Ўзбекистон республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд Давлат архитектура-қурилиш институти «Қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини ишлаб чиқариш»


-расм. Туненлли қуритгичнинг схемаси



Download 7,83 Mb.
bet51/265
Sana12.07.2022
Hajmi7,83 Mb.
#781494
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   265
Bog'liq
Мажмуа курилиш материаллари Юсупов

6.5-расм. Туненлли қуритгичнинг схемаси: 1 – иссиққликни узатиш; 2 – қуруқ ғишт юклатилган вагончалар; 3 – Иситиш газларини чиқариб олиш; 4 – иссиқ узатадиган марказий канал.


Сопол ашёнинг пиширилганлик даражаси сув шимувчанлик орқали назорат қилинади. Сопол буюмларни пишириш туннелли ёки айланма хумдонларда олиб борилади. Тунелли хумдон узун йўлаклардан иборат бўлиб, ички томони ўтга чидамли ашё билан қопланади. Сопол буюмлар вагонларда хумдон бўйлаб аста-секин ҳаракат қилиб қиздириш, пишириш, совутиш зоналаридан ўтади. Тайёр маҳсулот совутиш зонасидан кейин хумдондан вагончаларда чиқариб олинади. Пишириш ҳарорати ашёнинг турига қараб ҳар хил бўлади. Ғишт ва бошқа деворбоп сопол ашёлар 950-10000С ҳароратда пиширилади. Пишириш ҳарорати ошиб кетса, буюмларнинг юзаси эрий бошлайди ва шакли ўзгаради. Пишириш ҳарорати етарли бўлмаса, буюмлар чала пишган бўлади, уларнинг мустаҳкамлиги, сувга, совуққа чидамлилиги камаяди. пиширилгандан кейин сопол буюмларнинг хоссалари синаб кўрилади ва стандарт талабига мувофиқлиги аниқланади.

Назорат саволлари





  1. Тузилиши ва ишлатилишига караб керамик ашеларни синфланиши (зич, говак, деворбоп, томбоп, пардозбоп ва бошкалар)

  2. Деворбоп керамик буюмлар. Керамик гишт (хом аше, кушимча, ишлаб чикариш технологияси, гишт маркалари.



7-маъруза. Сопол ашёлар ва буюмлар.
Деворбоп сопол буюмлар




Режа:
1. Деворбоп сопол буюмлар
2. Оддий қурилиш ғишти. Ишлаб чиқариш.
3. Керамик материаллар, буюмлар турлари, хоссалари ва ишлатилиши.
4. Кўп тешикли ғишт.


Деворбоп сопол буюмлар
Деворбоп сопол буюмлар бутун деворбоп ашёларнинг 50% дан кўпини ташкил қилади.
Деворбоп сопол буюмларга оддий сопол ғишт билан бир қаторда ичи ковакли ғишт, енгил, ғовак ғишт, ичи ковакли сопол тошлар ҳамда, ғиштдан тайёрланган тайёр деворбоп панеллар киради.
Ўртача зичлиги ва иссиқлик ўтказувчанлик хоссаларига кўра деворбоп сопол буюмлар 3 гуруҳга бўлинади (1-жадвал):

1-жадвал


Деворбоп сопол буюмларнинг самарадорлигига кўра
синфларга бўлиниши

Самарадорлик
даражаси

Ўртача зичлиги, кг/м3

ғиштлар

сопол тошлар

Оддий пишиқ ғишт

1600 дан юқори

-

Шартли-самарадор

1400-1600

1450-1600

Самарадор

1400 гача

1450 гача

Самарадор сопол буюмларнинг ўртача зичлиги ва иссиқлик ўтказувчанлиги оддий пишиқ ғиштдан кичик. Уларнинг мустаҳкамлиги етарли даражада бўлиб, ўлчамлари оддий пишиқ ғиштдан катта. Самарадор сопол буюмларни ишлатиш деворбоп қурилмаларнинг қалинлиги ва массасини, сопол ашё ва қурилиш қоришмаларининг сарфини камайтириш ва қурилишни таннархини арзонлаштириш имкониятларини беради.


Деворбоп сопол буюмлар ўзининг ғоваклиги билан характерланади. Уларнинг сув шимувчанлиги буюмларнинг тури ва маркасига қараб 6-8% дан кам бўлмаслиги керак. Сув шимувчанлиги бундан паст бўлган сопол ашёларнинг ғоваклиги етарли бўлмайди, иссиқ ўтказувчанлиги катта бўлади ва у қоришма билан яхши ёпишмайди.
Деворбоп сопол ашёларнинг совуққа чидамлилиги 15 даврдан (енгил ғовак ғишт учун 10 даврдан) кам бўлмаслиги керак.
Сопол буюмлар ўзининг шакли, турлари, физик-механик хоссаларининг турли-туманлиги билан бошқа ашёлардан фарқ қилади. Аммо уларни ишлаб чиқариш технологияси бир-бирига ўхшаш.

Download 7,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   265




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish