Мавзу бўйича асосий тушунча ва атамалар
Бошқарув принциплари –Жамиятнинг маълум бир ижтимоий- иқтисодий шароитида бошқарув органлари амал қиладиган асосий қоида ва меъёрлар.
Бошқарув функцияси- Функция лотинча сўз бўлиб “бажариш”, “амалга ошириш”, “фаолият”, “иш”, маъноларини билдириб, у ёки бу бошқарув субъекти бажарадиган мажбуриятни билдиради.
Бошқарув шакли- Бошқарув фаолиятини аниқ бир холатларда,бошқарув субъектлари томонидан амалга ошириладиган амалий кўриниши.
Мавзуни ўзлаштириш учун саволлар
1. Бошқарувнинг ташкил этиш функцияси нима?
2. Бошқарувда режалаштириш функцияси нима?
3. Бошқарувда назорат қилиш функцияси нима?
4. Қандай бошқарув шаклларини биласиз?
13-мавзу: Ахборот-кутубхона фаолиятини бошқариш усуллари ва шакллари.
1.Ахборот-кутубхона фаолиятини бошқариш усуллари ва уларни классификациялаш.
2. Кутубхона – ахборот фаолиятида иктисодий бошкариш усуллари.
3. Кутубхона – ахборот фаолиятида ижтимоий- психологик бошкариш усуллари.
1. Кутубхона - ахборот фаолиятини бошқариш усуллари ва уларни классификацияси.
Бошқарув усуллари –бу белгиланган мақсад ва вазифаларга эришиш учун тизим ёки уни тизимчаларига, мақсадга йуналтирилган таъсир кўрсатиш воситалари ва усуллари йиғиндиси. Усул бошқарув жараёнининг муҳим қисми хисобланади. Бошқарувда прогрессив усулларни қўллаш бошқарувни самарадорлигини таъминлайди. Чунки бошқарув усуллари ёрдамида одамлар жамоасига ва уни алохида аъзоларига таъсир кўрсатилади. Шунинг учун хам бошқарув субъекти ва бошқарув объектининг ўзига хослиги ва алохидалигини эътиборга олиш лозим.
Бошқарув усуллари қуйидагича классификацияланади:
- ташкилий-фармойиш усуллари;
- иктисодий усуллар;
- ижтимоий- психологик усуллар.
Ташкилий- фармойиш усуллари тўғридан-тўғри, бевосита таъсири кўрсатиш характерига эга. Иқтисодий ва ижтимоий-психологик бошқариш усуллари эса билвосита таъсир кўрсатиш характерига эга. Лекин ушбу усулларни таъсир кўрсатиш характерларини иккинчи даражали, ёрдамчи деб хисобламаслик керак.
Ташкилий- фармойиш усулари ўз ичига қуйидагиларни олади: иш тартибини белгиловчи, иш нормасини тартибга солувчи, йўл- йўриқ кўрсатувчи, фармойиш ва тартиб- интизомий таъсир кўрсатувчи методларни ўз ичига олади. Улар буйруқ охангидаги кўрсатмалар , йўл- йўриқлар, фармойишлар, маслаҳатлар шаклида тадбиқ этилади. Хар қандай иш тартибини белгиловчи ёки маъмурий актлар бажарилиши шарт. Бу эса бошқарув субъектидан илмий асосланган қарор қабул қилиш, хамда қонун ва тартибни белгиловчи хужжатларга амал қилган холда буйруқлар, фармойишларни бажарилишни назорат қилишни амалдаги тизимидан фойдаланишни талаб қилади.
Ташкилий-фармойиш таъсир кўрсатиш усулларини уч хил гурухга бўлиш мумкин:
- ташқилий- мувозанатлантирувчи;
- интизомий;
- фармойиш берувчи.
Ташқилий- мувозанатлантирувчи таъсир кўрсатувчи усулларнинг асосий мазмуни бошқарв тизими элементларини таркибини яратиш ва улар ўртасидаги мустахкам алоқаларни маълум бир мажбуриятлар юклаш орқали бутун тизим ёки унинг айрим қисмлари ўртасида ташкил этишдир.
Интизомий таъсир кўрсатувчи усуллар ташкилий- мувозанатлантирувчи усулларга қушимча усуллар сифатида ишлатилади ва улар интизомий талаблар ва масъулият тизими орқали мувозанатни сақлаб туришга қаратилгандир.
Фармойиш берувчи усуллар иш шароитлари ўзгарган ҳолларда ташкилий алоқаларни туғирлаш учун ишлатилади. Юқорида қайд этилган учта бошқариш усуллари биргаликда, бир-бирини тўлдирган ҳолда ишлатилади.
Ташкилий-мувозанатлантирувчи таъсир кўрсатиш йўллари ўз ичига, иш тартибини белгилаш, иш нормасини тартибга солиш, йўл- йўрик кўрсатишни олади.
Иш тартибини белгилаш маълум бир вақт мобайнида фаолият кўрсатувчи ва бажарилиши шарт бўлган ташкилий қарорларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш билдиради. Бундай қарорлар жумласига қўйидагилар киради:
- бошқарув органларини асосий тузилишини белгиловчи намунавий тузилмалар;
- бошқарув тизимини тўлик фаолият кўрсатиш тартибини белгиловчи, умумташкилий характердаги низомлар;
- ички иш тартибларини, ҳар хил бўлинмаларни ташкилий статуси, уларни вазифалари, функциялари ва хуқуқларини белгиловчи ва жорий этувчи низомлар;
- лавозим йўриқномалари.
Do'stlaringiz bilan baham: |