Ўз-ўзидан видео дарс олиниши учун ўқитувчи яҳши тайёргарлик билан келади,
талабалар чиройли ўқув формаларида бўлишга ҳаракат қилишади, дарс
машғулоти ортиқча шовқин бўлишини олдини олади. Пировардида сифатли
видео дарс замонавий қилиб айтганда “ofline video dars” пайдо бўлади.
Юқоридаги фикрларимизда мустақил иш мақзуси ҳақида қисқача урғу
бериб ўтилган эди. Олий таълим муассасаларида мустақил иш бу фан
мавзуларидан ёки фан мазмунини ўзида акс эттирган мустақил иш
топшириғидир. Унда талаба мустақил тарзда изланиб, янгиликларни ўрганиб
мавзу бўйича билимларни мустаҳкамлашга асосланган. Мутақил таълим бўйича
ўзлаштирилган билимларни қоғозда ҳисобот кўринишида тайёрлаб ўқитувчига
топшириш билан якунланади. Шу ўринда бир маълумотни келтириб
ўтмоқчимиз. Ҳозирги кунда республикадаги қоғоз хом ашёсига бир йиллик
эҳтиёж жами 350 минг тонна бўлса, шундан 120 минг тоннадан зиёди офсет ва
газета қоғозигадир. Китоб, журнал, газета, ўқув дафтари, офис қоғози ва бошқа
оқ қоғоз ва босма маҳсулотлари айнан офсет ва газета қоғозидан ишлаб
чиқарилади. Мамлакатимиздаги матбаа корхоналарида асосан чет эл қоғозлари
ишлатилади
[1]
.Бу катта қийматдаги валютани четга чиқиб кетиши ва миллий
валютамизнинг инфляцияси демакдир. Ушбу рақамларда олий таълим
тизимидаги мустақил ишларнинг ҳам оз бўлсада ҳиссаси бор. Мустақил
ишларни талабалар томонидан бажарилишини замонавий информацион
технологиялардан фойдаланиб топшириш қоғоз истеъмолини камайтиришга
ҳисса қўшиши мумкин. Бугунги кунда Республикамизда 86 та олий таълим
муассасалари борлигини ва уларда талабаларнинг мустақил таълимларини
қоғоз чоп этилган ҳолда ҳисобот қилиб тайёрлашларини ҳисобга олсак йиллик
қоғоз истеъмолидаги улушни тасаввур қилиш қийин эмас. Бунинг олдини олиш
учун мустақил таълим мавзулари бўйича тайёрланган ҳисоботни талабалар
видео файл кўринишида тайёрлашлари керак деб ўйлайман. Видео файлли
мустақил ишига айтайлик регламент ва талаблар қўйилади. Кейин бу видео
мустақил ишлар бошқа талабаларга ҳам тарқатилади. Натижада мустақил
ишлар арҳиви пайдо бўлади. Талабалар тайёр мустақил ишлар видео
ҳисоботини мустақил тарзда ўрганиб олаверадилар. Мустақил ишларни қабул
қилиш учун ўқитувчи ўзи учун қулай бўлган бўш вақтларида кўриб баҳолайди.
XXI асрда информацион технолгиялар асрида дарсларни ва мустақил
ишлар ҳисоботларини видео файллар кўринишидаги шакллари таълим
тизимининг самарадорлигини оширишнинг янги марраларини эгаллашга ёрдам
берса не ажаб.
Do'stlaringiz bilan baham: