2. Услубий хизмат тизимини ташкил этишнинг асосий тамойиллари.
Услубий хизмат тизимини ташкил этишда бир қатор тамойилларга амал қилинади. Бу тамойиллар икки гурухга бўлинади. Биринчиси кутубхоначилик иши назарияси ва амалиётидаги асосий тамойиллар хисобланган илмийлик, фаоллик, табақалаштириш каби умумий тамойиллар бўлса. Иккинчиси бош мавзуни ажратиш, тавсиявийлик, кутубхоналар билан бевосита боғланиш, тезкорлик, мунтазамлилик ва режалилик каби махсус тамойиллардир.
Услубий ишларда илмийлик тамойилига амал қилиш барча услубий тавсиялар кутубхоначилик иши назарияси ва амалиёти фанининг энг сўнги ютуқлари асосида, илмий асосланган ва тажрибада синалган бўлиши демакдир. Илмийлик тамойилига таяниш, услубий марказларга кутубхоначилик тадкикотлари натижаларини амалиётга жорий этиш имконини беради.
Фаоллик тамойили – услубий марказлар кутубхоналарга услубий ёрдам кўрсатиш билан чекланиб қолмасдан, балки уларнинг иш фаолиятини мазмунига ва характерига фаол таъсир кўрсатади.
Услубий таъминлашни амалга оширишда мухим ахамиятга эга бўлган тамойиллардан бири табақалаштиришдир. Услубий марказлар ўзининг фаолиятини табақалаштирилган холда, яъни кутубхоналарнинг типлари ва турларини, кутубхоначи ходимларнинг маълумоти, вазифаси, амалий тажрибасини хисобга олган холда ташкил этади ва таъсир ўтказади.
Услубий таъминлашнинг махсус тамойилларидан бири- бош мазмунни ажратиш – бу ҳар бир аниқ даврда кутубхоналар олдида турган энг зарур муаммоларни танлаб,унга эътиборни қаратиш демакдир. Масалан, хозирги кунда услубий марказлар кутубхоначиларнинг асосий диққатини бозор иқтисодиёти шароитида кутубхоналарни ўрни, кутубхоналарда пуллик хизматни жорий этиш, ўз-ўзини маблағ билан таъминлаш муаммоларига қаратмокдалар. Бу усуллар кутубхона ишидаги бир хилликни, расмиятчиликка асосланган эски андозаларни, тартибларни тугатишга ёрдам беради, кутубхоначиларни ташаббускорлигини, моддий ва маънавий манфаатдорлигини оширади.
Кутубхона фаолиятини услубий таъминлашда тавсиявийлик тамойили мухим аҳамиятга эгадир. Бу – услубий қарорлар ва тавсиялар мажбурий, бажарилиши шарт деган характер касб этмаслигини билдиради. Улар фақат маслахат, хохиш бўлиб, кутубхоначилар улардан мустақил равишда фойдаланиши, ўз фаолиятлари учун мос бўлган тавсияларни алохида кутубхоналарни эхтиёжи ва шарт- шароитига кўра танланишини билдиради.
Кутубхона билан бевосита боғланиш тамойилининг мохияти шундаки, бунда услубий таъминланиш кутубхоналар ишини бевосита ўрганиш, уларга жойларда ёрдам кўрсатиш асосида кўрилади. Бу тамойилни қўллашга сабаб, услубчилар кутубхоналар билан фақат уларнинг хисоботлари, ахборотлари билан танишганда купинча ,асоссиз, баъзида бўяб кўрсатилган, оширилган маълумотларга дуч келиши ва уни асосида бутунлай хаётдан ажралган тавсиялар ишлаб чиқилиши мумкин. Шунинг учун бевосита боғланиш тамойилига амал қилиш жуда мухимдир.
Услубий таъминлашда тезкорлик тамойили хам ахамиятга эга. Кутубхоналар фаолиятини такомиллаштиришда, улар ишидаги камчиликларни тезда аниқлаб, уларга ўз вақтида ёрдам кўрсатиш, кутубхоналарни тезкорлик билан услубий ва библиографик қўлланмалар, тавсиялар ва бошқа хужжатлар билан таъминлаш уларнинг ишига ёрдам беради.
Услубий ишларни самарадорлигини таъминлашда мунтазамлилик ва режалилик тамойиллари ҳам катта рол ўйнайди. Маълумки, кутубхоналар ишини такомиллаштириш, уларга мунтазам ва режа асосида ёрдам кўрсатиб бориш натижасидагина таъминланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |