Табиий битумлар - ёпишқоқ суюқ чўзилувчан ёки қаттиқ мўрт шаклли модда бўлиб, юқори молекулали карбонат ангидридларининг металмас моддаларининг аралашмаларидан ҳосил бўлган. Табиий битумлар полимерланган нефтларнинг табиий оксидланиш жараёни натижасида ҳосил бўлган. Тиббий соф битумлар нефть қазилма бойликлари жойларида юмшоқ шиша, айрим жойларда асфальт кўринишида учратилади. Соф тиббий битум камдан-кам учрайди, кўпинча улар чўкинди тоғ жинсларида шимилган ҳолда бўлади.
Асфальтли жинслар - доломитда, оҳактошда, гилларда, қумларда ва бошқа ғовак тоғ жинсларда шимдирилган тоғ жинсларидир. Битумни ажратиб олиш учун тош туйилади ёки махсус қозонларда қайнатилади, сўнгра битум эритувчи моддада эритилади. Кўпинча, битумли тош материалларини майдалаб асфальт талқони ҳосил қилинади ва ундан асфальтбетон тайерланади.
Нефть битумлари суньий битумлар бўлиб, нефть хомашёларини ишлов беришдан олинади. Ишлаб чиқариш технологиясидаги усулига боғлиқ равишда, қолдиқли, оксидланган ва крекинг битумлар мавжуд. Оксидланган нефть битумлари қолдиқ нефть битумидан босим остида ҳаво юбориб олинади. Крекинг нефть битумлари нефть ва нефть мойларидан бензин ажратиб олиш жараёнида, юқори ҳароратда парчаланиш ҳисобига ҳосил бўлади.
Гудрон асфальти - нефтдан бензин, керасин ва ҳ.к. олингандан кейинги қолдиқ бўлиб, смоласимон ёпишқоқ масса, йўл қурилишларида нефтли битумларни туташтирувчи модда сифатида фойдаланилади.
Битумнинг таркиби ва тузилиши
Битумлар энг кўп тарқалган органик боғловчи моддалар қаторига киради. Битумнинг таркибий қисми, қуйидаги фоиз чегаралари атрофида бўлади: углерод 70-80, водород 10-15, олтингугурт 2-9, кислород 1-5, азот 0-2. Ушбу элементлар битумларда углеводородлар ва уларнинг олтингугурт, азот ва кислород билан бирикмалари ҳолида бўлади. Битумларнинг кимёвий таркиблари ниҳоятда мураккаб. Уларда чегаравий углеводородлар С2Н20 дан то С30Н62 гача бўлади. Битумларнинг таркибини уч гуруҳга келтириш мумкин: қаттиқ қисми, смолалар ва мойли фракциялардир.
Битумларнинг қаттиқ қисми «асфальтенлар» номи билан аталган - булар юқори молекулали карбонат ангидридли ва уларнинг молекулаларининг ҳосил қилувчи массалари 1000-5000, зичлиги 1 дан юқори бирикмалар. Буларда фақат эрийдиган карбонлар ва ёғларда эримайдиган карбоидлар ва учувчи эритмалар сақланади. Битумларнинг таркибида шунингдек қаттиқ карбонат ангидриди-парафинлар - яьни мумга ўхшашроқ, тусли ҳидсиз модда кириши мумкин. Смола зичлиги 1га якин, молекуляр массаси 500-1000, ранги қорамтир-жигарранг, аморф мўрт моддадир. Ёғли фракцияли битумлар турли хил карбонат ангидридлардан иборат бўлиб, 100-500 молекулалар массаси ва 1 дан кичик зичликга эга.
Битум ўзининг тузилиши бўйича – каллоидли тизим бўлиб, бу тизимда асфальтенлар диспергирланган, дисперцион муҳит бўлиб ёғ ва смола ҳисобланади. Битумларнинг асфальтенлари 18-20 мкм ўлчамдаги доналар кўринишида диспергирланган ядро ҳисобланади, бу ядроларнинг ҳар бири парда билан ўралган бўлиб, бу пардаларнинг зичлиги оғир смоладан-ёғга қараб камаяди.
Битумларнинг сифати асосан ундаги асфальтен, смола ва ёғлар миқдорига боғлиқ. Битумнинг минерал тўлдиргичлар билан яхши ёпишишида ундаги асфальтен кислоталар ва ангидридларнинг аҳамияти катта. Нефть битумларида асфальтен кислота миқдори 1 %дан ортмайди. Булар тўлдиргичларни фаоллаштиради ва асфальт-бетон хоссаларини яхшилайди.
Битумда смола миқдори 15–30 %дан ортмайди. У битумнинг эгилувчанлигини, чўзилувчанлигини оширади. Смола битум таркибида эгилувчан, қайишқоқ ва қаттиқ ҳолатда бўлади. Битум таркибидаги ёғ қолганларига нисбатан енгилдир. Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган битумдаги ёғ миқдори 46–62 %ни ташкил этади. Ёғ миқдорининг ортиши битумни суюлтиради, унинг эриш ҳарорати ва чўзилувчанлигини камайтиради, игнанинг ботиши ортади. Битумдаги ёғ эритувчанлик хусусиятига эга. Шу боис ёғ битумнинг суюқлигини оширади.
Do'stlaringiz bilan baham: |