Пишириш давомида гилтупроқнинг тошсимон ҳолатга ўтиши. Сопол буюмларни юқори ҳароратларда пишириш жараёнида гилтупроқда бир қатор физикавий-кимёвий ўзгаришлар рўй беради. Аввало, эркин бириккан сув буғланади, кейин органик моддалар ёниб кетади. Ҳарарат 450-6000С бўлганда каолинит дегидратланиб метакаолинит Аl2O32SiO2 ҳосил бўлади. Ҳарорат 700-8000С га етганда сувсиз метакаолинит парчаланади. Кейинчалик, ҳарорат 9000С ва ундан юқори бўлганда парчаланиш натижасида ҳосил бўлган Аl2O3 ваSiO2 ўзаро бирикиб сунъий минерал – муллит - 3Аl2O32SiO2 ҳосил қилади. Муллит пиширилган сопол буюмларга мустаҳкамлик, сувга чидамлилик, термик чидамлилик хоссаларини беради. Муллит ҳосил бўлиши билан бирга гилтупроқ таркибидаги осон эрийдиган бирикмалар суюқланиб, ашёнинг мустаҳкамлигини оширади, сопол ашёлар тошсимон ҳолатга ўтади.
Ғишт ва бошқа ғовак сопол буюмларни пишириш одатда 950-10000С да олиб борилади. Ҳарорат бундан юқори бўлганда ашёда суюқ силикат эритма ҳосил бўлиб, сопол ашёнинг зичлиги ошади. Натижада сув шимувчанлиги кичик (5% гача) бўлган зич сопол буюмлар олинади.
Гилтупроқ таркибида кварц қум бўлади, баъзи ҳолларда қум юқори пластик гилтупроқларга пластикликни камайтирадиган қўшимча сифатида қўшилади. Ҳарорат ўзгариши билан кварцда полиаморф ўзгаришлар рўй беради. Табиатда энг кўп учрайдиган -кварц ҳарорат 5730С бўлганда -кварцга ўтади ва бунда унинг ҳажми 0,82% га ошади. Кварцнинг бу шакли 10500С гача чидамли. Шунинг учун 10500С гача ҳароратда пиширилган сопол буюмлар совутилганда -кварц яна -кварцга айланади ва ҳажми кичраяди.
Ҳарорат 10500С дан юқори бўлганда -кварц -кристаболитга, 1400-14500С бўлганда -тридимитга ўтади ва ҳажми 0,6% га ўзгаради. 17230С ҳароратда кварц эрийди. Пишириш жараёнида кварц заррачалари ҳажмининг ўзгариши сопол буюмларнинг мустаҳкамлигига таъсир қилади.
Сопол материалларнинг мустаҳкамлиги ва чидамлилигини оширадиган кристалл бирикмалардан бири пишириш жараёнида ҳосил бўладиган кальций алюмосиликати анортитдир СаО АL2O3 2SiO2. Шунинг учун солол буюмларни пишириш жараёнида анортит, волластонит каби минераллар ҳосил бўлишини таъминлайдиган хом ашё ва ишлаб чиқариш технологиясини танлаш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Масалан: каолинитли гитупроқларга 10-15% миқдорда саноат чиқиндилари бўлган фосфор шлаклари ва мармар кукунлари қўшиб тайёрланган хом ашёдан олинган сопол буюмлар пишириш жараёнида узгача хусусиятларни кўрсатади. Юқорида келтирилган қўшимчалар гилтупроқнинг эриш ҳароратини пасайтиради. Суюқ фазада СаО гилтупроқ таркибидаги SiO2 билан ўзаро бирикиб анортит (СаОАL2O32SiО2) ва волластонит (СаОSiO2) минералларини ҳосил қилади.
Бундай буюмларнинг мустаҳкамлиги ва совуққа чидамлилиги катта бўлади.