Ишлаб чиқариш нормаси – вақт бирлиги ичида (минут, соат, иш куни) ишлаб чиқариш керак бўлган махсулот ёки операция бирлиги миқдори. Вақт нормасини билиб, ишлаб чиқариш нормасини хисоблаш мумкин ёки аксинча. Иш бирлигини бажариш учун соатлар сарфланганда вақт нормасидан фойдаланилади, масалан: кўргазмани расмийлаштиришга – 3 соат; битта операцияга сарфланадиган вақт секундлар билан ўлчанганда, ишлаб чиқариш нормаси янада равшанроқ бўлади, масалан, китобга штампа босиш – соатига 180 та, авторлик белгисини аниқлаш – соатига – 90 та.
Вақт ( ёки ишлаб чиқариш) нормаси маълум хисоблаш бирлигига тўғри келадиган, кўп марта такрорланувчи, аниқ чегарага эга бўлган ва аниқ бирлик хисобида ўзгаришга мойил бўлган, тўғридан – тўғри кузатиш асосида бўлса, янада аниқ чегарага эга бўлади. Юқоридаги нормалар – асосан кутубхона цикллари учун қўлланилади.
Бироқ кутубхонанинг ташкилий, маъмурий- хўжалик ишлари ва оммавий тадбирлар, услубий кўрсатмалари тайёрлаш ёки кўчма кутубхоналарга ёрдам кўрсатишга, ва шу каби фаолиятнинг бошқа турларига талаб қилинадиган вақтни аниқлаш мумкин эмас. Шунинг учун ҳам кутубхоналарда вақт нормаси билан бир қаторда тахминий ёки мўлжалли нормалардан фойдаланилади.Бундай нормалар библиографик, услубий, тадқиқот ишларида, уларнинг мураккаблигига қараб сарфланган вақтни регламентга солиш учун одатда тажриба- статистик усул билан хосил қилинади. Хилма хил шароитлар, ишнинг мураккаблиги, ижрочининг иш стажи ва малакасини хисобга олиш учун охирги чегара ( -дан – гача) кўрсатилган мўлжалли вақт нормаси белгиланади. Масалан, услубий материаллар ва қўлланмалар тузишга бир босма табоқ учун 160-200 соат вақт нормаси белгиланган. Китобхонлар кечасини тайёрлаш ва ўтказиш учун 50-70 соат белгиланган.
Ташкилий характердаги топшириқларни нормалашда кун, хафта, ойдаги соатлар миқдори билан ифодалаган маъкул. Масалан, кутубхона коллекторида бўлиш – хафтада 4 соат, кутубхоналараро абонемент бўйича китоб етказиб бериш – хафтада 6 соат, адабиётларни қайтариш муддати ўтган китобхонлар формулярини текшириш- хафтада 3 соат. Кичикроқ кутубхона раҳбарлари учун штатлар миқдорига қараб ташкилий ишларга 1 соатдан 4 соатгача вақт ажратилади.
Норма турли хил усуллар билан белгиланади. Улардан бири йиғма ёки тажриба –статистик услубдир. У нормани операциялар ва йўқотилган вақт тахлилига ажратмай яхлит жараёнлар бўйича белгилайди. Маълум вақт ичида бажарилган ишни хисоблаш асосида норма учун қабул қилинадиган ўртача статистик хажм хисоблаб чиқилади.
Аналитик ёки элементли услублар иш жараёнларини чуқур ўрганиш,уларни операциялар ва элементларга ажратиб йўқотилган вақтни аниқлаш, меҳнат режими янада аниқроқ бўлган шароитда вақт сарфлашни хисоблаш асосида нормаларни белгилайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |