Ўзбекистон республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд Давлат архитектура-қурилиш институти «Қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини ишлаб чиқариш»



Download 7,83 Mb.
bet29/265
Sana12.07.2022
Hajmi7,83 Mb.
#781494
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   265
Bog'liq
Мажмуа курилиш материаллари Юсупов

Кимёвий чидамлилик – ашёнинг агресив муҳит таъсирига қаршилик қилиш хусусияти. Кислота, ишқор, ҳар хил тузлар эритмаси ашёга таъсир қилиб, уни бузишга (коррозияга) олиб келади. Коррозия ҳар хил факторларга, айниқса ашёнинг таркиби ва зичлигига боғлиқ. Ашёнинг коррозияга чидамлилиги кимёвий анализ ёрдамида аниқланади.
Ашёнинг кислота ва ишқорлар таъсирига чидамлилигини баҳолаш учун ишқорий модул (М0) дан фойдаланилади.

Агар ишқорий модул кичик бўлса, яъни агар ашё таркибида кремнезем кўп бўлса, бундай ашёнинг кислотага чидамлилиги юқори бўлади. Агар ашё таркибида асосли оксидлар кўп бўлса, модул қиймати катта бўлади, бундай ашё кислотага чидамсиз, лекин ишқорлар таъсиридан бузилмайди. Органик ашёлар (ёғоч, битум, пластмассалар) кучсиз кислоталар ва ишқорларга анча чидамли. Кўпчилик қурилиш ашёлари агрессив муҳит таъсирига чидамсиз ва коррозиядан ҳимоя қилиниши керак.
Технологик хоссалар. Ашёнинг ҳолатини, тузилишини ўзгартирадиган, унинг керакли шакл ва ўлчамларини эгаллашини характерлайдиган хоссалар гуруҳи. Технологик хоссалардан майдаланувчанлик, силлиқланувчанлик, кесилувчанлик кабилар катта амалий аҳамиятга эга, чунки тайёр буюм ва қурилма­ларнинг сифати ва таннархи уларга боғлиқ. Баъзи ашёларнинг технологик хоссаларини баҳолаш учун сонли кўрсатгичлар ва уларни ҳисоблаш усуллари аниқланган. Масалан, тош ашёларнинг майдаланувчанлиги, бетон ва қоришмаларнинг қулай жойланувчанлиги, бўёқларнинг беркитувчанлиги ва ҳ..к.


Назорат саволлари



  1. Мустаҳкамлик чегараси деганда нимани тушунасиз?

  2. Материалнинг сиқилишдаги мустаҳкамлиги қандай топилпди?

  3. Матеральниг чўзилишдаги мустаҳкамлиги қандай топилади?

  4. Намуна ўлчамлари сиқилишдаги мустаҳкам­лигига таъсири қандай?

  5. Ашё мустаҳкамлигининг тузилишига боғлиқлиги.

  6. Моос шкаласи бўйича қаттиқлик деганда нимани тушунасиз:

  7. Ёйилувчанлик қандай аниқланади?

  8. Материалнинг хоссалари: пластиклик, каттиклик, мўртлик?

  9. Хар хил курилиш материалларининг маркасини аниклаш.

  10. Кимёвий ва технологик хоссалар

  11. Солиштирма юза деганда нимани тушунасиз?

  12. Технологик хоссаларга мисоллар келтиринг.

4-маъруза. Табиий тоғ жинслари


Режа:

1. Тоғ жинсларининг гуруҳланиши.


2. Жинс ҳосил қилувчи манбалар
3. Чуқурдаги яхлит жинслар
4. Чўкинди тоғ жинслари
5. Метаморф тоғ жинслари

Ер қатламида жойлашган тоғ жинслари геологик белгиларига кўра уч гуруҳга бўлинади: магматик (вулқондан отилиб чиққан) ёки бирламчи, чўкинди ёки иккиламчи, метаморф (шакли ўзгарган) жинслар (4.1-расм).


Ер қатламининг қуйи қисми магма деб аталувчи юқори ҳароратда эриган бўтқасимон суюқликдан иборат. Ўзининг таркибига кўра, у ер қатламидан кам фарқ қилади. Магманинг ер юзасига отилиб чиққан қисми магматик (ёки отилиб чиққан) жинслар деб аталади. Табиий шароитда шаклланган магматик жинслар турли минерологик таркибга ва тузилишга эга. Бинобарин, уларнинг техник хусусиятлари ҳам бир хил бўлмайди.
Ер қатламининг ёриқлари бўйлаб кўтарилаётган магма ҳаро­рат­нинг пасайиши натижасида чуқурликда аста-секин совийди. Магманинг ер юзасига кўтарилган қисми эса тез суръатда совийди.

Download 7,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   265




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish