Ўзбекистон республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд Давлат архитектура-қурилиш институти «Қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини ишлаб чиқариш»


Пишириш ҳароратини пасайтириш учун қўшимчалар



Download 7,83 Mb.
bet44/265
Sana12.07.2022
Hajmi7,83 Mb.
#781494
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   265
Bog'liq
Мажмуа курилиш материаллари Юсупов

Пишириш ҳароратини пасайтириш учун қўшимчалар сифатида дала шпати, темир рудаси, доломит, магнезит, тальк кабилар ишлатилади.
Сопол буюмларга чиройли кўриниш бериш ва ташқи таъсирларга чидамлилигини ошириш учун уларнинг сирти юпқа (0,1-0,3 мм) сир (глазурь) ёки ангоб билан қопланади. Сир парда куйдирилгандан кейин шишасимон қопламага айланиб, буюмнинг кўркамлигини оширади ва техник ҳамда эксплуатацион хоссаларини яхшилайди. Сир (глазурь) иссиққа чидамли, мустаҳкам, қаттиқ, юзаси ялтирайди. Сирнинг шаффоф ва бўғиқ, рангсиз ва рангли, ялтироқ ва хира хиллари бўлади. Сир таркибида каолин, кварц қуми, дала шпати, бўр, доломит ишқорий ва ишқорий-ер металл тузлари, бор кислота, бура, қўрғошин, рух оксидлари ва ҳоказолар бўлиши мумкин.
Ангоб оқ ёки рангли гиллардан тайёрланиб, қуритилган буюмларни сиртига юпқа қилиб суртилади. Ангоб пишириш пайтида сирга ухшаб эримайди, яъни шишасимон қават ҳосил бўлмайди. Шунинг учун ангоб қопланган буюмларнинг юзаси хира бўлади. Ўз хоссаларига кўра ангоб асосий сопол буюмга яқин бўлиши керак.
Гилтупроқнинг асосий хоссалари
Сопол буюмлар олиш учун ишлатиладиган гилтупроқлар қуйидаги асосий хоссалар билан характерланади: пластиклик, боғлаш хусусияти, қуритиш ва пиширишда киришиши, ўтга чидамлилиги.
Пластиклик – лойнинг ташқи кучлар таъсирида ёрилмасдан берилган шаклни олиш ва шу шаклни сақлаб қолиш хусусиятидир. Гилтупроқдан тайёрланадиган буюмларнинг қолипланиш имкониятлари шу хоссага асосланган.
Қуруқ гилтупроқ сув билан аралашганда сувнинг молекулалари гилтупроқни ташкил қиладиган минералларнинг заррачаларига сингиб, уларнинг сиртида сувнинг юпқа қаватларини ҳосил қилади (6.1-расм) ва гилтупроқ зарралари кўпчийди. Бу сув қаватлари лойнинг силжиш хусусиятини оширади ва у яхши қолипланадиган пластик хусусиятга эга бўлади.




W, %


6.1-расм. Адсорбцион бириккан сувнинг ажралиш схемаси:
а – нам тупроқда; б – лой тупроқда. 1 – манфий зарядли гил заррачалари; 2 – сувнинг диполь молекуласи; 3 – адсорбция бўлган сув қавати.

Пластиклик даражаси гилтупроқнинг минералогик таркибига, зарраларининг катта кичиклиги ва шаклига боғлиқ. Гилтупроқнинг пластиклиги қанча юқори бўлса, яхши қолипланадиган лой тайёрлаш учун шунча кўп сув талаб қилинади ва шу лойдан тайёрланган буюмларнинг ҳаво­да киришиши шунча катта бўла­ди. Пластиклик кўрсатгичи пластиклик сони орқали қуйидаги формула билан ифодаланади:


,
бунда W0 ва Wё – мос равишда оқувчанлик ва ёйилувчанлик чегарасидаги намлик, %.
Пластиклик сони лойнинг пластик ҳолатини сақланиб қоладиган намликлар интервалини белгилайди. (6.2-расм)
Пластиклигига кўра гилтуп­роқлар 3 гуруҳга бўлинган:
1) Жуда пластик гилтупроқ – Пл >15, буларнинг сув талабчанлиги 28% дан кўп бўлиб, ҳавода киришиши 10-15%.
2) Ўртача пластикли гилтуп­роқ – Пл 7-15, сув талабчанлиги 20-28%, ҳавода киришиши 7-10%.
3) Кам пластикли гилтупроқ – Пл<7 сув талабчанлиги 20% дан кам, ҳавода кичрайиши 5-7 %.
Жуда пластик гилтупроқдан тайёрланган буюмлар қуритиш ва пишириш жараёнида ҳажмида кичраяди, ёрилади, дефор­мацияланади. Шунинг учун фақат шу тупроқларни ишлатиб бўлмайди. Кам пластик (орик) гилтупроқлар ҳам ишлатишга ноқулай, чунки улардан тайёрланган лойни қолиплаш қийин. Шунинг учун одатда, сопол буюмлар ишлаб чиқаришда гилтуп­роқнинг пластиклигини бошқаришга тўғри келади. Гилтупроқ­нинг пластиклиги катта бўлса, қўшимчалар қўшиш, ёки кам пластик тупроқлар билан аралаштириш мумкин.
Пластиклиги кам гилтупроқларда эса уларни ювиб қумларни ажратиш, очиқ ҳавода кўп муддатда сақлаш, махсус машиналарда майдалаш, буғ ёки вакуум ёрдамида ишлов бериш, ҳамда пластикликни оширадиган қўшимчалар қўшиш керак. Натижада гилтупроқнинг майинлиги, пластиклиги ва қолипланиш хусусиятлари ошади.

Download 7,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   265




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish