Ўзбекистон республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд Давлат архитектура-қурилиш институти «Қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини ишлаб чиқариш»


Хом ашё таркибига кўра сопол хоссаларининг ўзгариши



Download 7,83 Mb.
bet47/265
Sana12.07.2022
Hajmi7,83 Mb.
#781494
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   265
Bog'liq
Мажмуа курилиш материаллари Юсупов

Хом ашё таркибига кўра сопол хоссаларининг ўзгариши.
Пиширилган ашёлар ва буюмлар тайёрлашда лойдан ташқари диатомит, трепел, опока қум каби жинслар ҳам кўп ишлатилади. Лойдан сопол буюмлар тайёрлаш учун тупроқнинг яроқли эканлиги, унинг кимёвий таркибига ва майда-йириклигига, пластиклик ва иссиққа чидамлилигига қараб аниқланади. Лой таркибидаги SiO2 – 40– 50%, Аl2O3 - 40-50 %, Ғе2О3 - 9-15 %, МgО - 0,9-4,0 %, СаО -0,5–2,5 %, Na2О ва К2О каби оксидлар миқдорининг ўзгариши билан унинг физик-механик хусусияти, тузилиши ва ранги ҳам ўзгаради. Масалан, лой таркибида кремний (SiO2) миқдори ортиб кетса, унинг пластиклиги камаяди; гилтупроқ (Аl2О3) сопол буюмларнинг рангини оқартиради ва иссиққа чидамлилигини оширади. Сопол буюмларнинг иссиққа чидамсизлигига ва унинг эриш ҳароратининг пасайишига сабаб ундаги темир оксиди (Ғе2О3) миқдорининг кўпайишидир. Бундан ташқари, сопол буюмларда Ғе2О3 микдори ўзгарса, уларнинг ранги оч бинафшадан тўқ қизилга айланиши мумкин. Лой таркибидаги магний ва кальций оксидлари (МgО, СаО) тез эрувчан модда бўлганлиги сабабли, улар сопол буюмларнинг ғоваклигини оширади, натижада уларнинг оғирлиги билан иссиқлик ўтказувчанлик коэффициенти камаяди. Лой таркибидаги натрий ва калий оксидлар эса (Ка2О, К2О) буюмларнинг зичлигини оширади ва куйдириш ҳароратини камайтиради. Маълумки, хом ашёбоп соз тупроқ таркибида кварц, слюда, дала шпати каби тоғ жинсларидан ташқари, у зарарли аралашмалар ҳам бўлиши мумкин. Бундай аралашмаларга, асосан, таркибида СаСО3 кўп бўлган бўр, доломит каби жинслар киради. Лой таркибидаги СаО буюм куйдирилгандан кейин ҳам унда эркин ҳолатда қолади ва буюмга сув таъсир этганда у тез суръатда сўнади. Кейин ҳосил бўлган Са(ОН)2 кристалланиб буюмнинг ҳажми кенгаяди, натижада буюмда майда дарзлар ҳосил бўлади.
Лойнинг муҳим хусусиятларидан яна бири унинг пластиклигидир. Бу кўрсаткич лой таркибига, шунингдек, ундаги заррачаларнинг донадорлигига боғлиқ. Қум, шамот, тўйинган тошқол, тошкўмир ёки торф кули лойнинг пластиклигини камайтиради Бундай қўшилмалар лой қоришмасининг қуриши вақтида киришишини камайтиради. Масалан, лой пластик бўлганда, у қуригандан кейин 12 %га киришса, юқоридаги қўшилмалар билан тайёрланганда эса унинг киришиши 2–6 %га камаяди.



Download 7,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   265




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish