Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик – Қурилиш институти


қўллаш ва ахборот оқимидан оқилона фойдаланишга



Download 3,35 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/71
Sana22.02.2022
Hajmi3,35 Mb.
#98749
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   71
Bog'liq
2-qism

қўллаш ва ахборот оқимидан оқилона фойдаланишга ўргатишдан иборат эди.
Айнан шу мақсадда талабаларни ўзлаштирилаётган фанга бўлган 
қизиқишини ошириш учун дарс ўтиш жараёнида муаммо сифатида уларга 
таниш бўлган, тасаввурларида тўла мужассамланувчи объектлар ҳақидаги 
топшириқлар (Схемотехника, Ахборот хавфсизлиги, Метрология ва 
стандартлаштириш, Компьютер тармоқлари, Маълумотлар базасини бошқариш 
тизимлари фанлари бўйича) ишлаб чиқилди ва улар асосида тадқиқот ишлари 
амалга оширилди ва улар замирида битирув малакавий ишлари мавзулари 
шакллантирилди ва уни натижаларини ўқитилаётган фанларга қўлланди.
 
 
52


МАШИНАСОЗЛИК ФАНЛАРИНИ ЎҚИТИШДА ЭЛЕКТРОН 
ДАРСЛИКЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШНИНГ РОЛИ 
кат. ўқит. А.Ҳайдаров, тал. З.Ҳайдарова (НамМҚИ) 
Замонавий таълим шароитида олий ўқув юртлари талабаларининг 
мустақил ишлаш фаолиятини ошириш, уларнинг ижодий қобилиятларини 
ривожлантириш илғор педагогик технологиялардан ҳамда янги авлод ўқув 
адабиётларидан фойдаланишни талаб этади. Шу билан бирга бугунги кунда 
ахборот ва коммуникация технологияларининг кириб келиши билим 
узатилишининг янги шакллари ва воситаларини ишлаб чиқишни тақозо этади. 
Бундай шакллардан бири фанларни электрон таълим заҳиралари воситасида 
ўқитишдир.
Электрон таълим заҳиралари воситасида таълим бериш педагогик 
адабиётларда компьютерли ўқитиш технологияси деб юритилади.
Электрон дарслик воситасидан фойдаланишда талабаларга қуйидаги 
қулай имкониятлар яратилади: 
- компьютер технологияларидан фойдаланган ҳолда талабалар катта 
миқдордаги топшириқларни тез бажаришга улгурадилар, ечимлар ва уларнинг 
график талқинини таҳлил қилиш учун сарфланадиган вақтни тежайдилар; 
- компьютер олдида мустақил иш шаклида машғулот ўтказиш имконини 
беради; 
- талабалар билимлари тез ва самарали назоратдан ўтказилади ҳамда 
уларга баҳо берилади.
Электрон дарслик – дастурий-услубий комплекс бўлиб, талабага ўқув 
материалларини мустақил ўзлаштиришига ёрдам беради ҳамда фаннинг мазмун 
моҳиятига диққатни жалб этган ҳолда кўп сондаги маълумотларни қараб чиқиш 
ва кўпроқ амалий машғулотларни бажаришига имкон беради. Электрон 
дарслик анъанавий ўқитиш услублари ўрнини боса олмайди, бироқ уларга 
қўшимча равишда, талабаларнинг адабиётлар, маърузалар матни, мисол ва 
масалалар тўплами билан самарали ишлашларига замин яратади. Замонавий 
электрон дарсликларни яратишдан кўзланган мақсад нафақат дарслик ва ўқув 
қўлланмаларни афзаллик томонларини акс эттириш балки замонавий ахборот 
технологиялари ҳамда мультимедия имкониятларини кенг қўллашдан 
иборатдир. 
Электрон дарслик яратиш жараёни бир вақтнинг ўзида яратилаётган 
дарслик соҳасини ҳамда ахборот технологиялари соҳасини чуқур билишни, 
“фан маърузачиси” ва “мутахассис-дастурчи” каби 2 та мутахассиснинг 
ҳамкорликда иш олиб боришини талаб этади. 
“Машинасозлик технологияси асослари” фанидан яратилган электрон 
дарслик юқорида санаб ўтилган талабларни ўзида мужассамлаштиради. Ушбу 
электрон дарслик талабаларга фанни чуқур ўзлаштиришлари, фаннинг боб ва 
мавзуларини тез қидиришлари, мавзулар бўйича саволларга жавоб 
тайёрлашлари, фан бўйича ўз билимларини тест саволлари ёрдамида синаб 
боришлари ва адабиётлар билан тез ишлашлари учун имкониятлар яратади.
53


Электрон дарсликнинг ўзига хос томонларидан бири шундаки, унда 
иллюстрациялар кўп берилган. Улар машинасозликда аниқликка эришиш 
усуллари, механик ишлов бериш хатоликлари, технологик тизимнинг бикрлиги, 
машинасозликда базалаш ва базалар, ўлчам занжирларининг турлари, уларни 
ҳисоблаш усуллари, қўйимлар, уларни ҳисоблаш, технологик жараёнлар 
вариантларини иқтисодийлигини ҳисоблаш, йиғиш ҳамда унинг турлари каби 
мавзуларни яққол тасаввур қилишга имкон беради.
Бундан ташқари аксарият мавзуларда шу мавзуга оид мисоллар ва 
масалалар келтирилган бўлиб, бу талабаларнинг олган назарий билимлари 
асосидаги кўникмаларини шаклланишига имкон яратади. 
Электрон дарслик охирида талабалар учун топшириқлар тузилган. Улар 
бу топшириқлар бўйича деталь ва заготовка эскизларини чизишлари, кесиш 
режимларини, кесиш, ўлчаш асбобларини танлашлари, бошқа ишларни 
бажаришлари лозим бўлади. 
“Машинасозлик технологияси асослари” фанидан яратилган электрон 
дарслик таркибига қуйидагилар киритилган: 
- давлат стандартига мос равишда тузилган қисқа фан дастури, фаннинг 
асосий мавзулари рўйҳати (боблар бўйича) ва иллюстрациялари, фан бўйича 
саволлар тўплами, тестлар, электрон дарсликнинг ахамияти ва долзарблиги; 
- фанни чуқур ўзлаштириш учун керак бўладиган бошқа базавий фанлар 
рўйҳати; 
- фаннинг структураси (бўлимлари), уларнинг бир-бири билан 
функционал ва мантиқий боғланишлари, бир мавзуда туриб бошқа мавзуларга 
тез ўтиш имкониятлари ва ҳоказо. 
Электрон дарсликнинг асосий менюси дизайнига алоҳида эътибор 
қаратилган бўлиб, унда кириш, боблар, саволлар, тест, адабиётлар тўғрисидаги 
маълумотлар алоҳида тугмачаларга киритилган. Бундан ташқари унда фаннинг 
номи, машинасозлик соҳаси билан боғлиқ бўлган эмблема ва электрон дарслик 
деган ёзувлар анимациялар кўринишида акс эттирилган.
Электрон дарсликлар воситасида ўқитишни янада такомиллаштириш 
учун қуйидаги тамойилларга эътиборни қаратиш керак: 
- қўшимча электрон заҳираларни. Маълумотлар ва кутубхоналарни 
яратиш ҳамда тармоқдан ахборотни излашни таъминловчи махсус дастурий 
таъминотни ишлаб чиқиш; 
- ўқитувчининг ўқув-услубий ишларини такомиллаштириш, интернетдан 
фойдаланиш, ахборот технологиялари ва психология соҳалари бўйича 
мутахассислар билан ҳамкорлик ўрнатиш; 
- электрон дарсликни фан-техника ва технологияларнинг сўнгги 
ютуқлари асосида маълумотлар билан мунтазам тўлдириб бориш ва ҳоказо. 
Хулоса қилиб айтганда, электрон дарсликлар нафақат талабаларнинг 
мустақил ишлашларига, балки уларнинг янги ахборот коммуникация тизимлари 
соҳасида ҳам билимларини оширишларига ёрдам беради.

Download 3,35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish