6. Сиёсий ёндошув принципи;
7. Митакавий ва сохавий бошқарувнинг бир- бирига оптимал мослиги принципи.
Бу принципларга батафсил тўхталамиз:
Демократлаштириш принципи –бу кутубхон-ахборот фаолиятини бошқаришда демократик усулларни қўллашни ривожлантириш ва ошкораликни қўллаш, жамоатчилик фикрини эътиборга олиш, касбий кунгилли жамоатчилик ташкилотларини ролини ошириш демакдир. Шу билан бирга демократлаштириш принципи деганда, кутубхона ва ахборот муассасалари рахбарларини сайлаш, уларни ўз ишлари ҳақида вақти- вақти билан жамоатчилик олдида ҳисобот бериши, кутубхона ва ахборот муассасалари фондини барча учун очиқ бўлиши ва уларни хақиқий ва потенциал истеъмолчиларини талабларини тўлиқ қондириш учун қизиқишларини ўрганиб бориш тушунилади.
Кейинги йилларда кутубхона-ахборот фаолияти ҳақидаги қонунлар, бу соҳадаги асосий йўналишлар, қабул қилинган қарорлар ва қонунларни жорий этиш, жамиятни ахборотлаштириш бўйича турли муаммоларни мухокама этишда жамоатчиликни кенг иштирок этиши таъминланмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг “Кутубхоначилик иши ҳақида”ги қонун лойихаси жамоатчилик томонидан бир неча маротаба мухокама қилинди. Кутубхоначилик ассоциациялари ҳалқаро кутубхоначилик анжуманларида фаол иштирок этмоқдалар. Буларни барчаси мамлакатда кутубхона-ахборот фаолиятини бошқаришда давлат- жамоатчилик тизимини юзага келаётганидан далолат бермоқда.
Номарказлаштириш принципи- иккита аспектдан иборат: иқтисодий ва ҳуқуқий. Иқтисодий аспектда Вазирлар Махкамаси томонидан фақат Ўзбекистон Миллий кутубхонаси иқтисодий таъминланади. ªолган кутубхоналар тегишли вазирликлар, идоралар, корхоналар, жамоатчилик ташкилотлари томонидан молиявий таъминланади. Шу билан бирга кутубхона-ахборот муассасаларига ташаббускор ҳужалик юритиш ҳуқуқ берилган бўлиб, улар истеъмолчиларга ҳизмат кўрсатишни кенгайтириш, пуллик хизматлар жорий этиш орқали, кўшимча маблағ топишлари ва уни жамоани ижтимоий- ижодий ривожланиши учун сарфлашлари мумкин. Бу эса кутубхона-ахборот муассасалари тадбиркорлик фаолияти кўрсатиш орқали қўшимча маблаг топишлари ва ўзларини қисман бўлса ҳам молиявий таъминлашга эришлари мумкинлигини билдиради.
Ҳуқуқий аспект деганда, Вазирликлар, идоралар, ташкилот ва муассасалар, ўзларига тегишли бўлган кутубхона ва ахборот муассасаларини бошқаришдаги ҳуқуқлари, ваколатлари кузда тутилади. Булар ўз тизимидаги муаммоларни хал этиш учун турли қарорлар чиқаришлари мумкин. Шунингдек жойлардаги хокимлик органлари ҳам ўз худудларидаги уларга берилган ваколатлар доирасида кутубхона ва ахборот муассасалари фаолиятига оид турли қарорлар чиқаришлари мумкин. Албатта кутубхона ва ахборот муассасалари буйсунадиган юқори ташкилотлар билан келишиб ва Республикамизда мавжуд бўлган қонунлардан четга чиқмаган ҳолда.
Кўриниб турибдики, кутубхона ва ахборот муассасалари ҳозирда мустақил равишда ўз иш мазмуни ва шаклларини белгилаши, кутубхона ва ахборот муассасасидан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаши, чет элдаги турдош муассасалари билан хамкорлик қилишлари мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |