Назорат саволлари
1. Қурилиш қоришмаларининг синфланиши тушинтиринг.
2. Қурилиш қоришмалари.
3. Қоришмаларнинг пластиклигини нима ва у қандай оширилади.
4. Қурилиш қоришмаларининг ишлатилиши бўйича турлари.
23-маъруза. Қоришманинг асосий хоссалари. Қурилиш қоришмасини тайёрлаш турлари
Режа:
1. Қоришманинг асосий хоссалари
2. Қурилиш қоришмалари мустаҳкамлиги
3. Махсус қоришмаларнинг турлари
4. Қуруқ қурилиш аралашмаси
Қоришманинг асосий хоссалари
Қоришманинг жойланувчанлик билан ёйилувчанлик каби хоссалари уни ишлатиш учун қулайбўлишлигини таъминлаши керак. Тайёрланган қоришмага стандарт конуснинг қандай чуқурликка ботишига қараб, унинг ёйилувчанлик кўрсаткичи топилади. Стандарт конуснинг учидаги бурчаги 30° бўлиб, оғирлиги 300 г. дан ошмайди. Конуснинг учи қоришма сиртига теккизилган ҳолда эркин чўктирилади (1-расм) ва мил унинг неча сантиметрга ботганлигини кўрсатади.
Конуснинг ботиш чуқурлиги қоришманинг ишлатилишига қараб қуйидагича қабул қилинади: деворбоп панел ва блокларни монтаж қилишда уларнинг чокларини тўлғизиш учун 5—7 см; йирик блоклар, ичи бўш ғишт ёки бошқа буюмларни тайёрлашда 7—8 см; харсангтошларни теришда 4—6 см; тошларни титратиш усули билан қоришмага ботирилганда 1—3 см.
Қоришманинг ёйилувчанлиги, асосан, ундаги сув миқдорига ва тўлдиргичнинг сув шимувчанлигига боғлиқ. Қоришма жойланган асос ғовак ёки қуруқ ҳолатда бўлса, у сувнинг бир қисмини шимиб олади, натижада, қоришмадаги цементнинг тўла гидратацияланиши учун сув етишмай қолади. Агар асос намланган бўлса, ундаги сувнинг бир қисми шимилганда ҳам мустаҳкамлиги камаймайди.
Қоришмани қониқарли ёйилувчанликда тайёрлаш учун унга совун суви, сульфит спирт бардаси ва бошқа органик пластификаторлардан 0,1—0,3 % миқцорда қўшиш керак. Қоришма учун анорганик қўшилмаларнинг миқдори тажриба йўли билан аникланади. Қоришманинг мустаҳкамлиги ҳам бетон сингари боғловчининг фаоллигига, сув-цемент нисбатига, зичлигига ва қотиш шароити каби ҳолатларга боғлиқ.
Қурилиш қоришмалари мустаҳкамлиги бўйича қуйидаги маркаларга бўлинади: 4, 10, 25, 50, 75, 100, 150, 200, 300. Кўп юк тушадиган конструкцияларда (устун, тўсинлар), маркаси 50 дан юқори қоришмалар ишлатилади. Биноларнинг ташқи деворларини теришда маркаси 50 дан кам қоришмаларни ҳам ишлатса бўлади.
Цементли қоришмаларнинг мустаҳкамлиги уларга қўшиладиган оҳак ёки тупроқ микдорига боғлиқ. Оддий ва мураккаб қоришмаларнинг таркибига кўра мустаҳкамлигининг ўзгариши 2-расмда тасвирланган.
Цементнинг қотиш назарияси ва амалдаги тажрибаларга кўра қурилиш қоришмаларининг ҳаво ҳарорати 1 °С дан 40°С гача бўлганда 28 кунлик мустаҳкамлигига нисбатан қотиш даражаси (%да) 1-жадвалда келтирилган.
1-жадвал Цементнинг 28 кунлик мустаҳкамлигига нисбатан қотиш даражаси
Котишдаги ҳарорат, °С
|
1
|
5
|
10
|
15
|
20
|
25
|
40
|
50
|
28 кунлик мустаҳкамлигига нисбатан қотиш даражаси, %
|
55
|
72
|
88
|
100
|
106
|
110
|
125
|
130
|
Жадвалдаги кўрсаткичлардан кўриниб турибдики — совуқ шароитда (1—5°С) ҳамда энг юқори ҳароратда (40—50°С) қоришманинг қотиш тезлиги секинлашади. Шу сабабли, совуқ кунлари тайёрланаётган қоришманинг яхлаб қолмаслиги ва қотиш тезлигининг меъёрда бўлиши учун кимёвий қўшилмалар (хлорли кальций 3—7 %; поташ 3—5 %; хлорли натрий 3—5 % ва ҳ.к.) қўшилади. Иссиқ кунларда эса, қоришмадаги сувнинг тезда буғланиб кетмаслиги учун унга сув сепиб турилади. Қишнинг совуқ кунлари тайёрланадиган қоришма маркаси бир поғона катта қилиб олинади. Масалан, М50 қоришма ўрнига М75 бўлиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |