Ўзбекистон республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд Давлат архитектура-қурилиш институти «Қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини ишлаб чиқариш»


Cопол буюмлар ишлаб чиқаришнинг умумий тизими



Download 7,83 Mb.
bet48/265
Sana12.07.2022
Hajmi7,83 Mb.
#781494
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   265
Bog'liq
Мажмуа курилиш материаллари Юсупов

Cопол буюмлар ишлаб чиқаришнинг умумий тизими
Тайёрлаш ишлари. Сопол буюмлар ишлаб чиқариш технологияси қуйидаги босқичлардан иборат: хом ашёларни қазиб олиш, уларга механик ишлов бериш, буюмларни қолиплаш, қуритиш ва пишириш.
Гилтупроқ карьерларда очиқ усулда экскаваторлар ёрдамида қазиб олинади ва темир йўл орқали вагонларда, автомобиль транспорти ёки лентали узатгич ёрдамида корхонага юборилади. Одатда карьердан қазиб олинган гилтупроқ сопол буюмлар олиш учун яроқсиз. Шунинг учун ҳар қандай сопол ашёни ишлаб чиқариш технологияси сопол массани тайёрлашдан бошланади, яъни гилтупроққа механик ишлов берилади. Бу босқичда ишлов беришдан мақсад гилтупроқнинг табиий тузилишини бузиш, унинг таркибидаги тошлар ва ҳар хил зарарли қўшим­чаларни ажратиш, йирик бўлакларни майдалаш, сопол массани бир хил гамоген ҳолга келтиришдан иборат. Гилтупроқ таркибидаги тошларни ажратиш учун бурама валикли ёки махсус машиналар ишлатилади. Тошлардан ажратилгандан кейин, гилтупроқ аввал йирик майдалаш, сўнгра майин майдалаш машиналаридан ўтказилади. Керакли даражада майдалангандан кейин, гил­тупроқ, қолиплаш учун талаб қилинган миқдордаги сув қўшиб, эзилади. Ғишт корхоналарида гилтупроқни эзиш учун парракли очиқ лойқоргичлар ишлатилади. Бу босқичдан кейин қулай қолипланадиган бир хил гомоген сопол масса ҳосил бўлади.
Қолиплаш усуллари. Ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг турига ва хом ашёнинг хоссаларига кўра сопол буюмлар уч хил усулда ишлаб чиқарилади: пластик қолиплаш, ярим қуруқ ёки қуруқ пресслаш, қуйма (шликер) усул.
Пластик қолиплаш усули. Бу усулда табиий намликкдаги ёки олдиндан қуритилган хом ашё сув билан аралаштирилиб, лой хамири ҳосил қилинади. Лойнинг намлиги 18-25%. Тайёрланган лой қолиплаш учун лентали прессга юборилади. Лентали пресслар оддий ёки вакуум камерали бўлади (6.4-расм). Вакуум ёрдамида қолиплашда лой таркибидаги ҳаво суриб олинади. Натижада гилтупроқ зарралари ўзаро жипслашиб лойнинг бир текисда бўлишини ва яхши қолипланишини таъминлайди, буюмларнинг мустаҳкамлиги ошади.
Прессдан мундштук орқали чиқаётган қолипланган масса махсус пичоқлар ёрдамида керакли ўлчамда кесилади. Пластик қолиплаш усули кўпинча сопол ғишт, ичи бўш ғишт ва тошлар, черепица каби буюмлар ишлаб чиқаришда кенг тарқалган.

Download 7,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   265




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish