Қатронли боғловчи моддалар.
Қатрон-бу қуюқ қорамтир-жигарранг тусдаги масса бўлиб, уни қаттиқ ёнилғиларни (тошкўмир ва қўнғир кўмир, торф, ёнувчи сланц ва ёғоч) ҳаво киритмасдан қиздирганда ҳосил бўлади. Қурилишда асосан кокс ишлаб чиқаришда ҳосил бўладиган тошкўмирли қатрон ишлатилади. 1 тонна тошкўмирга ишлов берилганда 700-750 кг кокс, 300-350 м3 кокс гази, 12-15 л бензол, то 3 кггача аммиак ва 30-40 кг тошкўмирли хом қатронлар ҳосил бўлади.
Хом қатрондан мойлар ажратиб олингандан кейин қаттиқ қора модда - пек ҳосил бўлади. Пек, кўпинча атрацен мойи ёки тоза қатрон билан аралаштирилиб эритилади ва натижада қурилишбоп қатрон ҳосил бўлади. Пекда мой қанча кўп бўлса, у шунча юмшоқ бўлади. Юмшаш ҳароратига қараб пек уч маркада чиқарилади.
Тошкўмир қатронларининг ўртача зичлиги 0,96-1,09 г/см3, пекники 1,19-1,3 г/см3. Қатрон ва пек таркибида эркин карбон ангидридининг миқдори ошганда таркибида уларнинг қуюқлиги ортади. Пекнинг юмшаш ҳарорати 50-600С.
Қатрон ашёларининг, масалан толнинг атмосфера таъсирига турувчанлиги битумли ашёларга нисбатан (масалан, рубероидга) паст. Бу шундан далолат берадики, қатрон нефтли битумларга қараганда тез қарийди.
Битумнинг асосий хоссалари
Органик борловчи моддалар ичида битумни қиздирганда суюқ, совиганда эса қуюқ ҳолатга айланади. Шундай хоссага эга бўлган моддаларнинг қайишқоқпик ва эгилувчанлик назарияси билан гидравлика қонуниятларини ўзаро боғлайдиган фан реалогиядир. Реалогия фани суюқликларнинг қуюқланиш жараёнини, ундаги физик-кимёвий бирикишларни, моддаларнинг ҳолати ва уларнинг таъсирини илмий томондан асослаб беради. Битумнинг реалогик тафсилотини тўла таҳлил қилиб унинг хоссаларини олдиндан билиш мумкин. (Битумнинг хоссалари тажрибахонада аниқланади. Аниқлаш усуллари лаборатория ишлари китобида ёритилган.).
Гуруҳлар таркибига боғлиқ ҳолда битумларнинг зичлиги 0,8-1,3 г/см3 атрофида булади. Иссиқ ўтказувчанлик аморфли моддалардагидек 0,5-0,6 Вт·(м·0С) атрофида; иссиқлик сиғими 1,8-1,97 кЖ·(кг 0С). Ҳажмий кенгайиш коэффициенти 250С ҳароратда 5·10-4 дан то 8·10-4 0С-1, шу билан бирга қуюқроқ битумларда бу коэффициент юқоридир. Қиздиришдаги барқарорлик битумни 5 соат давомида 1600С қиздирганда массанинг йўқолиши, ва ўт олиш ҳарорати билан ифодаланади. Сувда турувчанлик сувда эрувчан бирикмаларнинг миқдори билан тавсифланади, битумда бундай бирикмаларнинг миқдори массасига нисбатан 0,2-0,3 % дан ошмаслиги керак. Битумнинг электр токидан ҳимояловчи хоссаси электр кабелларини ҳимоялашда фойдаланилади.
Қариши - бу битумнинг аста-секинлик билан таркиби ва хоссасининг ўзгариш жараёнидир. Натижада мўртлиги ошади ва гидрофоблиги пасаяди. Бу жараён қуёш ёруғи ва обу–ҳаводаги моддаларнинг таъсирида, битумдаги ёғлар миқдорининг камайиши ҳисобига ва мўрт қаттиқ ташкил этувчилар миқдорининг ошиши натижасида тезлашади.
Do'stlaringiz bilan baham: |