Ўзбекистон республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд Давлат архитектура-қурилиш институти «Қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини ишлаб чиқариш»



Download 7,83 Mb.
bet119/265
Sana12.07.2022
Hajmi7,83 Mb.
#781494
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   265
Bog'liq
Мажмуа курилиш материаллари Юсупов

Қурилиш қоришмаларининг турлари
Сувоқбоп қоришмаларнинг мустаҳкамлиги ғишт, тош тэришда ишлатиладиган қоришмага нисбатан паст бўлади (0,2–1МПа). Бундай қоришма учун асосий кўрсаткич унинг қулай жойланувчанлиги, юқори ёпишқоқлиги, асос билан мустаҳкам бирикиши ва қотиш жараёнида унинг сиртида дарз ҳамда ёриқлар ҳосил бўлмаслигидир. Агар сувоқбоп қоришма конструкцияни зарарли муҳитдан сақлаш мақсадида ишлатилса, у ҳолда қоришманинг мустаҳкамлиги юқори, зич, чидамли ва ўзидан сув ўтказмайдиган бўлиши керак. Сувоқбоп қоришма қуюқ бўлса, юпқа қатламда девор юзасига ётқизилганда кичик чокларни тўлғазмайди ва тегишли сирт билан мустаҳкам бирикмайди. Шу сабабли, сувоқбоп қоришмалар юқори ёйилувчи, яъни майин қилиб тайёрланади.
Оддий сувоқ уч қатламдан иборат. Биринчи қатлам – қора сувоқ деб аталувчи юзани тайёрлаш қатлами бўлиб, унинг қалинлиги 5–8 мм. га тенг. Бунда, қоришманинг ёйилувчашгаги ёки конуснинг чўкиш чуқурлиги 3–12 см бўлиши керак. Иккинчи – асосий қатламнинг қалинлиги 5–12 мм, қоришманинг ёйилувчанлиги эса 7–8 см бўлади. Учинчи – пардозлаш ёки текислаш қатламининг қалинлиги 1,5–2 мм. Бу қатлам учун қоришманинг ёйилувчанлиги 7–10 см бўлиши керак.
Бино деворларининг ички сиртини сувашда, асосан, оҳакли ва оҳак-гипсли қоришмалар ишлатилади. Бунда биринчи қатлам учун қоришма таркиби 1:3, иккинчи қатлам учун эса 1:2 нисбатда олинади. Агар девор ёғочдан бўлса, кўпинча оҳак-гипс қоришмаси ишлатилади.
Кўприклар, пойдеворлар, гидротехник иншоотлар – канал қирғоқдарига ётқизиладиган темирбетон плиталарнинг сув ўтказувчанлигини камайтириш мақсадида уларнинг сирти (1:2, 1:3 таркибдаги) «ёғлиқ» қоришмалар билан сувалади. «Ёғлиқ» қоришмали сувоқларнинг зичлигини ва сув ўтказмаслигини ошириш учун қоришма босим остида ётқизилади. Буни торкретлаш усули деб аталади. Бунда цемент ва қум «цемент пушка» деб аталувчи аппаратга солинади ва аралаштириб 2–3 атм. босими остида конструкция ёки девор сиртига чапланади.
Қуруқ цемент-қум аралашмаси резина шлангининг учидан чиқиш жойида сув билан бироз намланади, қоришма 80–100 м/с тезликда девор ёки конструкция сиртига урилади ва мустаҳкам ёпишади. Бундай сувоқнинг сиқилишдаги мустаҳкамлиги 30–50 МПа га тенг бўлади.
Пардозбоп қоришмалар бино деворларининг ташқи томонини ёки заводнинг ўзида панел ва блокларни сувашда ишлатилади. Рангли сувоқ деб аталувчи қоришма таркибида цемент, оҳак, туйилган мармар, ишқорга чидамли пигментлар, қўшилмалар ва қум бўлади. Кўпинча портландцемент ўрнида оқрангли цемент ёки гидравлик цемент ҳам ишлатилади. Сувоқнинг ҳар хил рангда бўлиши учун рангли табиий тошларни туйиб боғловчилар билан қоришма тайёрланади. Ишлатилган цементнинг қуюқланишининг охирига 2–3 соат қолганда сувоқ юзаси сув билан ювилади ва рангли тўлдиргичлар юзаси очилади. Рангли қум бўлмаса, оддий қумни ишқор ва сувга чидамли силикат бўёқиарда бўяб ҳам ишлатилади.
Табиий тошни эслатувчи рангли қоришма қотгандан кейин, унинг мустаҳкамлиги юқори бўлиши керак. Сиқилган ҳаво босимида ишловчи болғалар билан текис сувоқ юзасига урилади ва нотекис тасвир берилади.
Сунъий мармар тасвирини берувчи рангли сувоқ қориш­малари, асосан, гипс боғловчилар ва бўёқлар асосида тайёрланади. Рангли пигментлар қўшилган чала қориштирилган гипс бўтқаси ёки икки-уч хил рангли гипс бўтқалари остки юзаси ойнали қолипга қуйилади. Кейин ҳар хил рангли пардозбоп гипс тахтанинг юзаси суюқ парафин билан силлиқланади. Сунъий мармар юзали гипс тахта олиш учун қолипнинг остки юзасига дағал тўқилган бўз (мешковина) ёзилади ва унинг устига рангли қуруқ гипс аралашмаси юпқа қатламда ётқизилади, кейин гипс бўтқаси қуйилади. Қолипдан олинган гипс тахтадаги бўз олинади ва юзаси силлиқланади.

Download 7,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   265




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish