Диспетчерлаштириш – бу китоб ва китобхонлар талабларининг йўлдаги харакати, графикка амал қилиш устидан фаол назорат ўрнатишдир. Ҳар қандай ташкилий тадбир, вақт лимити, харакат графиги ёки сменалик, агар уларнинг бажарилиши устидан назорат ўрнатилмаса ўз аҳамиятини йўқотади.
Кутубхона жараёнларини автоматлаштириш ва компьютерлаштириш китобхонларга хизмат кўрсатиш маданиятини юксалтирибгина қолмай, балки меҳнат унумдорлигини оширишга, кутубхона фаолиятининг самарадорлигини ҳам юксалтириш имконини беради. Кутубхона жараёнларини автоматлаштириш ва компьютерлаштириш қуйидагича амалга оширилмоқда:
-кутубхонанинг алохида бўлимида ( масалан, қайта ишлов бериш, библиография, кутубхоналараро абонемент бўлимида);
-бир неча бўлимларида ( масалан, комплектлаш бўлими, ишлов бериш бўлими, каталоглаштириш бўлими);
-бутун бир кутубхона;
-кутубхона тизими ёки кутубхоналар тармоғида олиб борилиши мумкин.
Кутубхона жараёнларини автоматлаштириш ва компьютерлаштириш ишларини уч йўналишини ажратиб кўрсатиш мумкин:
Биринчи йўналиш: бу мавжуд жараёнлар ўзгартирилмай, улардан баъзиларини автоматлаштириш кўзда тутилади. Бунда ахборотлар компьютерлар ёки бошқа техника воситалари ёрдамида қайта ишланади.
Иккинчи йўналишда бирлашма ва кооператив тизимлар яратилади. Бунда бир неча кутубхона ўз ресурсларидан биргаликда фойдаланиб, кутубхона жараёнларини автоматлаштириш вазифасини бажаради.
Учинчи йўналишда эса кутубхонада мавжуд бўлган барча технологик жараёнлар қайта кўрилиб, автоматлаштирилган ва компьютерлаштирилган тармоқлар яратилади.
3. Кутубхона –ахборот муассасаларида меҳнат тақсимоти ва кооперация
Меҳнатни тақсимлаш уни илмий асосда ташкил этишни асоси хисобланади, чунки бунда иш хажмини ва таркибий бўлимларни ва ҳар бир алоҳида ходимни бажарадиган ишларини тўғри тақсимлаш, топширилган ишга масъулият билан ёндошишни таъминлайди.
Кутубхона – ахборот муассасасида меҳнатни тақсимлашни асоси бўлиб турли белгилар бўлиши мумкин. Бунда кутубхона – ахборот муассасасининг мақсади ва йўналиш фаолияти, истеъмолчилар ва китоб фондини таркиби, юридик статуси, иш хажми, кутубхона – ахборот муасасасининг шароити ва х.к. бўлиши мумкин. Бу омиллар орқали аниқ бир кутубхона тузилмаси аниқланади.
Оммавий кутубхоналар фаолиятини асосий мақсади ва йўналишини аҳоли кенг қатламини турли хил талабларини ҳар томонлама қондириш, китобхонларга кутубхонада, шу билан бирга уйида китоб ўқиш учун бевосита имконият яратишдир. Бунинг учун эса бу вазифаларни бажарувчи таркибий бўлимлар: абонемент, ўқув зали, кўчма кутубхона ишини ташкил этиш талаб этилади.
Олий таълим тизими кутубхоналари иш фаолиятининг асосий мақсади ва йўналиши ўқув- тарбия жараёни ва илмий- тадқиқот ишларига ёрдам кўрсатиш, талаба ва профессор- ўқитувчилар таркибига хизмат кўрсатишга мўлжалланган махсус бўлимларни ташкил этишни талаб этади.
Кутубхона - ахборот фонди ҳам кутубхонани тузилмасини ташкил этишга таъсир кўрсатади. Китоб фондини махсус қисмлари – ноёб китоблар, қўлёзмалар, патент- техник хужжатлар, карталар, ноталар ва х.к улар билан ишловчи бўлимларни ташкил этишни талаб қилади. Кутубхона – ахборот муассасаларда кўплаб ҳар хил истеъмолчилар гурухларини бўлиши, уларни гурухларга табақалаштириб хизмат кўрсатишни ташкил қилишни талаб этади. Бу эса ўз навбатида таркибий бўлинмалар (профессорлар учун ўқув заллари, ёшлар абонементлар) тузишни талаб қилади.
Юридик статусига кўра кутубхона ва ахборот муассасалари мустақил муассаса ёки ташкилот ( муассаса) қошидаги бўлинма сифатида фаолият кўрсатади. Бу эса хисобхона, хўжалик бўлимлари ва х.к. ажратиш билан боғлиқдир.
Кутубхона- ахборот муассасаси тузилмаси масаласи ходимлар бажарадиган иш хажми билан ҳам боғлиқдир. Хатто бир хил турдаги кутубхона- ахборот муассасалари ҳам ўзларини китоб фондлари, китобхонлари таркиби ва сони, штати билан фарқ қилади. Шунинг учун уларнинг тузилмаси бир хил бўлмайди.
Кутубхона – ахборот муассасасида меҳнатни тақсимлаш асосида функционал ( маълум бир иш ёки вазифани бажариш) тамойил ётади. Бу тамойилда хар бир таркибий бўлинма алохида фаолиятни бажаради: фондни комплектлаш, китоб ва ахборотларга ишлов бериш, фондни сақлаш, китобхонларга хизмат кўрсатиш, маълумот- библиографик ва ахборот хизмати кўрсатиш, услубий ишлар ва х.к.
Таркибий бўлинмаларни иш хажмига қараб улар бир ёки бир нечта вазифаларни бажариши мумкин. Масалан, кутубхонани қуйидаги бўлинмаларини қўшиш мумкин: адабиётларни комплектлаш ва ишлов бериш бўлимини, фондни саклаш ва ундан фойдаланиш бўлимини, илмий- тадқиқот ва услубий ишлар ва х.к. Кутубхона мустақил бўлимларини факат катта хажмдаги ишлар бўлган тақдирдагина тузиш мумкин.
Қўшма бўлимлар тузиш учун биринчидан бўлимлар бир-бирига мазмунан ва иш характерига кўра яқин бўлиши, иккинчидан қўшма бўлимларда маълум бир вазифани бажарувчи мустақил бўлинмалар бўлиши керак. Масалан, комплектлаш ва ишлов бериш бўлимида комплектлаш сектори ва ишлов бериш сектори ташкил этиш мақсадга мувофиқ бўлади. Шундай қилиб бажарадиган иш хажми алоҳида бўлинмалар ташкил этиш учун биринчи даражали белги хисобланади.
Кутубхона бўлимлари орасида ишларни тақсимлашда иш фаолиятини марказлаштириш яъний турли бўлимлардаги маълум бир жараёнларни битта бўлимга йиғиш ҳам мухим аҳамиятга эга.
Шу билан бирга кутубхоналарда барча бўлимларга тегишли бўлган иш фаолиятлари ҳам учрайди. Буларга илмий- тадқиқот, услубий ишларни кўрсатиш мумкин. Чунки бу вазифаларни кутубхонанинг деярлик барча бўлимлари бажаради. Яна шундай фаолият турига кутубхонанинг ахборот фаолиятини кўрсатиш мумкин. Бу вазифа билан комплектлаш, сақлаш, хизмат кўрсатиш, библиография, хатто услубий бўлим ҳам шуғулланади.
Кутубхона тузилмасини ривожлантиришда функционал тамойил асосий ёки ягона эмас. Амалиётда бошқа тамойиллар ҳам кенг қўлланилмоқда. Уларни ичида тармоқ бўйича ажратиш алоҳида аҳамиятга эга. Кўпинча тармоқ тамойили бўйича секторлар, гурухлар ташкил этилади. Йирик кутубхоналарда бўлимлар ҳам ташкил этилади. Кутубхона тузилмасини тармоқ тамойили бўйича тузишда турли белгиларни кўрсатиш мумкин. Уларни ичида мухимлари: фан тармоқлари бўйича бўлинмалар; хужжат типлари ва турлари бўйича; китобхонлар таркиби бўйича ва х.к. Китоб фонди ва китобхонларга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлган бўлимларда, адабиётларга ишлов бериш, библиография, илмий- услубий ва бошқа бўлимларда маълум бир тармоқ бўйича адабиётлар билан ишловчи кичик бўлимлар тузиш мумкин. Бундай таркибий бўлинмалар ташкил этиш кутубхоналарни маълум бир фан тармоқлари бўйича адабиётлар билан чуқур ишлаш, китобхонлар қизиқиши ва талабларини ўрганиш ва қондириш ҳамда уларга ахборот хизмати кўрсатишни яхшилайди.
Амалиётда хужжатлар типи ва тури бўйича бўлинмалар ташкил этиш ҳам қўлланилади. Булар асосан йирик кутубхоналарда ишлатилади. Бу усулни қулай томонлари бўлиши билан бирга бир қанча қийинчиликлар туғдирувчи томонлари ҳам мавжуд.
Do'stlaringiz bilan baham: |