу билан бирга, уларни дарсга фаол қатнашишларини таъминловчи, 
тафаккурни ўстиришга, ривожлантиришга қаратилган ўқув усулларини 
қўллашга эътибор беришлари лозим 
90



Download 3,35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish