Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мухаммад ал хоразмий номидаги тошкент ахборот технологиялари университети


-мавзу:Ахборот-кутубхона фаолиятида услубий ишлар



Download 1,3 Mb.
bet113/158
Sana30.06.2022
Hajmi1,3 Mb.
#720300
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   158
Bog'liq
АКФБ УМК 2020

8-мавзу:Ахборот-кутубхона фаолиятида услубий ишлар.


1. Кутубхона- ахборот ташкилотлари услубий ишларининг вазифалари ва аҳамияти.
2. Услубий хизмат тизимини ташкил этишнинг асосий тамойиллари.
3. Услубий ишларни ташкил этишнинг асосий шакллари ва замонавий турлари.


1. Кутубхона- ахборот ташкилотлари услубий ишларининг вазифалари ва аҳамияти.

Ҳозирги шароитда кутубхона- ахборот фаолиятини такомиллаштириш кўп жиҳатдан уларни ишларини илмий- услубий таъминланишига боғлиқ. Илмий – услубий таъминлаш – шўролар даврида кутубхоналарни бошқариш ишлари учун характерли бўлган услубий раҳбарлик ўрнига келган янги бир холатдир. Услубий таъминлаш масаласини ўрганиш, кутубхоналар фаолиятини шу соҳада қўлланилаётган атамаларнинг моҳиятини бир хил тушунишни таққозо этади. Бу атамалар тизимида бош атама “услуб” бўлиб, унинг ёрдамида шу фаолиятга оид турли тушунчалар пайдо бўлади. Масалан: “услубий иш”, “услубий таъминлаш”, “услубий ёрдам”, “ услубий қўлланма”, “ услубий хизмат” ва бошқалар.


Услуб – бу тадқиқот йўли, қандайдир мақсадга эришиш йўли, аниқ бир масалани ечишдир.Қандайдир бирон бир ишларни амалий бажариш учун мўлжалланган, бажариладиган ишларнинг умумийлиги билан боғлиқ услубларни тартибга солиниши услубиёт тушунчасининг мазмунини ташкил этади. Масалан, китобхонларга хизмат кўрсатиш услубиёти, адабиётларни библиографик тавсифлаш услубиёти ва бошқалар.
Услубиётни ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш ишларини ҳар бир кутубхона у ёки бу даражада амалга оширади. Бу ишлар кутубхона фаолиятини такомиллаштириш, янгиликларни жорий этиш, кутубхона ходимларини малакасини оширишга йўналтирилган бўлади. Шунинг учун ҳам ҳар бир кутубхоначи, аввало олий кутубхоначилик маълумотига эга бўлган мутахассислар бевосита фақат кутубхона ишининг услубларинигина эгаллаб қолмасдан, балки мустақил равишда уни ишлаб чиқиши ва такомиллаштириши, мустақил услубий қарор қабул қила олиши учун зарур бўлган кўникма ва малакага эга бўлиши керак.
Бундай билимлар аввало кутубхона жамоасига раҳбарлик қилувчи ва ўз кутубхона тизимини услубий таъминлаш мажбурияти юклатилган барча бўғиндаги раҳбарлар учун зарурдир.
Бугунги кунда кутубхона фаолиятини такомиллаштириш, услубий ишларни кутубхона жамоасида аҳамиятини ошириш билан бевосита боғлиқдир. Бу жараён аввало ҳар бир бўлим ўз фаолиятини мустақил равишда режалаштиришга, шу орқали кутубхонада услубий иш ҳажмини ва даражасини ошириш мумкин бўлади.
Кутубхона фаолиятини илмий- услубий таъминлашнинг мақсади- кутубхоначилар фаолиятига ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш ва ҳар бир кутубхонани ўз йўлини топишга ёрдам беришдан иборатдир.
Услубий таъминлаш ишларини бевосита услубий марказлар деб аталувчи кутубхоналар амалга оширадилар. Услубий марказлар – бу кутубхона ва ахборот тармоқларига илмий- услубий ишларни ва услубий раҳбарликни амалга оширадиган марказий кутубхоналардир. Ҳозирда Республикамизда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республика ахолисини ахборот- кутубхона билан таъминлашни ташкил этиш тўғрисида”ги 20.06.2006 й. № ПК-381 қарорига мувофиқ қуйидаги кутубхоналар илмий- услубий марказлар вазифасини бажарадилар:
1. Ўзбекистон Миллий кутубхонаси- республика методик маркази;
2.Идоралараро кенгашнинг ишчи органи орқали;
3.Мирзо Улугбек номидаги Миллий университетнинг илмий кутубхонаси- Олий таълим муассасалари АРМларининг методик маркази оркали;
4.Қорақалпағистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ахборот-кутубхона марказлари- минтақавий методик марказлар орқали амалга оширилади.

Услубий марказларнинг вазифаси- кутубхоналарга уларни жамият олдидаги вазифаларини бажаришга ёрдам бериш, ишнинг энг самарали усуллари ва шаклларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш, китобхонларга хизмат кўрсатиш, адабиётлар тарғиботининг назарий ва амалий ютуқларини кутубхона фаолиятига тадбиқ этиш, шунингдек кутубхона ходимларининг малака ва маҳоратини оширишга ёрдам беришдир. Шу билан бирга жойлардаги ишларни аҳволини ўрганиш, назорат қилиш ҳамда ташкилий ёрдам кўрсатишдир.


Услубий марказ кутубхоналари услубий таъминлаш ишларини амалга ошириш жараёнида қуйидаги вазифаларни амалга оширадилар: ташкилий, ахборот, педагогик ва илмий- тадқиқот. Бу вазифалар бир- бири билан узвий боғланиб кетган бўлиб, бири иккинчисини тўлдириб боради.
Услубий марказлар кутубхона-ахборот фаолиятини бошқариш органлари сифатида ўзининг ташкилий фаолиятини амалга оширишда минтақа ёки соха бўйича барча кутубхоналар фаолиятининг мазмуни, шакл ва услуб бирлигини таъминлаши зарур. Ташкилий вазифаларни амалга оширишда кутубхоналарнинг режалари ва хисоботларини тахлил қилиш, уларнинг фаолиятини назорат қилиш, кутубхоналарга услубий ва библиографик ёрдам кўрсатиш бўйича қўлланмалар тизимини яратиш, илмий- тадқиқот ишлари натижалари ва илғор тажрибаларни кутубхоначилик амалиётига жорий этиш катта ўрин олган.
Услубий ишлар тизимида уларнинг ахборот бериш вазифаси ҳам мухимдир. Бунда кутубхона ходимларига илғор тажрибаларни кутубхоначилик амалиётига жорий этиш максадида тўлиқ ва ўз вақтида ахборот бериш ишлари амалга оширилади. Услубий марказлар ахборот бериш ишларини якка ва гурухли ҳамда оммавий шаклларидан фойдаланадилар. Ахборот бериш вазифаси унинг педагогик вазифаси билан чамбарчас боғлиқ холда амалга оширилади.Чунки айнан ахборот олиш жараёнида янгиликни ўз фаолиятида ишлатиш бўйича кутубхоначиларни ўргатиш ва ўқитиш жараёни ҳам кетади.
Услубий марказларнинг услубий таъминлашнинг педагогик вазифаси асосида кутубхона ходимлари малакасини ошириш ишлари, меҳнатга онгли муносабатни тарбиялаш масаласи ётади. Педагогик вазифаларни амалга ошириш барча гурух ва категориядаги кутубхоначиларни қамраб олиш, уларни малакасини ошириш ишига табақалаштирилган асосда ёндошиш, ўқитишда давомийлик ва мунтазамликни, малака оширишнинг хилма-хил шаклларидан фойдаланишни тақозо этади.
Услубий марказларнинг илмий тадқиқот вазифаси ҳозирги кунда янада кўпроқ аҳамият касб этмоқда. Услубий маслахатлар ва тавсиялар даражаси, кутубхоначилик амалиёти ҳамда истиқболини чуқур илмий-тадқиқот қилинишига боғлиқдир. Илмий тадқиқот вазифасини амалга ошириш кутубхоначилик ишининг ҳозирги аҳволини ўрганиш ва умумлаштириш, услубий марказларнинг кутубхоналардаги тажриба ишларини, шунингдек илмий-тадқиқот ишларига амалиётчи кутубхоначиларни жалб қилишни тақозо этади.
Услубий марказлар фаолиятининг самарадорлиги кўп жихатдан уларни илмий- тадқиқот ишларини натижаларига таянган холда, улардан фойдаланиб услубий тавсиялар ишлаб чиқаришга, уларни кутубхоначилик амалиётига жорий этишга боғлиқ бўлмоқда. Бу эса услубий фаолиятда илмий- тадқиқот вазифаларни кенгайишига, кутубхоначилик амалиётини ўрганиш ва тарқатиш ишларига илмий ёндошишни талаб қилмоқда.
Хулоса қилиб айтганда, кутубхоналар фаолиятини услубий таъминлашни асосий йўналишлари ва вазифалари алоҳида бир холат эмас, балки улар кутубхона амалиётида бир- бирини тўлдирувчи, бир- бири билан боғланиб кетган жараёндир.



Download 1,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish