Ўзбекистон республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд Давлат архитектура-қурилиш институти «Қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини ишлаб чиқариш»



Download 7,83 Mb.
bet191/265
Sana12.07.2022
Hajmi7,83 Mb.
#781494
1   ...   187   188   189   190   191   192   193   194   ...   265
Bog'liq
Мажмуа курилиш материаллари Юсупов

Текшириш учун саволлар:
1. Қурилиш материалларининг синфланиши.
2. Материал сифатини унинг қайси асосий хоссаси белгилаб беради?
3. Асосий хоссаларнинг синфланиши.
4. Материалларнинг сувга бўлган муносабати.
5. Материаллар хоссаси намлик таъсирида қандай ўзгаради. Мисоллар келтиринг.
6. Юмшалиш коеффициенти деб нимага айтилади.
7. Материалларнинг иссиққа ва совуққа бўлган муносабати.
8. Қандай материаллар совуққа чидовчан дейилади?
9. Совуққа чидовчанликни аниқлаш усуллари.
10. Иссиқ узатувчанлик деб нимага айтилади?
11. Материалнинг иссиқ ўтказувчанлигига қандай шароитлар таъсир етади?
12. Қурилиш материаллар мустаҳкамлиги нима?
13. Сиқилишда мустаҳкамлик чегарасини аниқлаш.
14. Эгилишда мустаҳкамлик чегарасини аниқлаш.
15. Конструктив сифат коеффициенти нима?
16. Бетон мустаҳкамлигини бузмасдан ва бузиб аниқлаш қандай бажарилади?

3. Табиий тош материалларининг хоссаларини аниқлаш


лаборатория ишларини бажаришга доир
Услубий кўрсатма


КИРИШ
Табиий тош материаллари тоғ жинсларидан портлаш, портламас­дан синдириб ажратиш, машина ва механизмлар ёрдамида олинади ва механик усулда ишлов бериб: майдалаб; арралаб; ўйиб; текислаб, силлиқлаб пардоз бериб ва бошқа йўллар билан ишлов бериб қурилишда кенг қўлланиладиган асосий материаллардир.
Битта минералдан ташкил топган тоғ жинсларига оддий ёки мономинерал жинслар дейилади. Икки ва ундан зиёд минерали бўлган тоғ жинсларига мураккаб ёки полиминерал (кўпмине­ралли) жинслар дейилади. Минерал еса ер қатламида мураккаб физик ва кимёвий жараёнлар натижасида ҳосил бўлган бир жинсли моддадир. Минералларга мисол етиб қуйидагиларни келтириш мумкин: кварц, дала шпати (ортоклаз, плагиоклаз), слюда (мусковый, биотит), Калцит, магнезит, доломит, каолинит ва ҳоказо.
Тоғ жинслари келиб чиқишига қараб қуйидагича (1-жадвал) синфланади:
1. Магаметик ёки вулкондан отилиб чиққан (бирламчи)-олов-суюк масса - магманинг совуши натижасида ҳосил бўлган. Магма ер қобиғини ёриб чиқиб ер юзасида ёйилади ёки қобиғи устида совуйди.
2. Чўкинди (иккиламчи) - магматик ва бошқа тоғ жинсларини ташқи шароитлар таъсирида (ҳароратни ўзгариши, ҳаво, шамол, сув ва бошқа омиллар тоғ жинсларини аста-секин емирила бошлайди, сочилувчан ёки чанг ҳолатига ўтиб сув ва шамол воситасида дарё, денгиз остига тушиб чўкинди ашёларга айланади) ёки қандайдир муҳитдан моддаларнинг чўкиши натижасида емирилишдан ҳосил бўлади.
3. Метаморфик ёки кўриниши ўзгарган - магматик ёки чўкинди тоғ жинсларининг юқори ҳароратда ҳамда юқори босимда ва бошқа омилларнинг таъсирида ўз кўринишларини ўзгартиришлари натижасида ер пўстининг қалинлигида ҳосил бўлган.
Табиий тош материаллар қурилишда кенг қўлланилади. Деворларнинг ички ва ташқи сиртларини қоплашда кўпинча мармар, ангидрит, гранит чиғаноқтош каби тошлар ишлатилади. Тоғ жинслари сопол ва иссиқликка чидамли буюмлар, боғловчи моддалар, шиша ва бошқа буюмлар ишлаб чиқаришда хом ашё сифатида ишлатилади. Чиғаноқ тош, пемза, туф каби жинслардан енгил ва иссиқликни кам ўтказиладиган материаллар тайёрланади.


Тоғ жинсларининг синфланиши, хоссалари ишлатиш соҳалари ва минералларнинг тавсифномаси
Тоғ жинсларининг синфланиши, хоссалари ишлатиш соҳалари ва минералларнинг тавсифномаси 1 4 жадвалларда келтирилган.
1-жадвал
Тоғ жинсларининг генетик синфланиши

Магматик (отилиб чиқ­қан) жинслар

Йирик оғир жинслар

Чуқрликдагилар

Гранитлар, сиенитлар, диоритлар, габбро







Отилиб чиқиб оққан

Порфидлар, диабазлар, трахитлар, базалтлар, порфилитлар,андезитлар




Чақиқ вулканик жинслар

Юмшоқ,
сочилувчанлар

Вулканик куллар, пемза







Зичланиб
сементлашганлар

Вулканик туфлар

Чўкинди
жинслар

Кимёвий чўкин­дилар - хомаген

Оҳактошларнинг айрим турлари гипс, ангидрид, магнезит, доломитлар, оҳакли туфлар




Органогенли йиғилиб тўпланганлар

Оҳактошлар, бўр, чиғаноқ тош,
диатамитлар, трепеллар




Механик таъ­си­рлар натижала­рида йиғи­либ тўпланганлар

Юмшоқланган
(сочилувчанлар)

Гилтупроқлар,
қумлар, шағаллар







Зичланиб
сементлашганлар

Қумтошлар, конг­ло­мератлар, брекчиялар

Метаморфик жинслар

Шакли ўзгарган отилиб чиққан
жинсларнинг маҳсулотлари

Гнейслар




Шакли ўзгарган чўкийдиган
жинсларнинг маҳсулот

Мармарлар, кварцитлар, лойли сланейлар

2-жадвал
Минералларнинг тавсифномаси



Минерал­лар­нинг хиллари

Зичлиги г/см3

Қаттиқ­лиги, Моос шка­ласи бўйича

Ёпишувчан­лиги ва бўлиниши

Ташқи кўринишидаги
белгилари

Кварц

2,5-2,8

7

Бутунлай ёпишган емас; бўлиниши - қиррали

Ҳар хил рангда дона­дор, кўпинча очиқ рангли, ялтираши ши­шасимон, яширин кристалли, кўпинча рангсиз.

Калцит

2,6-2,76

3

Бутунлай ёпишган; бўлиниши текис юзали

Кубсимон, диагонал бўйича бўлинган кристалл, ранги оқ сарғиш, хлорат кислотасида қайнайди

Доломит

2,8-2,9

3,5-4

Бутунлай ёпишган бўлиниши- кристалл равишда ҳар хил текисликда

Кўринишига кўра Калцитдан фарқ қилмайди, кристалл, дона­дор ҳолатда учрайди, иссиқ; хлорат кислотасида қайнайди.

Пирит

5

6,5

Бутунлай ёпишган, бў­ли­ниши текис юзали

Куб шаклидаги кристалл, сарғиш рангда, ялтирайди.

Ортоклаз

2,6-2,7

6

Бутунлай ёпишган; бўлиниши- текис

Ранги тиниқ ва текис, оқдан қизил ранггача учрайди.

Плагиоклаз

2,65-2,76

6-6,5

–"–

Ранги тиниқ ва текис, кўкимтир ва кулрангларда учрайди.

Биотит

2,7-3,1

2,5-3

–"–

Қора рангда, тангасимон ва жуда ялтироқ

Мусковит

2,7-3,1

2-2,5

Бутунлай ёпишган; бўлиниши- текис

Рангсиз ёки сарғиш рангда, танга­симон ва садаф сингари ялтироқ

Авгит

3,2-3,43

5-6




Призма шаклидаги саккиз бурчакли кристалл

Роговая обманка

3,05-3,47

5-6

Бутунлай ёпишган

Қора рангли, қаҳрабо сингари ялтироқ

Оливин

3,27-3,5

6,5-7

Бутунлай ёпишган емас бўлиниши-қиррали

Нотекис донадор, жуда ялтироқ, сариқ ёки сариқ кўкимтир рангли

3-жадвал
Тоғ жинсларининг хоссалари



Жинслар

Ҳақиқий зичлиги, г/см3

Ўртача
зичлиги, г/см3

Сиқилишдаги мустаҳкамлик кг/см2

Сув ши­мув­чан­лик, %

Ёйилув­чанлик г/см2

Магматик (отилиб чиққан) тоғ жинслари

Гранит, ди­о­рит, сиенит

2,65-2,8

2,5-2,9

1000-3300

0,1-1,0

0,1-0,5

Лабрадорит

2,7-2,8

2,6-2,9

1000-2500

0,2-1,0

0,1-0,3

Габбро

3,2-3,3

2,9-3,2

1000-3000

0,01-0,2

0,1-0,3

Базалт

2,7-3,3

2,0-2,3

400-2000

1,0-4,9

0,4-1,0

Диабаз

3,0-3,1

2,8-2,9

1100-3300

0,01-0,2

0,1-0,5

Андезит

2,7-3,1

2,0-2,4

320-2400

0,2-6,0

0,1-1,2

Трахит

2,6-2,8

2,3-2,4

1600-3300

0,2-3,5

0,1-2,0

Вулқон туфи

2,2-2,6

0,9-2,3

50-820

4-40



Чўкинди тоғ жинслари

Зич оҳактош

2,6-2,6

1,8-2,8

250-1000

0,5-30

2,0-5,0

Оҳактош

2,6-2,8

0,9-2,0

4-125

6,0-40

–"–

Доломит

2,5-2,9

2,2-2,6

150-2000

0,1-15

1,2-5,0

Қумтош

2,5-2,9

2,3-2,6

300-3000

0,2-2,5

1,5-2,5

Метоморфик тоғ жинслари

Мармар

1,7-2,8

2,6-2,6

600-3000

0,1-0,7

0,2-2,0

Кварцит

2,8-3,0

2,5-2,7

2500-4000

0,01-0,2

0,1-0,3

4-жадвал
Тоғ жинсларини ишлатиш соҳалари





Кўлланиладиган
бинонинг қисми ёки қурилма

Табиий тош материал ва
буюмларнинг турлари

Тавсия етиладиган тоғ жинслари

Пойдеворлар

Харсанг тош, арраланган ва синдирилган тошлар

Юмшаш коеффисиенти 0,7 дан юқори, катта бўл­ган барча тоғ жинслари

Деворлар

Деворбоп тошлар, йирик тош блоклар, йўнилган тош

Оҳактошлар, доломит, вулқон туфи, гипс тоши

Ташқи юзани қоплаш

Қоплама плиталар ва тош профилланган деталлар ва елементлар

Гранит, сиенит, диорит, лабрадорит, габбро, базалт, вулқон туфи, кварцит, оқ ва кулранг мармар, зич оҳактош, қумтош

Ички юзани қоплаш

Қоплама плиталар профилланган деталлар ва елементлар

Мармар, оҳактош, гипс тоши, чиғаноқтош, брекчия, конгломерат

Ташқи зинапо­ялар, парапетлар, тўсинлар

Зинапоя плиталар парапетлар ва устунлар учун блоклар, қоплама ва пол плиталари

Гранит диорит, сиенит,
габбро, базалт, қумтош

Ички зинапоялар

Зинапоя ва пол плиталари

Мармар, гранит, лабрадорит

Йўл қурилиши

Борт (ен) тошлари, брус­чатка, синдирилган тошлар, қум, чақилган тошлар, минералли тўйинган кукун

Гранит, диорит, габбро, базалт, қумтош, зич оҳактош, вулқон туфи

Гидротехник иншоотлар

Қўпорилган, синдирилган ва йўнилган тошлар ва чақилган тош

Гранит, диорит, габбро, базалт, қумтош, зич оҳактош, вулқон туфи


Download 7,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   187   188   189   190   191   192   193   194   ...   265




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish