Ўзбекистон республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд Давлат архитектура-қурилиш институти «Қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини ишлаб чиқариш»



Download 7,83 Mb.
bet52/265
Sana12.07.2022
Hajmi7,83 Mb.
#781494
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   265
Bog'liq
Мажмуа курилиш материаллари Юсупов

Оддий қурилиш ғишти.
Сопол буюмларни ишлаб чиқарувчи заводлар одатда, хом ашё захиралари кўп бўлган жойларга қурилади. Тупроқ экскаваторлар ёрдамида қазилиб, темир йўл транспортлари, автомашиналар ёки тасмали транспортёрлар билан заводга келтирилади.
Лойни тайёрлаш. Қазилма кондан келтирилган тупроқ бегун ва валец деб аталувчи махсус машиналарда майдаланиб, бир вақтнинг ўзида унинг тагидаги ғалвирдан ўтказилади, ғалвирдан ўтмаган йирик тошлар ажратиб олинади. Унча қаттиқ бўлмаган тошлар эса майдаланиб, лой билан аралаштирилади. Горизонтал ўққа ўрнатилган парракли ускунада тупроқ намланади. Агар лой яхши пишитилмаган бўлса, ундан ишланган сопол буюм техник шартларга жавоб бермайди. Айниқса, юпқа сопол буюмлар тайёрлашда лой қоришмаси ниҳоятда пухта ишланиши керак.
Пластик усулда қолиплаш. Тасмали зичлагич (шнеклар) ёрдамида лой қоришмасини пластик ҳолатда қолиплаш амалда жуда кенг тарқалган (7.1-расм). Қоришма тайёрлаш учун келтирилган тупроқ лой қорувчи машинада 18–28 %гача намланади ва бир жинсли пластик қоришма ҳосил бўлгунга қадар аралаштирилади. Тайёр лой қоришмаси буюм шаклини берувчи–мундштук ўрнатилган тасмали зичлаш ускунасига тушади.
Ғишт учун техник шартлар. Оддий лой ғишт параллелепипед шаклида, ўлчамлари 250х120x65 ёки 250х120x88 мм бўлиши керак. Амалда аниқ ўлчамли ғишт олиш мумкин эмас. Шу сабабли, Давлат стандартларига мувофиқ ғиштнинг ўлчамлари қуйидагича ўзгариш билан ишланади. Пластик усулдаги ғишт учун узунлиги бўйича +3, –2 мм; ним қуруқ усулдаги ғиштларда эса: узунлиги бўйича ±3 мм, эни ±3 мм, қалинлиги ±2 мм.



7.1-расм. Пластик усулда ғишт ишлаб чиқариш схемаси:
1– хом ашё; 2 ,5– транспортёр; 3 – қирра тишли тупрок, майдалагич; 4–бегун; 6 – валец; 7 – бурама узун зичлагич ва кескич.

Ғиштнинг маркаси унинг мустаҳкамлигига қараб аниқланади. Терилган ғиштнинг мустаҳкамлиги, асосан, қоришманинг мустаҳкамлигига эмас, балки ғиштнинг маркасига боғлиқ эканлиги аниқланди. Ғиштнинг маркаси 5 та ғиштни сиқилишга ва эгилишга синаб (ўртача кўрсаткич) топилади. Давлат стандартларига мувофиқ оддий ғишт қуйидаги маркаларга бўлинади: 300; 250; 200; 150; 125; 100 ва 75.


Лойнинг яхши пишитилмаслиги, қолипловчи зичлагич машиналарининг қониқарсиз ишлаши ёки ғиштни нотўғри қуритиш ва пишириш натижасида ғиштда кўпгина дарзлар ҳосил бўлади. Ўта пишган ғишт хумдондаги ҳароратнинг бир текисда бўлмаслигидан ҳосил бўлади. Бундай ғишт ҳажмий оғирлиги, мустаҳкамлиги, зичлиги ва иссиқлик ўтказувчанлик коэффициентининг катталиги билан фарқ қилади.
Одатда, нам усулда қолипланган ғиштнинг ҳажмий массаси 1700–1900 кг/м3 дан ошмайди. Ғишт учун сув шимувчанлик кўрсаткичи 8–30 % орасида ўзгаради. Сувга тўла тўйинган оддий лой ғиштини 15 марта музлатиб эритилгандан сўнг, унда бузилиш нуқсонлари бўлмаса, совуққа чидамлилиги бўйича маркаси 15 (қониқарли) деб топилади.



Download 7,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   265




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish